Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш тўғрисида
Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларини аниқлаш.
Катта ҳажмли ва оғир вазнли юклар Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26декабрдаги 342 сонли Қарорининг 2-иловаси "Катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари"га асосан аниқланади.
Транспорт воситаси (юк билан ёки юксиз) қуйидаги ўлчамларнинг бирортасидан ошганда, катта ўлчамли хисобланади:
- баландлиги –4,0 метр;
- эни – 2,55 метр (рефрижераторлар ва изометрик кузовларучун – 2,6метр);
- узунлиги:
- бир тиркамали ёки ярим тиркамали автопоездлар – 20 метр;
- икки тиркамалик (ёки ундан ортиқ) – 24 метр;
- ортилган юкнинг транспорт воситаси орт томонидан чиқиб туриши – 2 метр.
ОҒИР ЮКЛИ ВАКАТТА ҲАЖМЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УМУМИЙФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ БЎЙЛАБ ЮРИБ ЎТГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВ.
ХОРИЖИЙ ЮК ТАШУВЧИЛАР УЧУН ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ЙИҒИМ:
1. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов 1-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ белгиланади.
1-жадвал
|
Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқчалик миқдори, t |
Юриладиган 1 км масофа учун тариф, АҚШ доллари |
|
0 дан 5 гача 5 дан 10 гача 10 дан 15 гача 15 дан 20 гача 20 дан 25 гача 25 дан 30 гача 30 дан 35 гача 35 дан 40 гача 40 дан 45 гача 45 дан 50 гача 50 ва ундан юқори |
0,04 0,06 0,12 0,20 0,30 0,46 0,66 0,92 1,26 1,70 2,00 |
2. Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг(Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов ҳар бир ортиқча юкланган ўқ учун 2-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ ундирилади.
2-жадвал
|
Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати (Оф/Од) |
Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юклама билан юрилган масофа учун тариф,АҚШ доллари |
|
1,01 дан 1,05 гача 1,05 дан 1,10 гача 1,10 дан 1,15 гача 1,15 дан 1,20 гача 1,20 дан 1,25 гача 1,25 дан 1,30 гача 1,30 дан 1,35 гача 1,35 дан 1,40 гача 1,40 дан 1,45 гача 1,45 дан 1,50 гача 1,50 дан 1,55 гача 1,55 дан 1,60 гача 1,60 дан 1,65 гача 1,65 дан 1,70 гача 1,70 дан 1,75 гача 1,75 дан 1,80 гача 1,80 дан 1,85 гача 1,85 дан 1,90 гача 1,90 дан 1,95 гача 1,95 дан 2,00 гача 2,00 ва ундан юқори |
0,11 0,12 0,28 0,36 0,42 0,50 0,60 0,70 0,82 0,96 1,10 1,28 1,46 1,70 1,90 2,16 2,44 2,76 3,08 3,46 4,00 |
3. Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўлучун 0,15 АҚШ доллари миқдорида ундирилади.
4. Оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ҳамда рухсатнома бериш учун тўланадиган тўловнинг миқдори “Лицензия” ахборот тизимида қуйидаги тарзда ҳисобланади:
100км га қадар — 25 АҚШ доллари
ҳарбир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари.
МАҲАЛЛИЙ ЮК ТАШУВЧИЛАР УЧУН ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ЙИҒИМ:
1. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов 1-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ белгиланади.
1-жадвал
| Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқчалик миқдори, тоннада |
Юриладиган 1 км масофа учун тариф, сўмда (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда) |
| 0 дан 5 гача 5 дан 10 гача 10 дан 15 гача 15 дан 20 гача 20 дан 25 гача 25 дан 30 гача 30 дан 35 гача 35 дан 40 гача 40 дан 45 гача 45 дан 50 гача 50 ва ундан юқори |
0,08 0,12 0,24 0,42 0,63 0,97 1,39 1,94 2,66 3,59 4,22 |
2. Oғир вазнли автотранспорт воситаларининг автомобил йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов ҳар бир ортиқча юкланган ўқ учун 2-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ ундирилади.
2-жадвал
| Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати (Оф/Од) |
Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юкламага 1 км учун тариф, сўмда (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда) |
| 1,01 дан 1,05 гача 1,05 дан 1,10 гача 1,10 дан 1,15 гача 1,15 дан 1,20 гача 1,20 дан 1,25 гача 1,25 дан 1,30 гача 1,30 дан 1,35 гача 1,35 дан 1,40 гача 1,40 дан 1,45 гача 1,45 дан 1,50 гача 1,50 дан 1,55 гача 1,55 дан 1,60 гача 1,60 дан 1,65 гача 1,65 дан 1,70 гача 1,70 дан 1,75 гача 1,75 дан 1,80 гача 1,80 дан 1,85 гача 1,85 дан 1,90 гача 1,90 дан 1,95 гача 1,95 дан 2,00 гача 2,00 ва ундан юқори |
0,23 0,25 0,59 0,76 0,89 1,06 1,27 1,48 1,73 2,03 2,32 2,70 3,08 3,59 4,01 4,55 5,15 5,82 6,50 7,30 8,44 |
3. Автотранспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган
1 км йўл учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 0,32 фоизи миқдорида ундирилади.
4. Оғир вазнли ва катта ҳажмли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ва рухсатнома бериш учун тўланадиган тўловнинг миқдори “Лицензия” ахборот тизимида қуйидаги тарзда белгиланади:
100 кмга қадар БҲМ нинг 54 фоизи миқдорида;
ҳар бир кейинги километр учун БҲМ нинг 0,24 фоизи миқдорида.
