Веб-сайтни юритиш
Жумаева Нилуфар Хикматуллаевна
Aвтомобиль йўллари қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси—Матбуот котиби+998 71 207-67-68 (134)
Қуйидагилар Матбуот котибининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Қўмитанинг замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини амалга ошириш;
кенг жамоатчиликни Қўмита фаолияти ҳақида хабардор қилиш;
оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда – ОАВ) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Узбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш.
5. Матбуот котиби ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функсияларни амалга оширади:
а) Қўмитанинг замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини амалга оширишда:
Қўмита фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида Узбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхонларини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (фото, аудио ва видеоматериаллар, босма маҳсулотлар ва шу кабилар) билан таъминлайди;
Қўмита фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлайди ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилади, телекўрсатувлар ва радиоешиттиришларни ташкил этади, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширади;
Қўмита фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантиради ва юритади.
йўл қурилиши соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни чоп этиш орқали кенг жамоатчиликни хабардорлик даражасинини доимий ошириб бориш мақсадида Автомобил йўллари қўмитасининг расмий босма нашри таҳририятини ташкил этади;
Қўмита томонидан ташкил этиладиган расмий тадбирлардан теледастурлар, роликлар
ва лавҳалар тайёрлашда ва уларни монтаж қилишда иштирок этади ҳамда ушбу материалларни белгиланган тартибда сақлаш учун уларнинг архивлаштирилишини таъминлайди;
ахборот майдони мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлайди, ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этади;
Қўмитанинг фаолият соҳасига алоқадор фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини таъминлайди;
б) кенг жамоатчиликни Қўмита фаолияти ҳақида хабардор қилишда:
соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида, жумладан Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали жамоятчиликни хабардор қилади;
Қўмита фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позитсиясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида Қўмита раҳбариятига ахборот беради;
қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, сотсиал ва ижтимоий аҳамиятга молик муҳим дастурлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати мониторингини олиб боради ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиб боради;
Қўмитанинг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштиради ва ўз вақтида янгилаб боради, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобил тармоқларни ривожлантиради;
Қўмитанинг расмий веб-сайти ва “Шаффоф йўл” платформасидаги “янгиликлар” бўлимини мамлакатимизда бўлаётган муҳим сиёсий, ижтимоий-иқтисодий воқеалар
ва Қўмита фаолиятига доир янгиликлар билан доимий равишда янгилаб боради;
в) оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда:
ОАВда, шу жумладан, Интернет тармоғида ахборот эълон қилади (чоп этади), шунингдек, уларни расмий веб-сайтларда, ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар
ва жойларга жойлаштириш ва янгилаб боришни таъминлайди;
Қўмита фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий ОАВ ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
ОАВ ва журналистларнинг сўрови асосида уларга оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан, электрон хужжат шаклида) ахборот тақдим этади;
ОАВ билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун Қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларининг тизимлаштирилган маълумотлар банки ташкил этилиши ва юритилишини таъминлайди;
Қўмитанинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Қўмита фаолиятига доир фото, аудио ва видеоматериалларни тайёрлайди ҳамда уларни тайёрлаш жараёнида давлат ва нодавлат ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
г) ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Узбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлашда:
доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантиради, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатади, оммавий тадбирларни ташкил этади;
Қўмитанинг веб-сайти ташкил этилишини ва уни замонавий даражада юритишни таъминлайди;
оммавий тадбирларни, шу жумладан, Қўмита раҳбарлари иштирокидаги тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра сухбатлари ва бошқалар)ни ташкил этади ва ўтказади;
миллий ва хорижий ахборот Қўмиталари ҳамда ОАВнинг Қўмита фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади;
д) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлашда:
жисмоний ва юридик шахсларнинг, Қўмитага йўллаган мурожаатларини, шунингдек депутат сўровини тегишлилигига кўра кўриб чиқади ва уларни маъзмунан ҳал этиш юзасидан барча зарурий чораларни кўради;
зарурат бўлган тақдирда фаолиятга доир мурожаатда келтирилган масалани жойига чиққан ҳолда ўрганади ва қонуний ҳал этилишини назорат қилади;
ижро тизим орқали келиб тушган ва назоратда бўлган ҳужжатларни тизимдан ёпиш чораларини кўради.
