Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “D 213 “Урганч-Хонқа-Ҳазорасп-Амударё дарёси-А380” автомобиль йўлининг 0-84 км (84 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси бўйича МАЪЛУМОТ
Асос: 08.11.2024 йилдаги ПҚ-390-сон қарори.
Қарз битими: 02.05.2024 йилда имзоланган. Амал қилиш муддати – 31.12.2029 йил
Кредит қиймати: 238,0 млн долл.
Амалга ошириш муддати: 2024 - 2029 йй.
Лойиҳа қуввати: 84 км
Лойиҳа ҳудуди: Хоразм вилоятининг D213 автомобиль йўли Урганч шаҳрида 2,7 км, Урганч туманида 7,3 км, Хонқада 14 км, Боғотда 22 км, Хазораспда 28 км, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 10 км
|
т/р |
Кўрсаткич номи |
Ўлчов бирлиги |
Кўрсаткич |
|
1 |
Трасса узунлиги |
км |
84 |
|
2 |
Йўл қопламаси цемент-бетон |
см |
26 |
|
3 |
Тасмалар сони |
тасма |
4-6 |
|
4 |
Автомобиль йўли тасмаси кенглиги |
м |
3,5 |
|
5 |
Ҳаракатланиш тезлиги |
км/соат |
80-100-120 |
|
6 |
Йўл ўқига тушадиган юк кўтариш қобилияти |
тонна |
13 |
|
7 |
Кўприклар/йўл ўтказгичлар |
дона |
44/4 |
|
8 |
Пиёдалар ўтиш жойлари (ер ости, ер усти) |
дона |
5 |
|
9 |
Йўл ўтказувчанлиги |
авто/сутка |
19 000 |
Консультант: 27.05.2025 йилда “TEMELSU International Engineering Services Inc. (Туркия) компанияси билан қиймати 4,18 млн АҚШ долларлик шартнома имзоланган. Шартноманинг амал қилиш муддати – 02.06.2030 йил.
Пудратчи: 15.04.2026 йил 1-лот CNI22nd (China Nuclear Industry 22nd Construction Co., ltd.) (Хитой) компанияси билан қиймати 79,8 млн. АҚШ долларлик шартнома имзоланди.
03.04.2026 йил 2-лот CR20 (China Railway 20th Bureau Group Corporation) (Хитой) компанияси билан қиймати 108,8 млн. АҚШ долларлик шартнома имзоланди.
Амалга ошрилган ишлар:
ЕТТБ томонидан пудратчини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган тендер ҳужжатлари ҳамда тендер савдоларини бошлаш учун 01.07.2025 йилда ижобий хулоса олинди. 02.07.2025 йилда пудратчини аниқлаш бўйича тендер савдолари эълон қилинди.
12.09.2025 куни тендер иштирокчиларининг техник таклифлари очилди. Тақдим этилган материаллар TEMELSU International Engineering Services Inc. Консультант компанияси томонидан тўлиқ баҳоланди ва натижалар баҳолаш гуруҳи билан келишилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 январдаги 04/vm-yu-15-0-5601/25-XDFU-сон хизмат хатида баҳолаш ҳисоботига тегишли ташкилотлар хулосалари тақдим этилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг хулосасига асосан, 2026 йил 19 январда тендер савдолари қатнашчилари томонидан тақдим этилган молиявий таклифлар очилди.
2026 йил 16 февралда ЕТТБ томонидан якуний ҳисоботга эътирози йўқлиги бўйича хулоса олинди ва тендер натижалари бўйича хабарномани кўриб чиқиш учун банкка тақдим этилди.
2026 йил 16 февралда ЕТТБ томонидан тендер натижалари бўйича хабарномага ижобий хулоса олинди ва тендер қатнашчиларига юборилди.
2026 йил 17 февраль кунидан бошлаб, банк талабига асосан 14 кунлик кутиш даври бошланди.
2026 йил 4 мартда ЕТТБ томонидан кутиш даври якунланганлиги ва ғолиб пудрат ташкилотлари билан музокаралар олиб боришга эътирози йўқлигини билдирди.
2026 йил 18-30 мартда Ғолиб пудрат ташкилотлари билан шартнома олди музокаралар олиб борилди. музокаралар давомида томонларнинг таклиф ва эътирозлари муҳокама қилинди.
2026 йил 7 апрель куни 2-лот бўйича тузилган шартномага ЕТТБ томонидан эътирози йўқлигини билдирди.
2026 йил 9 апрель куни пудратчи билан 2-лот бўйича тузилган шартнома Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидан K13264192-сон билан рўйхатдан ўтказилди.
2026 йил 18 апрель куни 1-лот бўйича тузилган шартномага ЕТТБ томонидан эътирози йўқлигини билдирди.
2026 йил 22 апрель куни пудратчи билан 1-лот бўйича тузилган шартнома Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидан K13264403-сон билан рўйхатдан ўтказилди.
2026 йил 29 апрель куни CR20 (China Railway 20th Bureau Group Corporation) томонидан тақдим этилган банк кафолатига асосан аванс туловлари жараёни амалга оширилмоқда.
Кейинги қадамлар:
2026 йилнинг май-июнь ойларида лойиҳа доирасида мобилизация ишларини олиб бориш режалаштирилган.
