“Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институти” давлат муассасаси моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда заруриятидан келиб чиқиб, келгусида харид ишларини ташкиллаштириш мақсадида қуйидаги товарларнинг (хизматлар) етказиш (ишлаб чиқиш) бўйича тижорат та
“Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институти” давлат муассасаси моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда заруриятидан келиб чиқиб, келгусида харид ишларини ташкиллаштириш мақсадида қуйидаги товарларнинг (хизматлар) етказиш (ишлаб чиқиш) бўйича тижорат таклифларини қабул қилади.
Ўқув тренажер симулятор ускуналари:
- Симулятор “автогрейдер”
- Симулятор “асфальтоукладчик”
- Симулятор “дорожная фреза”
- Симулятор “каток”
- Симулятор “погрузчик”
- Симулятор “экскаватор”
- Симулятор “автокран”
Типография (полиграфия) ускуналари:
- Термоклей аппарати
- Қоғоз қирқиш машинаси (резка)
- Тикув машинаси (ип билан)
- Тикув машинаси (сим билан)
- Пресс машинаси
- Картон қирқиш машинаси
- Логотип ўрнатиш машинаси
- Печат машинаси 2 секция
- Ламинатор машинаси
Йўл қурилиш материаллари ва технологияларнинг ягона маълумотлар базаси ахборот тизимини яратиш
Ишлаб чиқиладиган ахборот тизими Автомобил йўллари соҳасида жорий этилади.
АТнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:
- “Йўл қурилиш материаллари ва янги технологияларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш қоидалари” бўйича тартиб ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш;
- йўл қурилиш материаллари ва янги технологияларнинг ягона маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш;
- маълумотлар базасидан маълумот турлари бўйича статистика олиш;
- “Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институти” давлат муассасаси қошида ягона маълумотлар базасига киритиш учун “Техник қўмита”ни ташкил этиш;
- маълумотларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланишнинг ягона, шаффоф тизимини ишлаб чиқиш;
- Ўзбекистон Республикасида мавжуд карер ва асфальтбетон заводларини кўрикдан ўтказиш;
- Илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион материалларни ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- Аккредитация қилинган лабораторияларни ўрганиш ва реестрини шакллантириш;
- Йўл қурилиш машина ва механизмлари каталогини шакллантириш.
Қизиққан ташкилотлар қуйидаги манзилда иш вақти (09:00 дан 18:00 гача, Тошкент вақти билан) қўшимча маълумот олишлари мумкин.
Тижорат таклифлари қуйидаги манзилга (шахсан, почта орқали ёки электрон почта орқали) 2025 йил 29 апрель соат 16:00 га қадар топширилиши лозим.
“Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институти” давлат муассасаси.
Масъул ҳодим: Давлат харидлари бўйича мутахассис Якубов Мансур
тел: 555-141-115 (3306)
Ўзбекистон, Тошкент, 100000, Мустақиллик шоҳ кўчаси 68, 3-қават, 306-хона
Мурожаат учун : тел/почта: 555-141-115 /айити@uzavtoyul.uz
AЙИТИ консепцияси юклаб олиш
