Жаҳон банки иштирокидаги "Алоқа ва транспорт соҳасини такомиллаштириш" лойиҳаси доирасида М41 автомобиль йўлининг 97 км қисмини реконструкция қилишда Лойиҳа бошқаруви ва қурилиш устидан назорат бўйича консультант ташкилоти танлови
Қизиқиш билдириш учун сўровнома
(Консультант хизматлари – компаниялар танлови)
Ўзбекистон Республикаси
Алоқа ва транспорт соҳасини такомиллаштириш лойиҳаси
Лойиҳа рақами: P509487
Топшириқ номи: М41 автомобиль йўлининг 97 км қисмини реконструкция қилишда Лойиҳа бошқаруви ва қурилиш устидан назорат
Маълумот рақами (Харидлар режасига мувофиқ): UZ-CTSIP-10001-CS-QCBS
Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банки гуруҳининг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига Алоқа ва транспорт соҳасини такомиллаштириш лойиҳасини молиялаштириш сўрови билан мурожаат қилган, бунда маблағларнинг бир қисмини консултант хизматларига йўналтириш кўзда тутилган.
Консултант хизматлари (“Хизматлар”) М41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1525-1622 км (97 км) қисмини реконструкция қилиш доирасида лойиҳа бошқаруви ва қурилиш устидан назоратни ўз ичига олади, бунда амалга ошириш даври 2026-2030 йиллар кўзда тутилмоқда.
Мазкур Хизматларнинг асосий харид босқичи учун техник топшириқ ушбу қизиқиш билдириш сўровномасига илова қилинган.
Шу муносабат билан, Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги “Автойўлинвест” агентлиги талабларга жавоб берадиган консултант компанияларини (“Консултантлар”) Хизматларни кўрсатиш учун қизиқиш билдиришга таклиф қилади. Қизиқиш билдирадиган Консултантлар Хизматларни бажариш учун зарур бўлган малака ва тегишли тажрибага эга эканликларини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этишлари керак бўлади.
Қисқа рўйхатни шакллантириш мезонлари қуйидагилардан иборат:
(i) компания сўнгги 10 (ўн) йил давомида соҳада фаолият юритиб келаётган ва қурилиш устидан назорат хизматларини кўрсатган бўлиши керак;
(ii) компания камида 3 та (учта) якунланган, халқаро молия институтлари томонидан молиялаштирилган, ҳар бирининг қиймати 4 (тўрт) миллион АҚШ доллари ёки унга тенг миқдордан кам бўлмаган, кўлами, ҳажми ва мураккаблиги жиҳатидан 2018 йил январдан бугунги кунга қадар йўл қурилиши лойиҳалари доирасида тўлиқ иш вақти асосида лойиҳани бошқариш ва қурилиш майдончасида техник назоратни олиб бориш амалиётларига ўхшаш бўлган ҳамда донорнинг атроф-муҳит ва ижтимоий хавфсизлик чораларини таъминлашни мониторинг қилиш функциясини ўз ичига олган шартномаларда (топшириқлар) “Муҳандис” сифатида тажрибага эга бўлган бўлиши лозим. Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги иш тажрибаси афзаллик ҳисобланади. (Изоҳ: Консультантлар ўз иш тажрибасини аниқ кўрсатишлари зарур, жумладан консультант хизматлари қиймати, топшириқ давомийлиги, бошланиш ва якунланиш саналари, лойиҳа ҳудуди, шунингдек автомобиль йўлининг батафсил хусусиятлари, жумладан узунлиги, кенглиги, қатнов тасмалари сони, йўл қопламаси ва шу кабилар);
Қўшма корхона ҳолатида: Қўшма корхона аъзолари юқоридаги талабларга мос келадиган 3 та (учта) ўхшаш шартномани биргаликда (худди шу аъзолар билан) бажарган бўлишлари керак.
(iii) компания охирги 2 (икки) ҳисобот йилининг (2023-2024) ҳар бирида камида 2 (икки) миллион АҚШ долларига тенг миқдорда йиллик даромадни аудиторлик текширувидан ўтган молиявий ҳисоботлар билан тасдиқланган ҳолда намойиш қилиши керак;
(iv) компания пул оқимидаги эҳтимолий узилишларни қоплаш учун камида 1 (бир) миллион АҚШ доллари қийматидаги ликвид активларга эга бўлиши (2024 йил 31 декабрь ҳолатига кўра) ва буни энг сўнгги молиявий ҳисоботлар ёки банк тасдиқномалари билан тасдиқлаши керак;
(v) компания ISO 9001 ва ISO 14001 ёки унга тенглаштирилган сертификатларнинг эгалигини намойиш қилиши керак.
Қўшма корхоналар учун (агар мавжуд бўлса): Қўшма корхонада аъзоларнинг максимал сони 2 (иккита) бўлиши керак. (iii) ва (iv) мезонлар учун - Етакчи аъзо даромад ёки захиралар бўйича талабларга жавоб бериши керак.
Қисқа рўйхатни шакллантириш босқичида асосий экспертлар баҳоланмайдилар.
Қисқа рўйхат 5 тадан 8 тагача компанияни ўз ичига олади.
Қизиқиш билдирадиган консультантлар эътибори Жаҳон банкининг манфаатлар тўқнашувига оид сиёсатини баён этувчи 2025 йил сентябрь ойидаги “Procurement Regulations for IPF Borrowers” (“Харид қоидалари”) III бўлими, 3.13, 3.15 ва 3.16-бандларига қаратилсин.
Консультантлар ўз малакаларини ошириш учун бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилишлари мумкин, бироқ ҳамкорлик қўшма корхона ва/ёки суб-консультантлик шаклида эканлигини аниқ кўрсатишлари керак. Қўшма корхона танланган ҳолатида, барча аъзолар бутун шартнома учун биргаликда ва алоҳида жавобгар бўладилар.
Консультант Жаҳон банкининг “Қарз олувчилар учун харидларни амалга ошириш қоидалари”да назарда тутилган ва таклифлар сўровида (RFP) батафсил баён этилган сифат ва қийматга асосланган танлов (QCBS) усулига мувофиқ танлаб олинади.
Қўшимча маълумотни қуйидаги манзилдан иш соатларида олиш мумкин.
Қизиқиш билдиришномалари ёзма равишда қуйидаги манзилга (шахсан, почта ёки электрон почта орқали) 2026 йил 15 май, соат 15:00 га қадар (Тошкент вақти билан) топширилиши керак. Кечикиб топширилган қизиқиш билдиришномалари қабул қилинмайди.
Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги “Автойўлинвест” агентлиги
Кимга: Аслиддин Исаев, Директор
Мустақиллик шоҳ кўчаси 68, Мирзо Улуғбек тумани
100000, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси
Телефон рақами: +99871 268-97-08
Электрон почта манзили: ctsi.project.uzb@gmail.com
Техник топшириқларни инглис тилида юклаб олиш ESIA_M41.pdf, RAP_M41_1_.pdf, BMP_M41.pdf, ESMP_M41.pdf, Road alignment.pdf, RPF_M41.pdf, ToRs_CSC.pdf
