ОТБ иштирокидаги “4Р105 “Дарбанд–Бойсун–Элбаён” автомобиль йўлининг 5-70 км ва 4Р100 “Манғузор–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов” автомобиль йўлининг 128-174 км қисмларини реконструкция қилиш” (“Сурхондарё”) лойиҳаси бўйича МАЪЛУМОТ
- ЛОЙИҲА ТЎҒРИСИДАГИ БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Осиё тарақкиёт банки иштирокида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-189-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
2022 йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида амал қилиш муддати 2027 йил 30 июнгача бўлган 4174-UZB-сонли қарз битими имзоланган. 2022 йилнинг 13 апрель кунида ОТБ ва Автомобиль йўллари қўмитаси ўртасида лойиҳа битими имзоланган. 2022 йил 22 апрель куни қарз битими юзасидан Адлия вазирлиги томонидан 16/03-6/8021-сонли юридик хулоса олинди ҳамда мазкур қарз битими 2022 йил 27 апрель кунидан кучга кирди.
- Лойиҳанинг мақсади:
4Р105 “Дарбанд–Бойсун–Элбаён” автомобиль йўлининг 5-70 км қисмини ва 4Р100 “Манғузор–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов” автомобиль йўлининг128-174 км қисмини, мавжуд 2 тасмали асфальтбетон қопламали автомобиль йўлининг аҳоли яшайдиган қисмларини 4 тасмали цементбетон қоплама ва аҳоли яшамайдиган қисмларини 2 тасмали цементбетон қоплама билан реконструкция қилиш орқали:
- мамлакат ҳудуди орқали транзит юк ташишни ҳамда экспорт-импорт юкларини ташиш ҳажмининг ўсишини таъминлаш;
- қийин об-ҳаво шароитларида кафолатланган хавфсиз ҳаракатни таъминлаш;
- ўқга тушадиган оғирликни 13 тоннага ошириш билан автомобиль йўлининг ўтказувчанлик қувватини яхшилаш;
- транспорт воситалари ҳаракатининг максимал тезлигини таъминлаш;
- мавжуд бурилиш радиусларини ошириш ва йўлларни яхшилаш орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш;
- юк ва йўловчи ташишнинг асосий йўналишлари бўйича сиғим заҳираларини 4 карра ошириш;
- бахтсиз ҳодисаларни 10-30% га камайтириш, йўл бўйи инфратузилма объектлари хавфсизлиги даражасини ошириш;
- автотранспорт воситаларининг вазн ва габарит параметрларини қайд этувчи (ҳар бир ўққа тушадиган оғирликни аниқлаш имкониятига эга) махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган замонавий назорат постларини барпо қилиш ва ҳоказолар.
Лойиҳанинг умумий қуввати 107,924 км дан иборат бўлиб, қуйида кўрсатилган тартибда 3 та Лотга бўлинади:
1-Лот: 4Р105 “Дарбанд–Бойсун–Элбаён” автомобиль йўлининг 5-37,5 км қисмини реконструкция қилиш – 31,158 км;
2-Лот: 4Р105 “Дарбанд–Бойсун–Элбаён” автомобиль йўлининг 37,5-70 км қисмини реконструкция қилиш – 31,598 км;
3-Лот: 4Р100 “Манғузор–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов” автомобиль йўлининг 128-174 км қисмини реконструкция қилиш – 45,168 км.
Ҳар бир Лот учун алоҳида шартнома тузилиши кўзда тутилган.
- Лойиҳанинг умумий қиймати:
227,3 млн.АҚШ доллари, шундан:
ОТБ қарз маблағлари – 183,8 млн.АҚШ доллари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси улуши – 43,5 млн.АҚШ доллари.
- Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари:
4Р105 “Дарбанд–Бойсун–Элбаён” автомобиль йўлининг 5-70 км қисми йўлнинг 5-кмдан бошланиб Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг тоғли ҳудудларидан ўтади. 4Р100 “Манғузор–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов” автомобиль йўлининг 128-174 км қисми йўлнинг 126-кмдан бошланиб Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманларининг суғорилмайдиган ерларидан ўтади. Лойиҳа бўйича 4Р100 автомобиль йўлининг реконструкция қилинадиган қисмининг узунлиги 45,168 кмни ва 4Р105 автомобиль йўлининг реконструкция қилинадиган қисмининг узунлиги эса 62,756 кмни ташкил этади. Автомобиль йўлларнинг категорияси II ва Iб бўлиб, 2 тасмали йўл пойининг кенглиги 15 м, шунингдек 4 тасмали йўл пойининг кенглиги тегишли жойларда 23,7 м, 30,95 м ва 34,45 мдан иборат. Йўл тасмасининг кенглиги эса 3,75 мни ташкил этади.
- Лойиҳанинг инвестиция режаси:
минг АҚШ долларида
|
Кўрсаткич номи |
ОТБ маблағлари |
Ўзбекистон Республикасининг улуши |
Жами |
|
Қурилиш-монтаж ишлари |
170 008,318 |
|
170 008,318 |
|
Қурилиш устидан техник назорат |
4 044,390 |
|
4 044,390 |
|
Жамиятни ривожлантириш дастури |
500,000 |
|
500,000 |
|
Бетон қопламалар, ҳимоя чоралари, шартномаларни бошқариш ва ҳоказолар бўйича консультант хизматлари |
300,000 |
|
300,000 |
|
Аудит хизматлари |
200,000 |
|
200,000 |
|
Солиқлар ва божхона тўловлари |
|
25 794,240 |
25 794,240 |
|
Инвестицион даврдаги молиявий харажатлар |
|
9 638,452 |
9 638,452 |
|
Кутилмаган харажатлар |
7 200,562 |
1 696,915 |
8 897,477 |
|
Бошқа турдаги харажатлар |
1 584,100 |
6 368,962 |
7 953,062 |
|
Жами: |
183 837,37 |
43 498,569 |
227 335,944 |
- ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ҲОЛАТИ
Лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишлари 2023 йилнинг 12 февраль кунидан бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар (28.09.2025 йил ҳолатига кўра) пудратчи ташкилотига 58,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар тўлаб берилган, шундан 22,1 млн. АҚШ долларини аванс тўловлари ташкил этади. Бугунги кунда пудратчи ташкилоти томонидан қурилиш объектига 137 та машина-механизмлар ва махсус техникалар, 300 тадан ортиқ хорижий ва маҳаллий мутахассислар ҳамда ишчи ходимлар жалб қилинган. Ундан ташқари, Инженер-консультант ташкилоти томонидан лойиҳага жами 49 нафар мутахассислар жалб қилинган, шу жумладан 14 нафар халқаро асосий мутахассислар, шунингдек 18 нафар миллий асосий ва 17 нафар асосий бўлмаган мутахассислар.
Ҳозирда пудратчи ташкилоти томонидан демонтаж ишлари, ер ишлари, муҳандислик (ичимлик суви, алоқа, электр ва ҳ.к.) тармоқларини кўчириш ишлари ҳамда йўл асосини қуриш ва материал захирасини тўплаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар, пудратчи ташкилоти томонидан қуйидаги ишлар бажарилди:
- 72,76 км (68 фоиз) узунликдаги қисмида ер ишлари бажарилди;
- 59,03 км (55 фоиз) узунликдаги қисмида қум шағал аралашмасидан 33 см қалинликдаги йўл асосининг остки қатлами ётқизилди;
- 42,57 км (40 фоиз) узунликдаги қисмида қўм шағал аралашмасига 30 фоиз чақиқтош қўшиб 20 см қалинликда йўл асосининг ўрта қатлами ётқизилди;
- 36,42 км (34 фоиз) узунликдаги қисмида 18 см қалинликдаги М-75 маркали цементбетон аралашмаси (СТБ) билан асоснинг устки қатлами қурилди;
-32,76 км (30 фоиз) узунликдаги қисмида йўлнинг устки қатламига 27 см қалинликдаги цементбетон (М-400) қопламаси ётқизилди
28.09.2025 йил ҳолатига кўра лойиҳа доирасида 111,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.
Шу билан бир қаторда, лойиҳа компонентлари таркибига кирувчи индивидуал консультантлардан экология, гендер масалалари, кўчириш ва ташқи мониторинг бўйича миллий мутахассислар, шартномаларни бошқариш ва бетон қопламалари бўйича халқаро мутахассислар ҳамда ташқи молиявий ва ички аудит консультант хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан уларнинг шартномаларига асосан тегишли ишлар олиб борилмоқда.
- ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШ ДОИРАСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ОЧИҚЛИГИ
Лойиха доирасида ўтказилган тендер савдоларидаги Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитасининг товарлар, ишлар ва хизматлар хариди бўйича Соҳавий харидлар комиссиясининг таркиби:
1. О. Адилов – Соҳавий харидлар комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари
2. М. Джакупов – Харидлар комиссияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг тендер ва танлов савдоларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
3. А. Алиев – Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг тизимли таҳлил ва прогнозлаштириш йиғма бўлими назоратчиси
4. М. Камилов – Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг савдолар ва давлат ёрдамини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи
5. Н. Бабаев – Қурилиш вазирининг ўринбосари
6. З. Астанов – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш департаменти директори
7. Ш. Рахимов – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги директори
8. И. Хожиев – Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитасининг автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи (Агар харидлар тартиб-таомиллари доирасида қурилиш ишларини олиб бориш назарда тутилмаган бўлса, харид комиссияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги вакилининг иштироки талаб этилмайди ва унинг ўрнига тармоқ илмий-техник кенгаши вакили қатнашади).
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2023 йил 30 апрелдаги 31-баёнининг 3.7.-иловасига мувофиқ Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида товар, иш ва хизматларни сотиб олиш бўйича харид комиссиясиниг амалдаги таркиби қуйидагича:
1. А.А. Абдувалиев – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмита раиси, Харид комиссияси раиси
2. С.И. Хамидов – Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари, Харид комиссияси раиси ўринбосари
3. И.И. Норқулов – Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
4. Ш.С. Хидоятов – Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
5. У.А. Мавлянов – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари
6. Ш.Ш. Қаюмов – Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари
7. И.Э. Хожиев – Автомобиль йўллари қўмитасининг автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи, Автомобиль йўллари қўмита илмий-техник Кенгаш аъзоси
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
- Қурилиш устидан техник назорат Инженер-консультант хизматлари бўйича ўтказилган тендер савдоси доирасида қисқа рўйҳатга киритилган ташкилотлар:
|
№ |
Иштирокчилар номи |
Мамлакат |
|
1 |
Dohwa Engineering Co., Ltd. ва Renardet S.A. қўшма корхонаси |
Корея–Швейцария |
|
2 |
Dongsung Engineering Co., Ltd ва Meinhardt Pte. Ltd. қўшма корхонаси |
Корея–Сингапур |
|
3 |
SMEC International Pty Ltd Index Consulting Company субконсультант ҳамкорлигида |
Австралия–Ўзбекистон |
|
4 |
Roughton International Ltd TRUE Engineering Supervision Ltd. субконсультант ҳамкорлигида |
Буюк Британия–Ўзбекистон |
|
5 |
Sheladia Associates, Inc. Islohotkonsaltservis Ltd ва “Nazar Business and Technology” МЧЖ субконсультантлар ҳамкорлигида |
АҚШ–Ўзбекистон |
|
6 |
Kocks Consult Gmbh, Dong Myeong Engineering Consultants & Architecture Co., Ltd ва ZS ENGINEERING LLP қўшма корхонаси |
Германия–Корея–Козоғистон |
|
7 |
Egis International |
Франция |
|
8 |
PROYAPI Engineering and Consultancy Incorporation Técnica y Proyectos S.A. and Rasco Group қўшма корхонаси |
Туркия–Гонконг |
- Қурилиш-монтаж ишлари юзасидан пудратчи ташкилотларини танлаб олиш учун ўтказилган тендер савдосида иштирок этганлар рўйҳати:
|
№ |
Иштирокчилар номи |
Мамлакат |
Лот рақами |
|
1 |
CRSG-MBEC-COVEC қўшма корхонаси |
Хитой |
1, 2 ва 3 |
|
2 |
“Автодорсервис” МЧЖ ва “Bazis Construction” МЧЖ қурилиш консорциуми |
Қозоғистон |
2 |
|
3 |
“К-Дорстрой” АЖ ва “Bazis Construction” МЧЖ қурилиш консорциуми |
Қозоғистон |
1 ва 3 |
|
4 |
GPB/GPV қўшма корхонаси |
Германия |
1 ва 2 |
|
5 |
SINOHYDRO–SINOHYDRO BUREAU 16 қўшма корхонаси |
Хитой |
1, 2 ва 3 |
|
6 |
“LANKARAN YOL TIKINTI” ОАЖ |
Озарбайжон |
1, 2 ва 3 |
|
7 |
“New Tech Samarkand” МЧЖ |
Ўзбекистон |
1, 2 ва 3 |
|
8 |
China Railway 20th Bureau Group Co., Ltd |
Хитой |
1, 2 ва 3 |
|
9 |
Shaanxi Construction Engineering Group Corporation Limited |
Хитой |
2 |
|
10 |
Akkord–Metag қўшма корхонаси |
Озарбайжон–Туркия |
1, 2 ва 3 |
- Ташқи молиявий аудит консультант хизматларини олиб борувчи миллий ташкилот танловида қисқа рўйҳатга киритилганлар:
|
№ |
Иштирокчилар номи |
Мамлакат |
|
1 |
Grant Thornton Consulting |
Ўзбекистон |
|
2 |
“PKF MAK ALYANS” МЧЖ |
Ўзбекистон |
|
3 |
“TSIAR-FINANS” МЧЖ |
Ўзбекистон |
|
4 |
“Kreston Tashkent” МЧЖ |
Ўзбекистон |
- Ички аудит консультант хизматларини олиб борувчи миллий ташкилот танловида қисқа рўйҳатга киритилганлар:
|
№ |
Иштирокчилар номи |
Мамлакат |
|
1 |
“PKF MAK ALYANS” МЧЖ |
Ўзбекистон |
|
2 |
“TSIAR-FINANS” МЧЖ |
Ўзбекистон |
- Экология масалалари бўйича миллий мутахассис танловида қисқа рўйҳатга киритилганлар:
|
№ |
Мутахассис |
Мамлакат |
|
1 |
Журабеков Шодиёр |
Ўзбекистон |
|
2 |
Турғунов Абдулҳошим |
Ўзбекистон |
- Кўчириш масалалари бўйича миллий мутахассис танловида қисқа рўйҳатга киритилганлар:
|
№ |
Мутахассис |
Мамлакат |
|
1 |
Ҳамралиев Акбаржон |
Ўзбекистон |
|
2 |
Ройка Екатерина |
Ўзбекистон |
- Ташқи мониторинг бўйича миллий мутахассис танловида қисқа рўйҳатга киритилганлар:
|
№ |
Мутахассис |
Мамлакат |
|
1 |
Ройка Екатерина |
Ўзбекистон |
- Гендер масалалари бўйича миллий мутахассис танловида қисқа рўйҳатга киритилганлар:
|
№ |
Мутахассис |
Мамлакат |
|
1 |
Матжанов Эркинжон |
Ўзбекистон |
|
2 |
Рахманов Низомиддин |
Ўзбекистон |
|
3 |
Мирзаева Шаҳноза |
Ўзбекистон |
- Бетон қопламалари бўйича халқаро мутахассис танловида қисқа рўйҳатга киритилганлар:
|
№ |
Мутахассис |
Мамлакат |
|
1 |
Ражасекера Кристи Малраж Карунаратне |
Шри-Ланка |
|
2 |
Рамеш Чанд Вишвакарма |
Ҳиндистон |
|
3 |
Сархан Рамил Алиев |
Озарбайжон |
|
4 |
Фаиз Уллаҳ |
Ҳиндистон |
- Шартномаларни бошқариш бўйича халқаро мутахассис танловида қисқа рўйҳатга киритилганлар:
|
№ |
Мутахассис |
Мамлакат |
|
1 |
Иракли Литанишвили |
Грузия |
|
2 |
Шамбҳу КС |
Непал |
|
3 |
Камлеш Кумар Такур |
Ҳиндистон |
|
4 |
Мд. Далил Удиин |
Бангладеш |
- ЎТКАЗИЛГАН ТЕНДЕР ВА ТАНЛОВЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР
- Қурилиш устидан техник назорат бўйича консультант хизматлари
Лойиҳа доирасида қурилиш устидан техник назорат ўрнатувчи консультант ташкилотини танлаб олиш мақсадида 2021 йилнинг 31 августида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси веб-сайтида, ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизими (CМS)даги Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарномаси (CSRN)да ҳамда “Биржа” газетасида қизиқиш билдириш учун сўровнома (REOI) эълон қилинди. ОТБ расмий веб-сайтидаги Консултантларни бошқарув тизими (CМS) орқали таклифларни топшириш муддати якунига, яъни 2021 йил 30 сентябрга қадар 34 та консультант ташкилотларидан қизиқиш билдиришномалари келиб тушди. Қизиқиш билдиришномалари ишчи гуруҳ томонидан ўрнатилган тартибда баҳоланди ва 8 та консультант ташкилотларидан иборат қисқа рўйхат шакллантирилди ҳамда 2021 йилнинг 22 декабрида ушбу 8 та консультант ташкилотларига таклиф бериш учун сўровномалар (RFP) юборилди. 5 та консультант ташкилотларидан келиб тушган талабларга биноан таклиф топшириш муддати 2022 йил 7 февральдан 2022 йил 14 февраль соат 15:00 га кўчирилди. Муддат якунига қадар 7 та иштирокчиларадан таклифлар қабул қилиб олиниб, таклифларнинг техник қисмлари очилди. Техник таклифлар ишчи гуруҳ томонидан ўрнатилган тартибда баҳолангач, тегишли техник ҳисобот 2022 йил 20 июль куни Соҳавий харидлар комиссияси томонидан тасдиқланди ҳамда 2022 йил 5 август куни ОТБ томонидан маъқулланди. Шундан келиб чиқиб, 2022 йил 11 август куни 7 та консультант ташкилотларининг молиявий таклифлари очилди. Молиявий таклифлар ишчи гуруҳ томонидан ўрнатилган тартибда баҳоланди ва баҳолаш натижалари 2022 йилнинг 18 августида Соҳавий харидлар комиссияси томонидан тасдиқланди ҳамда 2022 йил 23 август куни ОТБ томонидан маъқулланди. Ўтказилган танлов натижаларига кўра Dongsung Engineering Co., Ltd ва Meinhardt Pte. Ltd. (Корея-Сингапур) қўшма корхонаси 4 041 210 АҚШ доллари миқдоридаги молиявий таклифи билан ғолиб деб топилиб, 2022 йил 24 октябрь куни томонлар ўртасида тегишли шартнома имзоланди. Мазкур шартнома 2022 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида К0622372 рақами остида ҳисобга олинди.
- Қурилиш-монтаж ишлари
Лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишларини олиб борувчи пудратчи ташкилотларини танлаб олиш мақсадида 2021 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси ва ОТБнинг расмий веб-сайтларида ҳамда “Биржа” газетасида тендер савдоларига эълон берилди. Кўпчилик иштирокчиларнинг талабларига биноан таклиф қабул қилиш муддати ўрнатилган тартибда 2 маротаба, яъни биринчи 2021 йил 8 ноябрдан 2021 йил 30 ноябрь соат 15:00 гача ва иккинчи маротаба 2021 йил 30 ноябрдан 2021 йил 6 декабрь соат 15:00 гача узайтирилди. 50 та ташкилотлар томонидан тендер ҳужжатлари харид қилиб олинди. Белгиланган муддатга қадар 10 та иштирокчилардан турли Лотлар учун 24 та таклифлар қабул қилиб олинди. Белгиланганидек, 2021 йил 6 декабрь соат 15:00 да Соҳавий харидлар комиссияси бошчилигида келиб тушган тендер таклифларининг техник қисмлари очилди ва уларни баҳолаш учун ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ишчи гуруҳ томонидан таклифларнинг техник қисмлари ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилиб тегишли ҳисобот тайёрланди. Ушбу баҳолаш натижалари 2022 йил 24 мартда Соҳавий харидлар комиссияси томонидан тасдиқланди ҳамда 2022 йил 14 июль куни ОТБ томонидан маъқулланди. Шуларга асосланган ҳолда 2022 йил 20 июлда техник таклифлари ўрнатилган талабларга жавоб берадиган 3 та иштирокчи таклифларининг молиявий қисмлари очилди. Ушбу молиявий таклифлар ишчи гуруҳ томонидан ўрнатилган тартибда баҳоланди ва баҳолаш натижалари 2022 йил 11 август куни Соҳавий харидлар комиссияси томонидан тасдиқланди ҳамда 2022 йил 8 сентябрь куни ОТБ томонидан маъқулланди. Тендер натижаларига кўра Озарбайжон Республикасининг “Lankaran Yol Tikinti” очиқ акциядорлик жамияти 3 та Лот бўйича қуйидаги молиявий таклифлари билан ғолиб пудратчи деб топилди:
|
ЛОТ № |
Шартнома қиймати |
Шартнома қиймати |
|
1 |
49 300 707,14 |
56 695 813,21 |
|
2 |
28 551 505,97 |
32 834 231,87 |
|
3 |
69 742 028,09 |
80 203 332,30 |
|
|
147 594 241,20 |
169 733 377,38 |
Томонлар ўртасидаги шартномалар бўйича музокаралар якунланиб, 2022 йил 6 октябрь куни тегишли 3 та Лот бўйича шартномалар имзоланди. Мазкур шартномалар 2022 йил 31 октябрда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида К0622350, К0622351 ва К0622352 рақамларии остида ҳисобга олинди.
- Индивидуал ва бошқа турдаги консультант хизматлари
Лойиҳа доирасида 2022 йил 22 апрель куни экология ва кўчириш бўйича миллий мутахассислар танловига Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси веб-сайтида ва ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизими (CМS)даги Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарномаси (CSRN)да тегишли эълонлар берилди. Муддат якунига қадар, яъни 2022 йил 22 май кунигача экология бўйича 9 та индивидуал консультантлардан қизиқиш билдиришномалари қабул қилиб олинди. Қизиқиш билдиришномалари ўрнатилган тартибда баҳоланди, баҳолаш натижалари 2022 йил 6 июль куни ОТБ томонидан маъқулланди. Баҳолаш натижаларига кўра Журабеков Шодиёр талабларга энг мос мутахассис деб топилиб, у билан 2022 йил 8 июль куни шартнома имзоланди.
Шунингдек, 2022 йил 22 май кунига қадар кўчириш бўйича 5 та индивидуал консультантлардан қизиқиш билдиришномалари келиб тушди. Қизиқиш билдиришномалари ўрнатилган тартибда баҳоланди ва унинг натижалари 2022 йил 4 август куни ОТБ томонидан маъқулланди. Баҳолаш натижаларига кўра Хамралиев Акбаржон белгиланган талабларга энг мос мутахассис деб топилиб, у билан 2022 йил 5 август куни шартнома имзоланди. 2024 йилнинг сентябрь ойида Хамралиев Акбаржон соғлиги билан юзага келган муаммолар туфайли ишини давом эттиролмаганлиги сабабли, у билан тузилган шартнома бекор қилинди ва октябрь ойида ўтказилган тендер натижаларига кўра Фурқат Олимов ғолиб деб топилди. 2024 йилнинг 6 декабрь куни кўчириш бўйича мутахассис ОТБ томонидан мақулланди ва 13 декабрь куни шартнома имзоланди.
Лойиҳада белгиланган талабларга биноан ташқи мониторинг бўйича миллий мутахассисни танлаб олиш мақсадида 2022 йилнинг 10 июнида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси веб-сайтида ва ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизими (CМS)даги Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарномаси (CSRN)да қизиқиш билдиришномалари тақдим қилиш муддати 2022 йил 10 июль бўлган тегишли эълонлар берилди. Фақатгина битта консультант томонидан қизиқиш билдирилганини туфайли, муддат 2 маротаба, биринчи 2022 йил 10 июлга ва иккинчи маротаба 2022 йил 1 августгача узайтирилди. Жами бўлиб 2 та консультантлар томонидан қизиқиш билдирилди. Қизиқиш билдиришномалари ўрнатилган тартибда баҳоланди ва унинг натижалари 2022 йил 29 август куни ОТБ томонидан маъқулланди. Баҳолаш натижаларига кўра Ройка Екатерина белгиланган талабларга энг мос мутахассис деб топилиб, у билан 2022 йил 30 август куни шартнома имзоланди.
Лойиҳа компонентларига кирувчи гендер масалалари бўйича миллий мутахассисни танлаб олиш учун 2022 йилнинг 6 октябрида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси веб-сайтида, ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизими (CМS)даги Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарномаси (CSRN)да ҳамда “Tenderweek” электрон порталида қизиқиш билдиришномалари тақдим қилиш муддати 2022 йил 7 ноябрь бўлган тегишли эълонлар берилди. Муддат якунига қадар 3 та индивидуал консультантлардан қизиқиш билдиришномалари келиб тушди ва ўрнатилган тартибда баҳоланди ва унинг натижалари 2022 йил 5 декабрь куни ОТБ томонидан маъқулланди. Баҳолаш натижаларига кўра Мирзаева Шаҳноза белгиланган талабларга энг мос мутахассис деб топилиб, у билан ўтказилган узоқ муддатли музокаралардан сўнг 2023 йилнинг 11 апрель санасида шартнома имзоланди.
Шу билан бир қаторда ташқи молиявий аудит хизматларини кўрсатувчи консультант ташкилоти танлови бўйича 2022 йил 14 октябрда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси расмий веб-сайтида, ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизими (CМS)даги Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарномаси (CSRN)да ҳамда “Tenderweek” электрон порталида қизиқиш билдиришномалари тақдим қилиш муддати 2022 йил 18 ноябрь бўлган тегишли эълонлар берилди. Муддат якунига қадар 5 ташкилотлардан қизиқиш билдиришномалари келиб тушди. Қизиқиш билдиришномалари жорий этилган тартибда баҳолангач, шакллантирилган 4 та ташкилотлардан иборат қисқа рўйҳат ОТБ томонидан 2023 йил 23 январь куни маъқулланди. 2023 йил 25 январда ушбу 4 та ташкилотларга таклиф бериш учун сўровномалар (RFP) юборилди. Белгиланганидек, 2023 йил 15 февраль соат 15:00 га қадар 4 та ташкилотлардан таклифлар қабул қилиб олинди ҳамда таклифларнинг техник қисмлари очилди. Таклифларнинг техник қисмлари жорий этилган тартибда баҳолангач, баҳолаш натижалари 2023 йил 29 март куни ОТБ томонидан маъқулланди. Баҳолаш натижаларига кўра 3 та ташкилотнинг молиявий таклифлари 2023 йил 31 март куни очилди. Молиявий таклифлар ўрнатилган тартибда баҳоланди ва баҳолаш натижалари 2023 йил 21 апрель куни ОТБ томонидан баҳоланди. Баҳолаш натижаларига кўра “TSIAR-FINANS” МЧЖ 31 020 АҚШ доллари миқдоридаги молиявий таклифи билан ғолиб деб топилиб, 2023 йилнинг 3 майида аудит ташкилоти билан тегишли шартнома имзоланди.
Бетон қопламалари бўйича халқаро мутахассисни ёллаш мақсадида 2022 йил 8 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси расмий веб-сайтига, ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизими (CМS)даги Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарномаси (CSRN)га ҳамда “Tenderweek” электрон порталига қизиқиш билдиришномаларини тақдим қилиш муддати 2022 йил 23 декабрь бўлган тегишли эълонлар жойлаштирилди. Муддат якунига қадар 13 та мутахассислардан қизиқиш билдиришномалари қабул қилиб олинди. Ушбу мутахассислар тегишли тартибда баҳолангач, баҳолаш натижалари 2023 йил 8 февраль куни ОТБга кўриб чиқиш учун юборилди. ОТБ томонидан билдирилган эътирозлар ва камчиликлар ўрнатилган тартибда бартараф этилгач 2023 йилнинг 19 апрель санасида ОТБ томонидан маъқулланди. Баҳолаш натижаларига кўра, Ҳиндистонлик Рамеш Чанд Вишвакарма белгиланган талабларга энг мос мутахассис деб топилиб, у билан 2023 йил 15 май куни тегишли шартнома имзоланди.
Ички аудит хизматларини кўрсатувчи консультант ташкилотини танлаб олиш бўйича 2022 йил 28 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси расмий веб-сайтига, ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизими (CМS)даги Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарномаси (CSRN)га ҳамда “Tenderweek” электрон порталига қизиқиш билдиришномаларини тақдим қилиш муддати 2022 йил 28 декабрь бўлган тегишли эълонлар жойлаштирилди. Муддат якунига қадар 4 та ташкилотлардан қизиқиш билдиришномалари келиб тушди. Қизиқиш билдиришномалари жорий этилган тартибда баҳолангач, шакллантирилган 2 та ташкилотлардан иборат қисқа рўйҳат 2023 йил 22 февраль ОТБ томонидан маъқулланди. Режалаштирилганидек, 2023 йил 17 март куни 2 та ташкилотнинг техник таклифлари очилди. Техник таклифлар ўрнатилган тартибда баҳоланди ва 2023 йил 19 апрель куни ОТБ томонидан маъқулланди. 2023 йил 25 апрель куни мазкур 2 та ташкилотнинг молиявий таклифлари очилди ва баҳоланди. Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб “PKF MAK ALYANS” МЧЖ билан 2023 йил 22 май куни 44 620 АҚШ долларлик тегишли шартнома имзоланди.
Шунингдек, шартномаларни бошқариш бўйича халқаро мутахассисни ёллаш мақсадида 2023 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси расмий веб-сайтига, ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизими (CМS)даги Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарномаси (CSRN)га ҳамда “Tenderweek” электрон порталига қизиқиш билдиришномаларини тақдим қилиш муддати 2023 йил 17 апрель бўлган тегишли эълонлар жойлаштирилди. Муддат якунига қадар 42 та мутахассислардан қизиқиш билдиришномалари қабул қилиб олинди. Ушбу мутахассислар тегишли тартибда баҳоланди ҳамда баҳолаш натижалари 2023 йил 19 июль куни ОТБ томонидан маъқулланди. Баҳолаш натижаларига кўра, шартномаларни бошқариш бўйича Непаллик Шамбҳу КС белгиланган талабларга энг мос мутахассис деб топилиб, у билан 2023 йил 27 июль куни тегишли шартнома имзоланди.
- ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА ИҚТИСОД ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР ҲИСОБИДАН ЦЕМЕНТ-БЕТОН ҚОПЛАМАЛИ ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 18 майдаги ПҚ-249-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтиришга халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 27 декабрдаги ВМҚ-723-сон Қарорига мувофиқ халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш кўзда тутилган.
Белгиланган Қарорларга мувофиқ пудратчи “LANKARAN YOL TIKINTI” ОАЖ билан 2024 йил 1 мартда Сурхондарё вилоятида 52,9 км узунликдаги цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш учун ҳамда 2024 йил 29 февралда қурилиш устидан техник назорат ўрнатиш учун Dongsung Engineering Co., Ltd ва Meinhardt Pte. Ltd. қўшма корхоналари билан 9,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри шартномалар имзоланди.
Шартномалар Осиё тараққиёт банки билан келишилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.
