Автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш бўйича 2025 йилнинг январь-июнь ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш бўйича 2025 йилнинг январь-июнь ойларида
амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
2025 йилнинг январь-июнь ойларида 7 трлн 44 млрд сўм миқдорида йўл ишлари бажарилди ва 8 619 км автомобиль йўллари реконструкция қилинди ва таъмирланди, жумладан:
1. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 1,5 трлн сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 139,9 км автомобиль йўллари реконструкция қилинди ва таъмирланди.
2. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини техник соз ҳолатда сақлаш бўйича 1 трлн 906 млрд сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 4 567 км автомобиль йўллари таъмирланди ва ҳолати яхшиланди.
3. “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 947,4 млрд сўм маблағ ҳисобига 2 015 км ички йўллар таъмирланди. Бундан ташқари, 1 691,4 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди.
4. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида энг оғир аҳволдаги маҳаллаларда 74,3 млрд сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 71,5 км ички йўллар таъмирланди.
5. Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар бўйича 202,8 млн доллар (2 616,1 млрд сўм) ўзлаштирилди ҳамда 135 км йўллар цемент-бетон қоплама билан янгидан қурилди.

