“М37 транспорт коридорини ривожлантириш лойиҳаси – 1-босқич, М37 “Самарқанд–Бухоро–Туркманбоши” автомобиль йўлининг 207–276 км (69 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октабрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–330-сон қарори ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестиция банкининг (АИИБ) 2019 йил 27 сентябрда эълон қилган Умумий харидорлар эълонига мувофиқ амалга оширилмоқда ҳамда, Ўзбекистон Республикаси ва Осиё инфратузилмавий инвестиция банкининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва талаблари асосида олиб борилмоқда. Шунингдек, ОИИБнинг Атроф-муҳит ва ижтимоий стандартлари (ЭСС) талаблари асосида Атроф-муҳит ва ижтимоий таъсирни баҳолаш ҳужжати (ЭСИА), Париж келишувига мувофиқлик ва иқлимни молиялаштиришни баҳолаш (Парис Алигнмент анд Cлимате Финанcе Ассессмент), Гендер ҳаракатлар режаси (ГАП), Ишчиларни бошқариш режаси (ЛМП), Кўчириш ва компенсация бўйича ҳаракатлар режаси (РАП) ҳамда Манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик режаси (СEП) ишлаб чиқилди.
АТРОФ-МУҲИТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪСИРНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ҚИСҚАЧА ХУЛОСА
ГЕНДЕР БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИНИНГ ҚИСҚАЧА ХУЛОСАСИ
МАНФААТДОР ТОМОНЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК РЕЖАСИ БЎЙИЧА ҚИСҚАЧА ХУЛОСА
