Осиё тараққиёт банки иштирокида “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 апрелдаги ПҚ-157-сон “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори.
Қарз битими: 2023 йил 29 декабрда имзоланган. Амал қилиш муддати: 2032 йил 25 апрелга қадар.
Молиялаштириш шартлари:
Кредит шартномаси: Loan 4426-UZB (имтиёзли); кредит миқдори: 240 млн доллар; кредит муддати: 24 йил; имтиёзли давр: 5 йил; фоиз ставкаси: 2% йиллик.
Кредит қиймати: 240 млн долл.
Амалга ошириш муддати: 2024–2032 йй.
Лойиҳа қуввати: 841 км.
Лойиҳа ҳудуди: Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоят.
Лойиҳанинг умумий қиймати ва молиялаштириш манбалари бўйича тақсимоти:
Лойиҳанинг умумий қиймати 304,9 млн долларни ташкил қилади, шундан Осиё тараққиёти банки улуши – 240,0 млн доллар, Ўзбекистон Республикасининг улуши – 64,9 млн доллар.
