Осиё тараққиёт банки иштирокида «Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш» лойиҳаси амалга оширилиши тўғрисида маълумот
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш» лойиҳасиамалга оширилиши тўғрисида маълумот
I. Лойиҳанинг қисқача мазмуни:
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 апрелдаги
ПҚ-157-сон қарори.
Кредит қиймати - 240 млн. долл.
Қарз битими: 2023 йил 29 декабрда имзоланган. 2024 йил 25 апрелда кучга кирган.
Қарз битими тугаш муддати: 2032 йил 25 апрель.
Маълумот учун: ОТБ 240,0 млн доллар қарз маблағлари
5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йилга, йиллик 2 фоиз ставкасида ажратилди.
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 9 йил (2024–2032 йиллар), шу жумладан қурилиш ишлари 4 йил (2024-2027 йиллар) ҳамда сақлаш ва эксплуатация қилиш ишлари 5 йил (2028-2032 йиллар).
Лойиҳа қуввати: 841 км узунликдаги цемент-бетон қопламали маҳаллий ва ички йўллар қурилади. Маълумот учун: Иккинчи босқичда 150 км, шундан: Жиззах вилояти – 83 км ва Сирдарё вилояти 67 км.
Учинчи босқичда 691 км, шундан: Қорақалпоғистон Республикаси – 62 км, Хоразм вилояти – 67 км, Бухоро вилояти – 61 км, Навоий вилояти – 61 км, Самарқанд вилояти – 60 км, Қашқадарё вилояти – 61 км, Сурхондарё вилояти – 65 км, Тошкент вилояти – 59 км, Фарғона вилояти – 62 км, Наманган вилояти – 62 км, Андижон вилояти – 71 км.
II. Ҳолати:
1. Қурилиш устидан техник назорат консалтинг хизмати (5 та кластер, жами бюджети 6,764 млн доллар, шундан 1-кластер: Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида қурилиш устидан техник назорат бюджети - 1,408 млн доллар):
08.02.2024 йилда лойиҳа доирасида Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида техник назоратни амалга ошириш (CSC) бўйича тендер савдолари эълон қилинди.
03.12.2024 йилда “Автойўлинвест” агентлиги ва “Yo’linjiniringloyiha” консалтинг компанияси ўртасида қурилиш устидан техник назорат консалтинг хизмати кўрсатиш бўйича 1 238 638 доллар қийматида шартнома тузилди.
18.12.2024 йилда Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида қурилиш ишлари бўйича техник назоратни амалга оширишни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
Ҳозирда Сирдарё ва Жиззах вилоятларида қурилиш ишлари бўйича техник назоратни амалга оширмоқда.
2. Сублойиҳаларни тайёрлаш бўйича консалтинг хизмати (бюджет 2,35 млн долл.):
Маълумот учун: ОТБ талабига кўра, 3-босқич учун DUE DILIGENCE (шакллантирилган ички йўллар рўйхатини ОТБ талабларига мослигини текшириш, лойиҳанинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий таъсирини ўрганиш) ҳисоботларини тайёрлаш Сублойиҳаларни тайёрлаш бўйича консультант томонидан амалга оширилиши ва ОТБ билан келишилиши белгиланган.
23.01.2024 йилда Сублойиҳаларни тайёрлаш бўйича халқаро консультантни танлаш (SPC) юзасидан тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди.
14.02.2025 йилда “DONGSUNG ENGNEERING CO.LTD” консалтинг компаниясига
шартнома тузиш бўйича хат юборилди.
18.03.2025 йилда “Автойўлинвест” агентлиги ва “DONGSUNG ENGNEERING CO.LTD” консалтинг компанияси ўртасида Сублойиҳаларни тайёрлаш бўйича халқаро консультант (SPC) консалтинг хизмати бўйича 2 315 380 доллар қийматида шартнома тузилди.
25.03.2025 йилда 3-босқич учун DUE DILIGENCE (шакллантирилган ички йўллар рўйхатини ОТБ талабларига мослигини текшириш, лойиҳанинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий таъсирини ўрганиш) ҳисоботларини тайёрлашни амалга оширишни бошлаш юзасидан хабарнома хати юборилди.
Ҳозирги кунда ҳудудларда мобилизация ишларини амалга ошириб Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида шакллантирилган маҳаллий ва ички йўллар рўйхатини ОТБ талабларига мослигини ўрганмоқда.
3. Лойиҳани бошқариш бўйича консалтинг хизмати (бюджет 2,478 млн долл.):
22.02.2024 йилда Лойиҳани бошқариш бўйича халқаро консультантни танлаш (PМC) юзасидан тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди.
14.04.2025 йилда “Автойўлинвест” агентлиги ва “SAMAN CORPORATION & KYONG DONG ENGINEERING CO. LTD” консультант компанияси ўртасида “Лойиҳани бошқариш бўйича халқаро консультант” (PMC) консультант хизмати бўйича
2 419 979 доллар қийматида шартнома тузилди.
21.04.2025 йилда “Лойиҳани бошқариш бўйича халқаро консультант” (PMC) консультант хизмати бўйича ишларни бошлаш юзасидан хабарнома хати юборилди.
“SAMAN CORPORATION & KYONG DONG ENGINEERING CO. LTD” консультант компанияси 02.05.2025 йилдан бошлаб мобилизация ишларини амалга оширди.
27.05.2025 йилда компания томонидан Бошланғич даврий ҳисоботни ишлаб чиқилди ва ОТБга келишиш учун юборилди.
Ҳозирги кунда, “SAMAN CORPORATION & KYONG DONG ENGINEERING CO. LTD” консультант компанияси ОТБ ва шартнома талабларидан келиб чиқиб, 2024 йил
июль-декабрь ойлари учун даврий ярим йиллик ижтимоий ҳолатни мониторинг қилиш ҳисоботини ишлаб чиқди ва ОТБ томонидан тасдиқланди. Ҳозирда компания томонидан 2025 йил январь-июнь ойлари учун даврий ярим йиллик экологик ва ижтимоий ҳолатни мониторинг қилиш ҳисоботи ишлаб чиқилмоқда.
4. Пудратчиларни аниқлаш:
а) Сирдарё вилояти (3 та лот - жами бюджет 17,6 млн долл)
02.02.2024 йилда Сирдарё (3 та Лот) вилояти “Қурилиш ишлари” (Package 2) бўйича пудратчи ташкилотни танлаш бўйича тендер савдоларига эълон берилди.
04.11.2024 йилда пудратчи ташкилот - “Nizomiddin Imkon Servis LLC – Dineshchandra R. Agrawal Infracon Private Limited” қўшма корхонаси билан Лот 1 доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 5 242 954 доллар қийматидаги шартнома тузилди.
13.12.2024 йилда Сирдарё вилоятида Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 1 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
Сирдарё вилояти Лот 2 ва 3 (қайта тендер, бюджет 12,46 млн доллар)
03.10.2024 йилда Сирдарё вилояти (CW02) бўйича 2 та қурилиш лоти (2 ва 3 лотлар) бўйича тендер иштирокчиларнинг малакаси (маҳаллий пудратчилар) тўғри келмаганлиги сабабли, тендер савдолари меъзонлари янада енгиллаштирилиб, ўзгартирилган тендер ҳужжатлари ОТБ га розилик олиш учун юборилди. Ўз навбатида ОТБ янгиланган тендер ҳужжатлари бўйича ўзгартиришлар киритиш талабини билдирди.
04.12.2024 йилда Сирдарё вилояти Лот 2, 3 бўйича ОТБ портали ва Автомобиль йўллари қўмитаси расмий вебсайтида қайта тендер савдоларига эълон берилди.
13.06.2025 йилда пудратчи ташкилот - “Ромитон Транс Йўл Қурилиш” МЧЖ билан 2-Лот доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 5 050 000 доллар қийматидаги RRRSP/CW02/Lot2-сонли шартнома тузилди.
14.06.2025 йилда Консультант-Инженер томонидан Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 2 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
11.06.2025 йилда пудратчи ташкилот - “Me’yor Qurilish Asfalt” МЧЖ ва
“2-Son MKK” МЧЖ қўшма корхонаси билан 3-Лот доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 4 467 459 доллар қийматидаги RRRSP/CW02/Lot3-сонли шартнома тузилди.
11.06.2025 йилда Консультант-Инженер томонидан Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 3 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
б) Жиззах вилояти (4 та лот - жами бюджет 19,8 млн долл)
02.02.2024 йилда Жиззах (4 та Лот) вилояти “Қурилиш ишлари” (Package 1) бўйича пудратчи ташкилотни танлаш бўйича тендер савдоларига эълон берилди.
04.11.2024 йилда пудратчи ташкилот - “Trans Logistik” МЧЖ билан Лот 1 доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 5 766 500 доллар қийматидаги шартнома тузилди.
13.12.2024 йилда Жиззах вилоятида Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 1 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
Жиззах вилояти Лот 2, 3 ва 4 (қайта тендер, бюджет 13,76 млн доллар).
08.10.2024 йилда Жиззах вилояти (CW01) бўйича 3 та қурилиш лоти (2, 3 ва 4 лотлар) бўйича тендер иштирокчиларнинг малакаси (маҳаллий пудратчилар) тўғри келмаганлиги сабабли, тендер савдолари меъзонлари янада енгиллаштирилиб, ўзгартирилган тендер ҳужжатлари ОТБ га розилик олиш учун юборилди. Ўз навбатида ОТБ янгиланган тендер ҳужжатлари бўйича ўзгартиришлар киритиш талабини билдирди.
04.12.2024 йилда Жиззах вилояти Лот 2, 3, 4 бўйича ОТБ портали ва Автомобиль йўллари қўмитаси расмий вебсайтида қайта тендер савдоларига эълон берилди.
11.06.2025 йилда пудратчи ташкилот - “Samarqand Uzbekgazsuv Qurilish” МЧЖ ва “AK-ZHOL” ХК (Ўзбекистон-Қозоғистон) қўшма корхонаси билан 2-Лот доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 4 238 339,94 доллар қийматидаги RRRSP/CW01/Lot2-сонли шартнома тузилди.
01.08.2025 йилда Консультант-Инженер томонидан Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 2 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
11.06.2025 йилда пудратчи ташкилот - “Me’yor Qurilish Asfalt” МЧЖ ва
“2-Son MKK” МЧЖ қўшма корхонаси билан 3-Лот доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 2 906 540 доллар қийматидаги RRRSP/CW01/Lot3-сонли шартнома тузилди.
11.06.2025 йилда Консультант-Инженер томонидан Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 3 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
13.06.2025 йилда пудратчи ташкилот - “New Tech Samarkand” МЧЖ билан 4-Лот доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 5 044 214,75 доллар қийматидаги RRRSP/CW01/Lot4-сонли шартнома тузилди.
04.08.2025 йилда Консультант-Инженер томонидан Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 4 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
Бугунги кунда пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар:
Жиззах вилояти Пакет-1, 1-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Trans Logistik” МЧЖ.
Lot-1 Ғаллаорол тумани 4К237 “М39 автойўли (1032 км)-Лалмикор темир йўл станцияси-Оқтош қ.” автомобиль йўлининг 12-38 км объектида 4,7-26,275 км қисмида 21,7 км узунликдаги қисмида фреза ишлари бажарилди, 20,2 км узунликдаги қисмида ер ишлари бажарилди, 19,5 км узунликдаги қисмида цемент-бетон асос (СТВ) учун қум-шағал аралашмасини (ҚША) ётқизиш ишлари бажарилди. Пилот тариқасида 100 метр М75 маркали (СТВ) асос ётқизиш синов ишлари олиб борилди.
ПК 174+91 (диаметри 1500 мм 2 талик ) узунлиги 18 м,
ПК 175+22 (диаметри 1500 мм 2 талик) узунлиги 18 м,
ПК178+02 (диаметри 1250 мм 3 талик) узунлиги 14 метрлик темирбетон (Ж/Б) қувурлар ўрнатилди;
Ҳозирда ушбу қувурларни қайта тупроқ билан тўлдириш ва зичлаш ишлари олиб борилмоқда;
ПК 195+93 (диаметри 1500 мм 1 талик) узунлиги 14 м,
ПК 200+90 (диаметри 1000 мм 2 талик) узунлиги 16 м,
ПК 210+75 (диаметри 1250 мм 1 талик) узунлиги 14 м,
ПК 215+40 (диаметри 1000 мм 1 талик) узунлиги 14 м,
ПК 227+56 (диаметри 1000 мм 2 талик) узунлиги 14 м,
ПК 244+70 (диаметри 1000 мм 2 талик) узунлиги 14 метрлик темирбетон (Ж/Б) қувурлар ўрнатилган ва қайта тупроқ билан тўлдириш ишлари бажарилган.
Материал заҳира ишлари:
М350 маркали цементбетон қоплама учун:
Қум (песок 0-5мм) 7714 м3;
чақиқтош (шебенъ 10-20мм) 15375 м3;
чақиқтош (шебенъ 20-40мм) 10728 м3.
Темир бетон қувурлар учун:
диаметри 1000 мм. 52 дона(2м);
диаметри 1250 мм. 20 дона(2м);
диаметри 1500 мм. 2 дона(2м).
Биринчи гурух йўл тўсиқлари БДО-3 24 дона,
геотекстиль 450гр/м2 14 400 м2,
йўл йўналтирувчи устунчалари 280 дона (сигнальный столбик).
Пудратчи ташкилот томонидан объектда 120 м3/соат қувватли бетон завод қурилиши ишлари якунланди.
Объектда пудратчи ташкилот томонидан 2 жойда, 210 метр чуқурликда сув қудуқлари қазилиб, ишга туширилди.
Объектга 30 дан ортиқ йўл-қурилиш техникалари ҳамда махсус техникалар мобилизация қилинган (рисайклер, цемент тарқатадиган машина).
Жиззах вилояти 1-Пакет, 2-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Samarqand Uzbekgazsuv Qurilish” МЧЖ ва
“AK-ZHOL” ХК қўшма корхонаси.
Ғаллаорол тумани “Ғобдин қишлоғи” ички автомобиль йўлининг 0-26 км объектида пудратчи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва мобилизация ишларини амалга оширмоқда.
Пудратчи ташкилоти томонидан база ҳамда бетон завод қуриш ишлари бажарилмоқда.
ПК117+00÷ПК202+00 оралиғида мавжуд асфальтбетон қопламани фреза билан кесиш жараёни амалга оширилмоқда.
Жиззах вилояти 1-Пакет, 3-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Me’yor Qurilish Asfalt” МЧЖ ва “2-Son MKK” МЧЖ қўшма корхонаси.
Бахмал тумани 4Н1238в “4Р41 автойўлидан - Новқа қишлоғига” автомобиль йўлининг 0-5 км (5,1 км) объекти.
Йўл асоси учун қум-шагал аралашмасини (ҚША) захира (9000 м3) қилиш ишлари бажарилмоқда.
Жиззах вилояти 1-Пакет, 4-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “New Tech Samarkand” МЧЖ.
Зафаробод тумани 4Н1226 “Қозоқовул қ.-1 ва 2-сон паррандачилик фабрикаси” автомобиль йўлининг 0-7 км объектда ПК0+00÷ПК35+00 оралиғида мавжуд асфальтбетон қопламани рейсаклер билан кесиш жараёни амалга оширилди ПК0+40÷ПК21+00 ер ишлари бажарилмоқда.
Сирдарё вилояти 2-Пакет, 1-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Nizomiddin Imkon Servis LLC – Dineshchandra R. Agrawal Infracon Private Limited” қўшма корхонаси.
- Lot-1 Боёвут тумани 4Н650 "Ширин ш. - Ширин ДФҲУ" 0-5 км
(2,8-5,0 км) автомобиль йўлининг ПК28+00 дан ПК34+00 оралиғи қатнов қисмида мавжуд яроқсиз бетон қопламани бузиб олинди, ПК34+00 дан ПК45+00 оралиғида мавжуд йўл асоси профилини тўғирлаш ишлари олиб борилмоқда ва ПК40+00 дан ПК50+00 оралиғида қисмида 1200 м3 ҳажмда ер ишлари бажарилди. - Lot-1 Ховос тумани 4К666 “Қаҳрамон к.-Янгиер к.-Пахтакор к.” 19-27 км автомобиль йўлининг ПК220+00 дан ПК270+00 оралиғида қатнов қисмининг мавжуд 4 500 м2 яроқсиз эски асфальтбетон қопламани фреза ёрдамида кесиб олинди, ПК240+00 дан ПК270+00 оралиғида қисмида 1 200 м3 ҳажмда ер ишлари бажарилди.
Пудратчи томонидан ресайклер ёрдамида автомобиль йўлининг ПК261+30 дан ПК270+00 оралиғида 870 метр М75 маркали (СТВ) асос ётқизиш синов ишлари олиб борилди.
- Lot-1 Гулистон тумани 4К651 “Бешбулоқ қ. - Чортоқ қ. – Татарқишлоқ қ. - Қоратепа қ.” автомобиль йўлининг 0-10 км қисмида ПК90+00 дан ПК100+00 оралиғида қисмида 300 м3 ҳажмда ер ишлари бажарилди.
Сирдарё вилояти 2-Пакет, 2-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Ромитон Транс Йўл Қурилиш” МЧЖ.
Lot-2 Мирзаобод тумани 4Н652 “А373 автойўли - Т. Аҳмедов ДХФУ” автомобиль йўлининг 0-3 км объектида ПК0+00-ПК10+00 оралиғида ер ишлари бажарилмоқда.
Объектларда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва мобилизация ишларини амалга оширмоқда.
Сирдарё вилояти 2-Пакет, 3-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Me’yor Qurilish Asfalt” МЧЖ ва “2-Son MKK” МЧЖ қўшма корхонаси.
Сайхунобод тумани 4H646 “Пахтакор ш/у - Намуна қ. - Нурматобод қ.” автомобиль йўлининг 0-12 км объектида ПК0+00-ПК10+00 оралиғида қатнов қисмининг мавжуд яроқсиз эски асфальтбетон қопламани фреза ёрдамида кесиб олиш ишлари, ишчи отметкаларни, реперларни текшириш жараёни ва геодезия ишлари амалга оширилмоқда.
4К646 “Нурота қ. - Ш. Раҳимов ДХФУ - Султонов ДХФУ” автомобиль йўлининг 0-6 км объектида ПК0+00-ПК61+00 оралиғида қатнов қисмининг 3 000 м2 мавжуд яроқсиз эски асфальтбетон қопламани фреза ёрдамида кесиб олинди ва геодезия ишлари бажарилмоқда.
Қолган 11 та ҳудудлар (11 та Пакет, 34 та лот) бўйича:
Жорий йилда лойиҳа доирасида қолган 11 та ҳудудлар бўйича қурилиш ишлари тендер савдолари жорий йилда тўлиқ ўтказилиб, пудратчи ташкилотларни аниқлаш жараёни якунланади.
10.07.2025 йилда Тошкент вилояти қурилиш ишлари бўйича тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди. Иштирокчиларнинг техник таклифлари жорий йилнинг
9 сентябрь куни очилди. Ҳозирда бахолаш ишлари олиб борилмоқда.
19.08.2025 йилда Фарғона вилояти қурилиш ишлари бўйича тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди. Иштирокчиларнинг техник таклифлари жорий йилнинг 8 октябрь куни очилиши кутилмоқда.
Ҳозирги кунда, Андижон ва Наманган вилоятларида DUE DILIGENCE (шакллантирилган ички йўллар рўйхатини ОТБ талабларига мослигини текшириш, лойиҳанинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий таъсирини ўрганиш) ҳисоботларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йил октябрь ойида Андижон ва Наманган вилоятларида қурилиш ишлари бўйича тендер савдоларига эълон берилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоий шакллантирилган ички йўллар рўйхатини ОТБ талабларига мослигини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йил 4-чоракда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қурилиш ишлари бўйича тендер савдоларига эълон берилиши режалаштирилган.
2025 йилда лойиҳа доирасида 55,0 млн доллар қийматидаги кредит маблағлари ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, январь-сентябрь ойларида лойиҳа доирасида 42,0 млн. доллар маблағ ўзлаштирилди (режага нисбатан 100 фоиз).
