“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДМ йўл қурилиш ишларининг ҳажм ва сифат назоратини ташкил этиш юзасидан муҳандис-консультантларни ёллаш учун энг яхши таклифларни танлаш
|
Мамлакат: |
Ўзбекистон Республикаси |
|
Лойиҳа номи: |
90В036 "Д214 автомобиль йўлининг (12 км.дан) - Қорақош қ. - Сув иншооти" автомобиль йўлининг 14,8 км қисмида жойлашган кўприкни реконструкция қилиш объектида йўл қурилиш ишларининг сифат назоратини ташкил қилиш бўйича муҳандис-консультантларни ёллаш |
|
Соҳа: |
Транспорт |
|
Молиялаштириш усули: |
Бажарилган қурилиш-монтаж ишларга мутаносиб равишда |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги “2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-454-сонли қарорида 90В036 "Д214 автомобиль йўлининг (12 км.дан) - Қорақош қ. - Сув иншооти" автомобиль йўлининг 14,8 км қисмида жойлашган кўприкни реконструкция қилиш объектида йўл қурилиш ишларининг сифат назоратини ташкил қилиш бўйича муҳандис-консультантларни ёллаш.
Шунингдек, мазкур 2025 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасинини ривожлантириш дастури доирасида объектни амалга ошириш учун лимит маблағлари ажратилган.
Ушбу маблағларни Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декаюрдаги 901-сонли қарорига асосан 2% (икки фоиз)дан ошмаган қисмини муҳандис-консультантларни ёллаш учун ишлатиш режалаштирилмоқда.
Объектда йўл қурилиш ишларининг сифат назоратини ташкил этиш юзасидан муҳандислик бошқариш ва техник назорат ишларин бўйича муҳандис-консультантларни ёллаш ғолибни аниқлаш мезонлари (малакавий ва молиявий) бўйича танланади.
Танлов бўйича хужжатларни “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат муассасасининг танловларни ташкил этиш бўйича масъул ҳодимидан олишингиз мумкин.
Муҳандис-консультантлар танлови йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларни ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Қизиққан муҳандис-консультантлар қуйидаги манзилда иш вақти (09:00 дан 18:00 гача, Тошкент вақти билан) қўшимча маълумот олишлари мумкин.
Объект бўйича тўлиқ маълумот танлов ахборот жадвалида кўрсатилган.
“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат муассасаси масъул ҳодими: Шартномалар ва давлат харидларини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси Жураев Хуршид тел.:+99890-998-81-58
Ўзбекистон, Тошкент, 100000, Мустақиллик шоҳ кўчаси 68, 5-қават, 503-хона
Мурожаат учун :
Тел./факс: (+99871) 237-32-04, 237-18-49, +998-016-33-36
info@direksiya.uz
