Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “А380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу” автомобиль йўлининг 581–673 км қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
КОНСАЛТИНГ ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА
ҚИЗИҚИШ БИЛДИРИШ УЧУН ТАКЛИФ.
ОТБ иштирокида амалга оширилаётган А380 "Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу" автомобиль йўлининг 581–673 км қисмидаги Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний шаҳарларини айланиб ўтувчи йўл қурилиши” лойиҳаси доирасида.
Автомобиль йўллари қўмитаси ОТБ иштирокида амалга оширилаётган А380 "Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу" автомобиль йўлининг 581–673 км қисмидаги Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний шаҳарларини айланиб ўтувчи йўл қурилиши” лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари бўйича техник назорат хизматларини кўрсатиш учун консалтинг компанияни танлаш жараёнини эълон қилади.
Консалтинг хизматлари қуйидагиларни ўз ичига олади (лекин фақат шу билан чекланмайди):
• амалдаги стандартлар, меъёрлар ва амалиётларни кўриб чиқиш,
• ишчи лойиҳани (рабочий проэкт) таҳлил қилиш,
• халқаро пудратчи томонидан бажариладиган барча қурилиш ишларини сифат ва ҳажм бўйича сертификатлаш,
• шартнома юритиш,
• лойиҳанинг ижобий таъсирини мониторинг қилиш ва баҳолаш.
Компаниялар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
• бошқарув тажрибаси,
• техник тажриба,
• географик тажриба, жумладан мамлакат ва минтақавий тажриба.
Техник топшириқ (ТТ) ва қўшимча маълумотлар билан танишиш учун ADB CSRN сайтига www.csrn.adb.org манзили орқали киришингизни сўраймиз.
Манзил:Мустақиллик шоҳ кўчаси 68,
Тошкент, 100000, Узбекистон
El. почта: mff-pmu-92km@mail.ru
