Қўмита фаолиятининг очиқлиги кўрсаткичлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2022 йилдаги ПФ-154-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ
Автомобил йўллари қўмитаси очиқлиги кўрсаткичлари
30.01.2025 й
|
Т/р |
Баҳолаш мезонлари |
Амалга ошириш механизми |
|
1.1 |
Матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-турлар, тақдимотлар ҳамда бошқа тадбирлар (тадбирлар) сони |
Қўмита томонидан ўтказиладиган матбуот ажуманлари, брифинглар, пресс-турлар, тақдимотлар ҳамда бошқа тадбирлар сони ҳар чорак давомида 6 ва ундан ортиқ бўлиши керак. |
|
1.2 |
Ижтимоий тармоқларда онлайн транслятсиялар сони |
Қўмитанинг расмий веб-сайтида онлайн транслятсиялар сони ҳар чорак давомида 6 ва ундан юқори бўлиши керак. |
|
1.3 |
Матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа тадбирларда раҳбарларнинг иштироки |
Қўмита томонидан ўтказиладиган матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа тадбирларда Қўмита раҳбариятининг иштирокини таъминлаш. |
|
1.4 |
Ахборотни етказиб бериш шакли |
Ахборотларни инфографика ёки фото ва видео тарзида этказиб бериш. |
|
1.5 |
Ахборотнинг қамрови |
Қўмита томонидан ўтказиладиган матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа тадбирларни радио, телевидения, газета, ижтиоий тармоқлар, месенжерлар ва веб-сайтларда эълон қилиш. |
|
1.6 |
Соҳага оид муаммоларни ёритиш |
Соҳага оид муаммоларни ёритиш (радио, телевидения, газета, ижтиоий тармоқлар, месенжерлар ва веб-сайтларда). |
|
1.7 |
Танқидий материалларга муносабат билдиришнинг тезкорлиги |
Танқидий материалла келиб тушган вақтдан бошлаб 5 соат ичида жавоб бериш (радио, телевидения, газета, ижтиоий тармоқлар, месенжерлар ва веб-сайтлар орқали. |
|
1.8 |
Тадбирлар ҳақида ахборотларни расмий веб-сайт, мессенжер ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинишини тезкорлиги |
Тадбирлар якунлангандан сўнг 1 соат ичида расмий веб-сайт, мессенжер ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш. |
|
1.9 |
Раҳбар ёки ахборот хизмати раҳбарининг муайян ахборот воқелиги муносабати билан расмий баёнот бериши |
Раҳбар ёки ахборот хизмати раҳбарининг муайян ахборот воқелиги муносабати бўйича расмий веб-сайт, мессенжер ва ижтимоий тармоқлар орқали видео ёки матн форматда баёнот бериш. |
|
1.10 |
Хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиниши |
Қўмитанинг ташкилий фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситалари материалларида эълон қилиш. |
|
2.1 |
Қайта алоқа тизимининг самарали йўлга қўйилганлик даражаси |
Фаолият соҳасига оид аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тез-тез бериладиган саволларга жавоблар учун алоҳида саҳифа ташкил этиш ҳамда уларга қонунчилик ҳужжатлари асосида асослантирилган ва ўз вақтида жавоблар эълон қилиб бориш. Шунингдек, саҳифадаги саволларга жавобларни ҳар 3 ойда янгилаб бориш. |
|
2.2 |
Ташкилот фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш даражаси |
Қўмита фаолиятига тааллуқли бўлган (ҳуқуқий мақомини, шу жумладан таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифа ва функсияларини белгилайдиган) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ эълон қилиш. |
|
2.3 |
Ички идоравий ҳужжатларни эълон қилиш даражаси |
Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тадбиркорлик субектлари билан ўзаро муносабатларга оид масалалар, давлат хизматларини ҳамда хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш тартиби, муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар эълон қилиш. |
|
2.4 |
Ўз кучини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
Олдин қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб етти кун муддатда эълон қилиш. |
|
2.5 |
Тасдиқланган дастурлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ҳукумат томонидан давлат органи ва ташкилоти фаолияти соҳасида тасдиқланган дастурлар ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиш. |
|
2.6 |
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
Қўмита томонидан ўтказилган ва ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, кундалик фаолият тўғрисидаги бошқа ахборотлар эълон қилиш. |
|
2.7 |
Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
Қўмитанинг бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиш. |
|
2.8 |
Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиниши |
Қўмита томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари билан бирга уларнинг ишлаб чиқилиши ва идоралараро келишуви, шунингдек, муҳокамаси ўтказиладиган электрон тизимлардаги (портал, платформа) ҳаволаси ҳақидаги маълумотлар (лойиҳанинг паспорт маълумотлари) эълон қилиш. |
|
2.9 |
Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
Ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар, қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотларни Қўмитанинг расмий веб-сайтида тўлиқ эълон қилиш. |
|
2.10 |
Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
Қўмита тузилмасининг схематик тасвири, шу жумладан ҳудудий органлари вазифалари ва функсияларининг тавсифи, ҳудудий органлар раҳбарларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда алоқа маълумотлари (телефон рақами, почта, электрон манзили ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар расмий веб-сайтда эълон қилиш. |
|
2.11 |
Идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг веб-сайтига ҳаволалар мавжудлиги |
Қўмитанинг расмий веб-сайтида идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг веб-сайтларига ҳаволаларни жойлаш |
|
2.12 |
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши |
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби (раҳбарнинг қабул кунлари, мурожаатлар билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмаларнинг телефон рақамлари, манзилли реквизитлар (почта, электрон манзили ва бошқалар), маълумотлар бериш хизмати, “ишонч телефонлари”нинг рақамлари, кириш йўллари, тўхташ жойлари, жамоат транспорти рақамлари ва жавоб хатларини олиш усуллари) тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиш. |
|
2.13 |
Мурожаатларнинг умумлаштирилган натижаларини эълон қилиб бориш даражаси |
Қўмита томонидан реал вақт режимида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида умумлаштирилган маълумотлар (умумий кўриб чиқилган, шундан қаноатлантирилган, тушунтириш берилган, рад қилинган, тааллуқлилиги бўйича юборилган, аноним деб топилган ва кўриб чиқилаётган мурожаатлар) эълон қилиш. |
|
2.14 |
Бошқа расмий веб-сайтлар ва Ҳукумат порталига ҳаволаларнинг мавжудлиги |
Қўмитанинг расмий веб-сайтида интернет тармоғидаги ўнтадан кам бўлмаган |
|
2.15 |
Долзарб мавзуларга оид маълумотлар тўпламининг алоҳида бўлимига тизимлаштириш |
Қўмитанинг расмий веб-сайтида ижтимоий аҳамиятга молик очиқ маълумотлар, коррупсияга қарши курашиш, очиқ буджет ва электрон давлат хизматлари алоҳида бўлимда жойлаштириш. |
|
2.16 |
Матбуот хизмати ва веб-сайт учун масъул бўлган ходимлар тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги |
Матбуот хизмати ва расмий веб-сайтга ахборотларни жойлаштириш ва янгилаш учун жавобгар ходимнинг алоқа маълумотлари (фамилияси, исми ва отасининг исми, телефон, почта ва электрон манзиллари)ни Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаш |
|
2.17 |
Маълумотларни бошқа тилларга синхронлаш функсияларининг мавжудлиги |
Қўмитанинг расмий веб-сайтидаги барча саҳифалар ва уларга жойлаштирилган маълумотларни хорижий тилларга (рус ва инглиз) синхрон таржима қилиш функсиясини жорий қилиш. |
|
2.18 |
Расмий веб-сайтнинг мобил версияси мавжудлиги |
Қўмитанинг расмий веб-сайтда мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайндаги ёки саҳифалар мослаштирилган веб-сайт версиясини жорий этиш. |
|
2.19 |
Янги маълумотлар билан интерактив усулда танишиш имкони мавжудлиги |
Қўмитанинг веб-сайтидаги янгиликлар ва янгилашларга, шу жумладан янгилашлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммабоп автоматлаштирилган форматлари (СМС ёки ПУСН хабар) орқали обуна бўлиш имкониятини жорий этиш. |
|
2.20 |
Жамоатчилик фикрини ўрганиш воситаларининг жорий этилганлиги |
Қўмитанинг веб-сайтида ўз фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш мақсадида жамоатчилик фикрини ўрганиш воситалари (онлайн-сўровлар, блоглар, форумлар, онлайн-чат) жорий этилиб, уларнинг натижалари тўғрисида ҳисоботлар эълон қилиш. |
|
2.21 |
Веб-сайтда маълумотларни қидиришнинг соддалаштирилган усуллари мавжудлиги |
Қўмитанинг расмий веб-сайти харитасида иерархик структурасида фойдаланувчининг жойлашган жойи акс эттириш функсиясини жорий этиш. |
|
2.22 |
Имконияти чекланган шахслар учун веб-сайтидан фойдаланиш қулайлиги |
Қўмитанинг расмий веб-сайтида имконияти чекланган шахслар учун расмий веб-сайтдан фойдаланиш учун ташкил этилган хизматлар (веб-сайтдаги матнни товуш жўрлигида бериш имконияти, аудио ва видеоматериалларнинг матн ёки сурдотаржима кузатуви) функсияларини жорий этиш. |
|
2.23 |
Кўриш қобилияти чекланган шахслар учун веб-сайтдан фойдаланиш қулайлиги |
Қўмитанинг расмий веб-сайтида кўриш қобилияти чекланган шахслар учун тегишли функсияларини жорий этиш |
|
2.24 |
Ахборотларнинг санасини кўрсатиш тартибига риоя қилиниши |
Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилаётган барча ахборот ва маълумотларнинг санаси кўрсатилиши тартибига риоя қилинганлигигни таъминлаш. |
|
2.25 |
“Онлайн маслаҳатчи” хизматининг ташкил этилганлиги |
Қўмитанинг расмий веб-сайтига маълумотларни жойлаштириш ва электрон давлат хизматларини кўрсатишга оид саволларга реал вақт режимида жавоб олиш имконини берувчи “Онлайн маслаҳатчи” хизматини жорий этиш. |
|
3.1 |
Ўз фаолиятига оид ҳисоботларни эълон қилиш ҳолати |
ҳар йили 1-мартга қадар Қўмита фаолиятига оид ҳисоботларни расмий веб-сайтида эълон қилиш. |
|
3.2 |
Ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш |
ҳар йили 10-мартга қадар Қўмита фаолиятига оид ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида маълумотлар расмий веб сайтда эълон қилиш. |
|
3.3 |
Ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш ҳолати |
ҳар йили 1-апрелга қадар Қўмита фаолиятига оид ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказиш. |
|
3.4 |
Тасдиқланган иш режалар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
Қўмитанинг расмий веб-сайтида тасдиқланган ярим йиллик ва йиллик иш режалари эълон қилиш |
|
3.5 |
Ҳисобот (ҳайъат) йиғилишлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
Қўмитанинг йил давомида ўтказилган ҳисобот (ҳайъат) йиғилишларининг видеоёзувлари ва баённомалари эълон қилиш. |
|
3.6 |
Мансабдор шахсларнинг харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари ҳақидаги маълумотлар (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, тури, молиялаштириш манбаи, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар) Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиш. |
|
3.7 |
Автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар (сони, русуми, давлат рақами, ишлаб чиқарилган йили, балансга олинган вақти ва қиймати, сақлаш харажатлари, ҳисобот даврида ҳаракатланган масофаси) Қўмитанинг расмий веб-сайтида очиқ эълон қилиш. |
|
3.8 |
Хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
тасарруфидаги хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар (сони, жойлашган манзили, давлат рўйхатидан ўтказилган кадастр рақами, балансга олинган вақти, қиймати, қайта баҳоланган нархи ва сақлаш харажатлари) Қўмитанинг расмий веб-сайтида очиқ эълон қилинса |
|
3.9 |
Харажатлар сметаси тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
тасдиқланган йиллик харажатлар сметаси билан бир қаторда, унинг ижроси, шу жумладан обектларни қуриш, реконструксия қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни Қўмитанинг расмий веб-сайтида очиқ эълон қилиш. |
|
3.10 |
Буджет ҳамда буджетдан ташқари жамғармалар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
буджет ҳамда буджетдан ташқари жамғармаларнинг тушумлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиш. |
|
3.11 |
Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
амалга оширилган ҳар бир давлат хариди (ауксион, электрон дўкон, миллий дўкон, энг яхши таклифни танлаш, тендер ва тўғридан тўғри харид) тўғрисидаги маълумотлар (лот рақами, харид тури, миқдори, молиялаштириш манбаи, етказиб берувчи номи ва СТИР рақами, харид бошланғич қиймати, харид амалга оширилган қиймат, шартнома рақами ва санаси, етказиб бериш муддати, тўғридан тўғри шартнома асосида сотиб олишнинг асоси) Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиш. |
|
3.12 |
Давлат харидини режалаштириш тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
давлат буджети, давлат мақсадли жамғармалари ва буджет ташкилотларининг буджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар (харид эълон қилинишидан камида 6 ой олдин) Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиш. |
|
3.13 |
Харид комиссияси таркиби тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
давлат харидлари ва инвеститсия лойиҳалари доирасида ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш бўйича ташкил этиладиган харид комиссияларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар (харид комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳақидаги қарор, харид комиссияси аъзоларининг маълумотлари, шу жумладан фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими) Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиш. |
|
3.14 |
Давлат харидларини амалга оширишга оид тартиб-таомиллар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгиловчи ички идоравий ҳужжат ҳамда давлат харидларига оид шикоятларни кўриб чиқувчи комиссия аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (комиссия таркибини тасдиқлаш ҳақидаги қарор, харид комиссияси аъзоларининг маълумотлари, шу жумладан фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими) Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиш. |
|
3.15 |
Очиқлик соҳасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
ҳар йили очиқлик соҳасидаги Қўмита фаолиятини такомиллаштириш ёки кўламини кенгайтириш бўйича 3 тадан кам бўлмаган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Қўмитанинг расмий веб-сайтида очиқ эълон қилиш. |
|
3.16 |
Ўзини ўзи баҳолаш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
Қўмита томонидан ҳар йил якуни бўйича ўз тасарруфидаги таркибий тармоқлар, муассаса, корхона ва ташкилотлар ҳамда қуйи органларда очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиб, якуний ҳисоботлар Қўмитанинг расмий веб-сайтида очиқ эълон қилиб бориш |
|
3.17 |
Очиқлик соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
очиқликни таъминлаш ҳақидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги юзасидан шикоят қилиш механизмлари (тартиби) ишлаб чиқилиб, бу ҳақдаги маълумотлар ушбу тоифадаги шикоятларни кўриб чиқиш учун масъул шахс бириктирилганлиги, алоҳида алоқа каналлари, шу жумладан қайта алоқанинг интерактив усулларни жорий этиш. |
|
3.18 |
Очиқликни таъминлаш соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
очиқлик соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатлар, шу жумладан ички идоравий ҳужжатларнинг бошқа тиллардаги таржималари (рус ва инглиз) эълон қилиш. |
|
3.19 |
Очиқликни таъминлаш бўйича онлайн сўровнома ўтказиш блокининг ташкил этилганлиги |
ўз фаолиятида аҳолини қизиқтирган масалалар, шу жумладан очиқликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан онлайн сўровнома ўтказиб бориш (ҳар ярим йилда бир маротаба) |
|
3.20 |
Очиқ маълумотлар тўпламини паспортлаш тартибининг жорий этилганлиги |
ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар тўпламини (расмий веб-сайтда) бир хил идентификатсия қилиш имконини берувчи паспорт маълумотлари (тўпламнинг номи, идентификатсия рақами, таркиби, мулкдори, тўплам учун масъул шахс, масъул шахснинг телефон рақами ва электрон почта манзили, тўпламнинг очиқ маълумотлар порталидаги манзили, формати, дастлаб жойлаштирилган санаси, охирги янгиланган санаси, даврий янгилаб бориш муддати ҳамда калит сўзлар) асосида эълон қилиш. |
|
3.21 |
Очиқ маълумотлар тўплами ва қайта алоқа самарадорлигини баҳолаш тизимининг жорий этилганлиги |
ҳар бир очиқ маълумотлар тўпламининг долзарблигини баҳолаш имконияти (тўпламни автоматик баҳолаш, сўровлар юбориш, долзарблигини ошириш юзасидан таклифлар қабул қилиш, матн шаклида изоҳ қолдириш ва тўплам кўриб чиқилган ҳамда кўчириб олган фойдаланувчилар сони) ташкил этилганлигини таъминлаш. |
|
4.1 |
Маблағлар тақсимоти тўғрисидаги маълумотнинг эълон қилиниши |
Қўмита тасарруфидаги буджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимоти тўғрисида маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилиш. |
|
4.2 |
Капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилиш. |
|
4.3 |
Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
ўтказилган энг яхши таклифни танлаш (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилиш. |
|
4.4 |
Асосий воситаларнинг харид қилиниши тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
асосий воситаларни харид қилиш учун ўтказилган энг яхши таклифни танлаш (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилиш. |
|
4.5 |
Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг хариди тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни харид қилиш учун ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилиш. |
|
4.6 |
Қурилиш, реконструксия қилиш ва таъмирлаш ишлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
қурилиш, реконструксия қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган танловлар (тендерлар) тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилиш. |
|
5.1 |
Очиқ маълумотлар порталида маълумотлар тўпламининг эълон қилиниши |
белгиланган маълумотлар тўплами 100 фоизлик кўрсаткичда эълон қилиш. |
|
5.2 |
Ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар тўпламининг эълон қилиниши |
белгиланган маълумотлар тўплами 100 фоизлик кўрсаткичда эълон қилиш. |
|
5.3 |
Геопозитсияга боғланган очиқ маълумотлар тўпламининг улуши |
белгиланган маълумотлар тўплами 100 фоизлик кўрсаткичда боғланса |
|
5.4 |
Eлектрон ҳукумат ягона идентификаторларига боғланган очиқ маълумотларнинг сони |
маълумотлар 100 фоизлик кўрсаткичда боғлаш |
|
5.5 |
Очиқ маълумотлар асосида ишлаб чиқилган мобил иловалар сони |
ҳар йили 3 тагача мобил иловалар ишлаб чиқи |
|
6.1 |
Қайта алоқанинг ташкил этилганлиги |
“Ишонч телефонлари” (Cалл-марказлар) орқали қайта алоқа ташкил этиш ҳамда Қўмитанинг веб-сайтида эълон қилиш. |
|
6.2 |
Мурожаат йўллашнинг интерактив усуллари ташкил этилганлиги |
мурожаатни тўғридан тўғри веб-сайт ёки унинг мобил версияси орқали юбориш, кўриб чиқиш жараёнини реал вақт режимида кузатиб бориш, шахснинг идентификатсия маълумотлари асосида жавоб олиш, кўриб чиқиш натижаларига нисбатан муносабат билдириш ва баҳолаш имкониятини яратиш. |
|
6.3 |
Фойдаланувчилар билан коммуникатсия тармоғи орқали мулоқот қилиш тизими йўлга қўйилганлиги |
фойдаланувчилар билан коммуникатсия тармоғи орқали мулоқот қилиш учун махсус дастурий таъминотини яратиш ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш. |
|
6.4 |
Раҳбар билан бевосита мулоқот қилиш тизимининг ташкил этилганлиги |
шахсан раҳбар билан мулоқот қилиш ва мурожаат йўллаш тизими ташкил этиш. |
|
7.1 |
Коррупсия ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга доир ички идоравий ҳужжатларнинг очиқ эълон қилиниши |
коррупсия ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга доир идоравий ҳужжатлар (коррупсияга қарши курашиш сиёсати, манфаатлар тўқнашувини бошқариш ҳақида низом, одоб-ахлоқ қоидалари, коррупсияга қарши курашиш самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубияти, контрагентларни текшириш бўйича йўриқнома, давлат харидларини ўтказиш тўғрисидаги низом, коррупсиявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва баҳолаш услубияти, коррупсиявий ҳаракатлар тўғрисида маълумот бериш учун алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва қайта ишлаш регламенти, соҳадаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш регламенти) Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиш. |
|
7.2 |
Коррупсия ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоҳида алоқа каналлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
коррупсиявий ҳолатлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоҳида алоқа каналлари (қисқа рақамли “ишонч телефони”, электрон почта ва бошқа электрон манзиллар, телеграм бот, платформа ёки бошқа махсус дастурий таъминот) ҳақидаги маълумотларни Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиш. |
|
7.3 |
Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олиш тизими жорий этилганлиги |
Қўмитанинг расмий веб-сайтда ишга қабул қилиш ва ротатсия тўғрисидаги маълумотлар (ахборот) эълон қилиниб, бўш иш ўринлари учун номзодларни танлаш жараёнлари жонли (онлайн) транслатсия қилиб бориш. |
|
7.4 |
Коррупсияга нисбатан муросасизлик муносабатини белгиловчи ҳужжатларни эълон қилиш даражаси |
меҳнат муносабатларига оид ҳужжатларда (меҳнат ёки жамоат шартномаси) коррупсияга қарши шартларни киритиш, коррупсия ҳолатлари ҳақида хабар берган ходимларни рағбатлантириш ва уларни таъқибга олмаслик кафолатини белгиловчи ички идоравий ҳужжатлар эълон қилиш. |
|
7.5 |
Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақида жамоатчилик олдида ҳисобдорлик тизимининг жорий этилганлиги |
аниқланган ҳар бир манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига нисбатан ички идоравий текширув натижалари, қабул қилинган қарор ва уларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумот (ҳисобот, ахборот ва бошқа) эълон қилиш. |
|
7.6 |
Коррупсиявий хавф-хатарларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш ва натижалари ҳақида ҳисобдорлик тизими йўлга қўйилганлиги |
коррупсиявий хавф-хатарларни аниқлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар (таҳлиллар ва жамоатчилик сўровлари, шу жумладан онлайн сўровнома ва унинг натижалари, коррупсиявий хавф-хатарларни аниқлаш ва минималлаштириш бўйича кўрилган чоралар ҳақидаги ҳисоботлар (ахборот), ички идоравий ҳужжатларнинг коррупсияга қарши экспертиза натижалари) эълон қилиш. |
|
7.7 |
Ходимларнинг коррупсияга қарши курашиш бўйича ички тартиб-таомилларидан хабардорлиги ҳамда соҳадаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши |
ходимларини коррупсияга қарши курашиш бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан янги ишга қабул қилинган ходимларнинг коррупсияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш бўйича жорий этилган тизим, ишлаб чиқилган махсус ўқув дастурлар, қўлланма ва бошқа ҳужжатлар эълон қилиш |
|
7.8 |
Кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилган пресс-тадбирларни (матбуот анжуманлари, брифинг, семинар, тренинг, давра суҳбати, тақдимот, муҳокама ва бошқа тадбирлар) эълон қилиш даражаси |
Қўмитанинг расмий веб-сайтида инфографика ва видео форматда эълон қилиш. |
|
7.9 |
Коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида тайёрланган тарғибот материалларини (слайд, ролик, маъруза матнлари, мақола, буклет, рисола ва бошқалар) эълон қилиш даражаси |
Қўмитанинг расмий веб-сайтида слайд, ролик, буклет ва рисола шаклида эълон қилиш. |
|
8.1 |
Расмий веб-сайтда жамоатчилик кенгаши ҳақидаги маълумотларнинг жойлаштирилиши |
жамоатчилик кенгашига бағишланган алоҳида саҳифа ташкил этилиб, кенгаш фаолияти ҳақидаги (жамоатчилик кенгашининг йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар, тасдиқланган аъзолари рўйхати, телефон рақами, почта ва электрон манзиллари, ижтимоий мессенжерлардаги расмий саҳифалари, давлат органи раҳбарининг даврий ҳисоботлари эшитуви ҳамда кенгаш фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мақола ва чиқишларнинг ёритиб борилиши) маълумотлар эълон қилиш. |
|
8.2 |
Жамоатчилик кенгашининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилганлиги ҳамда белгиланган тартибда эълон қилинганлиги |
жамоатчилик кенгашининг тасдиқланган низоми, амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар бўйича ҳар йиллик чора-тадбирлар режаси ва тасдиқланган режа асосида ўтказилиши кутилаётган йиғилишлар жадвали эълон қилиш. |
|
8.3 |
Жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантириш бўйича белгиланган талабларнинг бажарилиш даражаси |
жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантиришга оид талабларга (таркибнинг камида 50 фоизини нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ташкил этиши ва Жамоатчилик палатаси билан келишилганлиги ҳақидаги маълумотлар киритилган давлат органи раҳбарининг қарори, аъзоларининг сони 15 нафардан кам бўлмаслиги, таркибида ишчи (експерт) гуруҳлар ташкил этилганлиги) риоя этилиши ва бу ҳақдаги маълумотлар (ҳужжатлар) очиқ эълон қилиш. |
|
8.4 |
Жамоатчилик кенгашининг очиқликни таъминлаш, коррупсияга қарши курашиш ва давлат органи фаолиятини такомиллаштиришдаги иштироки |
кенгашнинг очиқликни таъминлаш, коррупсияга қарши курашиш ва давлат органи фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширган чора-тадбирлар ҳақидаги (очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни таъминлаш, давлат дастурлари ҳамда бошқа ҳужжатлар бўйича берилган вазифаларнинг ижросига оид ҳисоботларни эшитиш, хорижий мамлакатлардаги аналогик органлар тажрибаси ўрганилиб, ички ҳужжатлар ва фаолиятни такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқилганлиги) таҳлилий маълумотлар мунтазам эълон қилиш |
