УМУМИЙ ХАРИД ТЎҒРИСИДАГИ ЭЪЛОН
|
Давлат: |
Ўзбекистон Республикаси |
|
Лойиҳа номи: |
4Р40 Даштобод – Зомин – Бахмал – Ғаллаорол автомобиль йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси (24–182 км) |
|
Соҳа: |
Транспорт инфратузилмаси |
|
Молиялаштириш тури: |
Бўлиб-бўлиб тўлаш |
|
Лойиҳа коди: |
UZB-1048 |
- Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Ислом тараққиёт банкидан (ИТБ) 192,00 миллион АҚШ долларига тенг молиялаштириш олиш учун ариза берган бўлиб, ушбу маблағ 4Р40 Даштобод–Зомин–Бахмал–Ғаллаорол автомобиль йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси (24-182 км) қийматини қоплашга йўналтирилади. Шунингдек, ушбу маблағнинг бир қисми лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар ва консалтинг хизматлари учун тўловларни амалга оширишга йўналтирилиши режалаштирилган.
- Айрим лойиҳа таркибий қисмлари бўйича олдиндан шартнома тузиш (advanced contracting) ишлари Ислом тараққиёт банкининг олдиндан розилиги асосида амалга оширилиши мумкин.
Лойиҳа қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:
|
Компонент 1 |
Автомобил йўлларини қуриш бўйича қурилиш ишлари 4Р40 Даштобод – Зомин – Бахмал – Ғаллаорол автомобил йўлини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қурилиш ишлари — умумий узунлиги тахминан 143 км бўлган йўлни ўз ичига олади. Ушбу ишлар доирасида 15 км узунликдаги янги йўл тоғли ҳудудлар ва Зомин сув омборини айланиб ўтиш учун қурилади, 128 км мавжуд йўл реконструкция қилинади ҳамда 30 км хизмат йўллари вақтинчалик ва кейинги маҳаллий транспорт ҳаракати учун тикланади. Қурилиш ишлари бўйича шартномалар халқаро танлов савдоси (ICB) ва миллий танлов савдоси (NCB) тартиб-таомиллари орқали, иштирокчиларнинг олдиндан малака танловидан ўтказилганидан сўнг амалга оширилади. |
|
Компонент 2 |
Қурилиш назорати хизматлари Ислом тараққиёт банкига (ИТБ) аъзо давлатларнинг консалтинг компаниялари орасидан сифат ва қийматга асосланган танлов (QCBS) усули орқали танлаб олинади. |
|
Компонент 3 |
Лойиҳани бошқаришни қўллаб-қувватлаш. Лойиҳа харажатлари “shopping” усули орқали молиялаштирилади, ҳамда асосий ходимлар индивидуал маслаҳатчиларни танлаш усули орқали танлаб олинади. |
|
Компонент 4 |
Лойиҳанинг молиявий аудити маҳаллий консалтинг компанияларининг қисқа рўйхати орасидан энг паст қиймат асосидаги танлов (LCS) усули орқали танлаб олинади. |
- Ислом тараққиёт банки томонидан молиялаштириладиган шартномалар бўйича харид жараёнлари “Ислом тараққиёт банки лойиҳаларини молиялаштириш доирасида товарлар, ишлар ва тегишли хизматларни харид қилиш бўйича қўлланма” (2019-йил апрель, 2023-йил февралда қайта кўриб чиқилган) талабларига мувофиқ амалга оширилади ҳамда ушбу қўлланмада белгиланган барча малакали иштирокчилар учун очиқ ҳисобланади.
Консалтинг хизматларини танлаб олиш эса “Ислом тараққиёт банки лойиҳаларини молиялаштириш доирасида консалтинг хизматларини харид қилиш бўйича қўлланма” (2019-йил апрель, 2023-йил февралда қайта кўриб чиқилган) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
- Ислом тараққиёт банкининг ICB, QCBS ва LCS тартиб-таомиллари асосида ўтказиладиган тендерлар бўйича махсус харид эълонлари қуйидаги платформаларда эълон қилинади (улар тайёр бўлиши билан):
- Ислом тараққиёт банки (ИТБ) расмий веб-сайти
- DgMarket
- Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожланиш Бизнеси (UNDB Online) портали
- Ижрочи агентликнинг расмий веб-сайти
- Маҳаллий газеталарда
Олдиндан малака танловига оид ҳужжатлар ИТБ, DgMarket, UNDB ҳамда Ижрочи агентлик (ИА) веб-сайтларида мавжуд бўлади.
- Алоқа маълумотлари
Идора номи: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги «Автоюлинвест» агентлиги
Масъул шахс ва лавозими: Аслиддин Исаев, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Автойўлинвест” агентлиги директори
Манзил: Мустақиллик проспекти, 68А-уй, 100000, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси
Телефон: +(99871) 237-03-94; +(99871) 237-03-96
Электрон почта: piuisdb4r40@gmail.com; info@uzavtoyul.uz
Веб-сайт: https://gov.uz/uzavtoyul/
