Осиё тараққиёти банки иштирокидаги А380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 228-315 км (87 км) қисмини реконструкция қилиш (“Бухоро”) лойиҳаси бўйича МАЪЛУМОТ
1.Лойиҳани амалга ошириш графиги
|
Пудратчи |
Йўл қисми |
Ҳудуд |
Лойиҳа қуввати, км |
Шартнома қиймати. млн. долл. |
Тўланган маблағ, млн. долл. |
Бажарил ган ишлар, млн. долл. |
Умумий бажарилган иш ҳажми % |
|
“China Railway 20 Bureau Group” |
А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 228-315 км қисми |
Бухоро вилояти |
87 |
107,7 |
97,78 |
102,9 |
100 |
|
|
|
ЖАМИ: |
87 |
99,811 |
97,78 |
102,9 |
100 |
- Лойиҳа тўғрисидаги батафсил маълумот:
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 сентябрдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 228-315 км (87 км) қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2583 сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги ПҚ-4269-сонли қарори билан оптималлаштирилган.
Шунингдек, лойиҳа доирасида имзоланган 3355-UZB-сонли қарз битимининг муддати 2021 йил 23 августда якунланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-189-сонли қарорига асосан, мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Сурхондарё вилоятининг ҳудудий автомобиль йўлларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 2022 йилнинг 25 марти куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида янги 4174-UZB сонли Қарз битими имзоланди. Ушбу қарз битими “А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 228-315 км қисмини реконструкция қилиш” лойиҳасини ҳам молиялаштирилишни кўзда тутади.
А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўли халқаро Е-40 транспорт йўналишининг Ўзбекистондаги қисми ҳисобланиб, Европа давлатлари, Украина, Россия ва Қозоғистон мамлакатларига чиқишни таъминлаб, Ўзбекистон орқали трансафғон транспорт йўналишига боғланади. Мазкур автомагистраль Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудидан ўтиб, давлатлараро, вилоятлараро алоқаларни таъминлайди. Автомагистраль ўз навбатида халқаро аҳамиятдаги М-37 “Самарқанд-Бухоро-Олот” ва М-39 “Алмати-Тошкент-Термез” автойўлларини боғлайдиган муҳим халқаро йўналиш бўлиб, трансафғон транспорт йўналишининг шимолий таркибий қисми ҳам ҳисобланади. Осиё тараққиёт банки иштирокида А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг Бухоро вилоятидан ўтувчи 228-315 км (87 км) қисмида реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа 87 км узунликдаги автомобил йўлини
4 тасмали цементбетон қопламали автомобил йўлига реконструкция қилишни назарда тутади, шу билан бирга қопламанинг юк кўтариш қобилиятини 13 тоннага етказишни ҳисобга олган.Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2020-2024 йиллар. Лойиҳа ҳудуди Бухоро вилоятида жойлашган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 184,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилади:
- Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари - 131,0 миллион АҚШ доллари;
- Ўзбекистон Республикасининг улуши - 53,8 миллион АҚШ доллари.
ОАВ орқали Бухоро вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси интернет сайтида махсус мақола эълон килинган. Ҳаволаси: https://telegra.ph/Romitan-j%D1%9Ellardan-muntazam-fojdalanish-unitar-korhonasi-tomonidan-bazharilayotgan-ish-zharayonlaridan-foto-lavhalar-02-25.
Шунингдек, Ўзбекистон 24 телеканали оркали 2022 йил 5-февралда ҳаволаси: https://youtu.be/W9Z15rxlU0I ҳамда 2023 йил 12-августда ҳаволаси: https://youtube.com/watch?v=AFdyMJ9tHfM махсус репортажлар кўрсатилган.
3. Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар ҳолати:
Қурилишда техник назорат олиб борувчи консалтинг компания “Dohwa Engineering Co., Ltd.” томонидан “China Railway 20 Bureau Group Corporation” пудратчи компаниясига 2020 йил 27 июлда “Ишни бошлаш ҳакида хабарнома” юборилган.
Амалда, CR20BGC компанияси томонидан объектда қурилиш ишлари
2020 йилнинг сентябрь ойидан бошланди.
“China Railway 20 Bureau Group Corporation” компанияси томонидан объектга
3 та бетон заводи комплекси олиб келинган бўлиб, 249 км.да 2 та М400 маркали цементбетон ишлаб чиқариш заводлари ҳамда 269 км.да М75 маркали бетон ишлаб чиқариш заводи ўрнатилиб, йўл қопламасини қуриш ишлари олиб борилган.
Шунингдек, лойиҳа доирасида:
-87 км бўлган автомобил йўли 4 тасмали цементбетон қоплама билан реконструкция қилинди (100%);
-16 та ўрта ва кичик кўприклар қайта қурилган(100%);
-57 км бўлган метал тўсиқлар тўлиқ ўрнатилган (100%);
-32 км пиёдалар йўлакчаси қуриб битказилган (100%);
-238 км бўлган йўл ёқаси (обочина) қисми тўлиқ ётқизилган(100%);
-Лойиҳа бўйича кўкаламзорлаштириш ишларига жами 13 410 дона дарахт ва буталар экиш ишлари тўлиқ якунланган (100%);
-574 км бўлган йўл чизиқлари (дорожная разметка) чизилган(100%);
-9 та автобекат қурилди (100%);
-45 та йўл туташмалари (съездлар) қурилган (100%);
-848 дона йўл белгилари ўрнатилган (100%);
2024 йил 1август куни объект Ишчи комиссиясига топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 мартда Осиё тараққиёт банки иштирокидаги А-380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу” автомобил йўлининг 228-315 км (87 км) қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси” доирасида реконструкция қилиш ишлари якунланган объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги 132-Ф-сонли Фармойиши эълон қилинди.
Ҳозирги кунда, Давлат қабул комиссиясини объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тайёрлаш ва тасдиқлаш ишлари олиб борилмоқда.
