Ёшлар сиёсатига оид норматив ҳужжатлар

Вазир, Ҳоким ва Ёшлар учрашуви
Бугун 23 июн куни Сирдарё вилояти Боёвут тумани ёшлари билан Aвтомобил йўллари қўмитаси раиси ўринбосари в.б. Отаназар Жуманязов ҳамда туман ҳокимлиги ўртасида очиқ мулоқот тарзида "Ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.
Учрашувни туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари очиб берди.
Учрашувда расмиятчилик четга сурилиб ёшлар билан тўлиқ очиқ тарзда мулоқот бўлиб ўтди.
Шунингдек, туман ёшларининг бугунги кундаги муаммолари ўрганилиб 5 нафар ёшларга йўлсозлар сафида халқимизга хизмат қилувчи йўлларни қуриш ишларида ҳам нафас бўлиб ишлаш насиб етди, яъни 5 нафар ишсиз ёшлар иш билан таминланиб Боёвут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига ишга олинди.

Шунингдек ёшларнинг бугунги кундаги қизиқишларига алоҳида еътибор қаратилган ҳолда ИТ соҳасига қизиқиш билдирган 2 та ёшларни туман марказида ташкил етилган ИТ-ўқув марказида ўқишлари учун тўлов маблағлари тўлиқ қоплаб берилди.
Бундан ташқари "Ёшлар бизнинг келажагимиз ёшларга алоҳида еътибор қаратиш лозимдир, ертага мана шу ёшлар бизнинг ишимизда давомчисидир" – деб, таъкидлаб ўтди О. Жуманязов ҳамда ёшларни китобхонликка қизиқишларини ошириш мақсадида китоблар жамланмасидан иборат ҳамда бошқа есталик совғалари улашилди.
Aвтомобил йўллари қўмитаси
Матбуот хизмати
