Мурожаатлар - Регламент
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг фаолияти масалалари
«Cалл-cентер» ва «Ишонч телефони» бўйича
РЕГЛАМЕНТ
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг фаолияти масалалари «Cалл-cентер» ва «Ишонч телефони» бўйича ушбу регламент «Қўмита фаолияти масалалари бўйича ягона телефон» ҳамда «Ишонч телефони» орқали олинган хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
1. Умумий қоидалар
1.1. «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузури Автомобил йўллари қўмитасининг «Cалл-cентер» ҳамда «Ишонч телефони» фуқаролар (ташкилотлар)нинг қўмита фаолияти тўғрисидаги ахборотни хабар қилиш учун тўғридан-тўғри алоқа қилиш воситаси ҳисобланади.
1.2. Регламентда қўлланиладиган асосий тушунчалар қуйидаги маънога эга: - «Cалл-cентер» ҳамда «Ишонч телефони» тизими - махсус телефон алоқа канали орқали ўтган фуқароларнинг телефон хабарларини қабул қилиш техник воситалари мажмуи;
- «Cалл-cентер» ҳамда «Ишонч телефони» тизимини ўрнатиш ва ишчи ҳолатда сақлаш;
оператор - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг «Cалл-cентер» ҳамда «Ишонч телефони» орқали олинган хабарларни дастлабки тарзда кўриб чиқишни таъминлайдиган ваколатли мансабдор шахси;
- аризачилар - «Cалл-cентер» ҳамда «Ишонч телефони»га мурожаат этувчи шахслар;
- «Cалл-cентер» ҳамда «Ишонч телефони» га хабар - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси аризачидан олган, кўриб чиқилиши лозим бўлган қўмита фаолияти ва бошқа масалалар тўғрисидаги ахборот.
2. « Cалл-cентер» ҳамда «Ишонч телефони» ишини таъминлайдиган кучлар ва воситалар
2.2. «Қўмита фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда «Ишонч телефони» тизими Қабулхона ҳамда Қўмита Умумий бўлимда тегишли равишда ўматилади.
2.3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг алоқа тармоғи «Қўмита фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда «Ишонч телефони» ишининг узлюксизлигини ва унинг техник жиҳатдан созлигини таъминлайди.
2.4. «Қўмита фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда «Ишонч телефони» рақами интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг расмий веб-сайти - ҳттп: //www.узавтоюл .уз/ да жойлаштирилади.
3. «Қўмита фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда «Ишонч телефони»дан тушган қўнғироқларни қабул қилиш, хабарларни ҳужжатлаштириш ва уларнинг ёзувларини манфаатдор бўлинмаларга юбориш
3.1. «Қўмита фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда «Ишонч телефони»га келган хабарларни қабул қилиш қуйидаги телефон рақамига амалга оширилади:
«Cалл-cентер» 1393 -
«Ишонч тел эфон» +998 (71) 207-67-68 (149) -
Фуқаролар (ташкилотлар)нинг хабарларини қабул қилиш масъул шахслар томонидан:
Иш кунлари -душанбадан жумагача соат 9.00 дан 18.00 гача амалга оширилади.
1393-қисқа рақамли салл марказига (24/7) фуқаролар оғзаки равишда мурожаат қилишлари мумкин. Мазкур мурожаатлар ҳам амалдаги тартиб талаблари асосида кўриб чиқилади.
3.2. «Қўмита фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда «Ишонч телефони»га келувчи хабарлар ва қўнғироқларни қабул қилиш, таҳлил қилиш, ҳужжатлаштириш, уларни матн шаклига солиш оператор томонидан ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан ташқари амалга оширилади.
Кўрсатилган маълумотлар эълон қилинганидан кейин, иш куни давомида қўнғироқлар бўлганда, оператор аризачи билан бевосита мулоқотга киришади. Оператор аризачига ўзини таништиради.
3.3. Телефон қўнғироқларига жавоб бераётганда масъул шахс: - фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаган лавозимини айтиши; - фуқарога масаланинг моҳиятини баён этишни таклиф қилиши; - агар фуқаронинг мурожаатида қўмита фаолияти тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаса, қўнғироқ қилувчига у ўз мурожаатида ифодаланган маълумотлар моҳияти бўйича қаерга мурожаат этиши лозимлигини тушунтириши шарт.
3.4. «Ишонч телефони» орқали олинган хабарлар албатта рўйхатдан ўтказилади, масъул шахс томонидан Журналга киритилади, Журналда қуйидаги реквизитлар кўрсатилади:
- тартиб рақами;
- хабар олинган сана ва вақт;
- мурожаат этган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми;
- мурожаат этган фуқаронинг почта ёки электрон манзили, алоқа боғлаш учун телефон
рақами;
- ташкилотлар учун:
ташкилотнинг номи ва манзили, мурожаат этган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, алоқа боғлаш учун телефон рақами;
- хабарнинг қисқача мазмуни;
- кўрилган чоралар тўғрисида маълумотлар, шу жумладан хабар кўриб чиқиш учун кимга берилгани;
- изоҳлар.
3.5. Ижрочилар олинган ахборот билан ишни якунлагандан кейин унинг натижалари тўғрисида Қўмита раисига ахборот берадилар.
