ОТБ иштирокида «Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш» лойиҳаси амалга оширилиши тўғрисида маълумот
I. Лойиҳанинг қисқача мазмуни:
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 апрелдаги ПҚ-157-сон қарори.
Кредит қиймати - 240 млн. долл.
Қарз битими: 2023 йил 29 декабрда имзоланган. 2024 йил 25 апрелда кучга кирган.
Қарз битими тугаш муддати: 2032 йил 25 апрель.
Маълумот учун: ОТБ 240,0 млн доллар қарз маблағлари
5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йилга, йиллик 2 фоиз ставкасида ажратилди.
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 9 йил (2024–2032 йиллар), шу жумладан қурилиш ишлари 4 йил (2024-2027 йиллар) ҳамда сақлаш ва эксплуатация қилиш ишлари 5 йил (2028-2032 йиллар).
Лойиҳа қуввати: 841 км узунликдаги цемент-бетон қопламали маҳаллий ва ички йўллар қурилади. Маълумот учун: Иккинчи босқичда 150 км, шундан: Жиззах вилояти – 83 км ва Сирдарё вилояти 67 км.
Учинчи босқичда 691 км, шундан: Қорақалпоғистон Республикаси – 62 км, Хоразм вилояти – 67 км, Бухоро вилояти – 61 км, Навоий вилояти – 61 км, Самарқанд вилояти – 60 км, Қашқадарё вилояти – 61 км, Сурхондарё вилояти – 65 км, Тошкент вилояти – 59 км, Фарғона вилояти – 62 км, Наманган вилояти – 62 км, Андижон вилояти – 71 км.
II. Ҳолати:
1. Қурилиш устидан техник назорат консалтинг хизмати (5 та кластер, жами бюджети 6,764 млн доллар, шундан 1-кластер: Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида қурилиш устидан техник назорат бюджети - 1,408 млн доллар):
08.02.2024 йилда лойиҳа доирасида Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида техник назоратни амалга ошириш (CSC) бўйича тендер савдолари эълон қилинди.
03.12.2024 йилда “Автойўлинвест” агентлиги ва “Yo’linjiniringloyiha” консалтинг компанияси ўртасида қурилиш устидан техник назорат консалтинг хизмати кўрсатиш бўйича 1 238 638 доллар қийматида шартнома тузилди.
18.12.2024 йилда Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида қурилиш ишлари бўйича техник назоратни амалга оширишни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
Ҳозирда Сирдарё ва Жиззах вилоятларида қурилиш ишлари бўйича техник назоратни амалга оширмоқда.
2-кластер: Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида қурилиш устидан техник назорат бюджети - 1,4 млн доллар):
18.12.2025 йилда лойиҳа доирасида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида техник назоратни амалга ошириш (CSC,C11) бўйича тендер савдолари эълон қилинди.
26.03.2026 йилда тендер натижалари асосида ОТБ томонидан “Rhythm Plus LLC” (Ўзбекистон) консалтинг компанияси билан Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида қурилиш устидан техник назоратни амалга ошириш юзасидан шартнома тузишга розилик билдирди. Ҳозирда шартнома тузиш музокаралари олиб борилмоқда.
2. Сублойиҳаларни тайёрлаш бўйича консалтинг хизмати (бюджет 2,35 млн долл.):
Маълумот учун: ОТБ талабига кўра, 3-босқич учун DUE DILIGENCE (шакллантирилган ички йўллар рўйхатини ОТБ талабларига мослигини текшириш, лойиҳанинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий таъсирини ўрганиш) ҳисоботларини тайёрлаш Сублойиҳаларни тайёрлаш бўйича консультант томонидан амалга оширилиши ва ОТБ билан келишилиши белгиланган.
23.01.2024 йилда Сублойиҳаларни тайёрлаш бўйича халқаро консультантни танлаш (SPC) юзасидан тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди.
14.02.2025 йилда “DONGSUNG ENGNEERING CO.LTD” консалтинг компаниясига
шартнома тузиш бўйича хат юборилди.
18.03.2025 йилда “Автойўлинвест” агентлиги ва “DONGSUNG ENGNEERING CO.LTD” консалтинг компанияси ўртасида Сублойиҳаларни тайёрлаш бўйича халқаро консультант (SPC) консалтинг хизмати бўйича 2 315 380 доллар қийматида шартнома тузилди.
25.03.2025 йилда 3-босқич учун DUE DILIGENCE (шакллантирилган ички йўллар рўйхатини ОТБ талабларига мослигини текшириш, лойиҳанинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий таъсирини ўрганиш) ҳисоботларини тайёрлашни амалга оширишни бошлаш юзасидан хабарнома хати юборилди.
Бугунги кунда Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида шакллантирилган маҳаллий ва ички йўллар рўйхатини ОТБ талабларига мослигини ўрганмоқда.
3. Лойиҳани бошқариш бўйича консалтинг хизмати (бюджет 2,478 млн долл.):
22.02.2024 йилда Лойиҳани бошқариш бўйича халқаро консультантни танлаш (PМC) юзасидан тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди.
14.04.2025 йилда “Автойўлинвест” агентлиги ва “SAMAN CORPORATION & KYONG DONG ENGINEERING CO. LTD” консультант компанияси ўртасида “Лойиҳани бошқариш бўйича халқаро консультант” (PMC) консультант хизмати бўйича
2 419 979 доллар қийматида шартнома тузилди.
21.04.2025 йилда “Лойиҳани бошқариш бўйича халқаро консультант” (PMC) консультант хизмати бўйича ишларни бошлаш юзасидан хабарнома хати юборилди.
“SAMAN CORPORATION & KYONG DONG ENGINEERING CO. LTD” консультант компанияси 02.05.2025 йилдан бошлаб мобилизация ишларини амалга оширди.
27.05.2025 йилда компания томонидан Бошланғич даврий ҳисоботни ишлаб чиқилди ва ОТБга келишиш учун юборилди.
Ҳозирги кунда, “SAMAN CORPORATION & KYONG DONG ENGINEERING CO. LTD” консультант компанияси ОТБ ва шартнома талабларидан келиб чиқиб, 2024 йил
июль-декабрь ойлари ва 2025 йил январь-июнь, июль-декабрь ойлари учун даврий ярим йиллик ижтимоий ҳолатни мониторинг қилиш ҳисоботларини ишлаб чиқди ва ОТБ томонидан тасдиқланди.
4. Пудратчиларни аниқлаш:
а) Сирдарё вилояти (3 та лот - жами бюджет 17,6 млн долл)
02.02.2024 йилда Сирдарё (3 та Лот) вилояти “Қурилиш ишлари” (Package 2) бўйича пудратчи ташкилотни танлаш бўйича тендер савдоларига эълон берилди.
04.11.2024 йилда пудратчи ташкилот - “Nizomiddin Imkon Servis LLC – Dineshchandra R. Agrawal Infracon Private Limited” қўшма корхонаси билан Лот 1 доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 5 242 954 доллар қийматидаги шартнома тузилди.
13.12.2024 йилда Сирдарё вилоятида Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 1 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
Сирдарё вилояти Лот 2 ва 3 (қайта тендер, бюджет 12,46 млн доллар)
03.10.2024 йилда Сирдарё вилояти (CW02) бўйича 2 та қурилиш лоти (2 ва 3 лотлар) бўйича тендер иштирокчиларнинг малакаси (маҳаллий пудратчилар) тўғри келмаганлиги сабабли, тендер савдолари меъзонлари янада енгиллаштирилиб, ўзгартирилган тендер ҳужжатлари ОТБ га розилик олиш учун юборилди. Ўз навбатида ОТБ янгиланган тендер ҳужжатлари бўйича ўзгартиришлар киритиш талабини билдирди.
04.12.2024 йилда Сирдарё вилояти Лот 2, 3 бўйича ОТБ портали ва Автомобиль йўллари қўмитаси расмий вебсайтида қайта тендер савдоларига эълон берилди.
13.06.2025 йилда пудратчи ташкилот - “Ромитон Транс Йўл Қурилиш” МЧЖ билан 2-Лот доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 5 050 000 доллар қийматидаги RRRSP/CW02/Lot2-сонли шартнома тузилди.
14.06.2025 йилда Консультант-Инженер томонидан Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 2 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
11.06.2025 йилда пудратчи ташкилот - “Me’yor Qurilish Asfalt” МЧЖ ва
“2-Son MKK” МЧЖ қўшма корхонаси билан 3-Лот доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 4 467 459 доллар қийматидаги RRRSP/CW02/Lot3-сонли шартнома тузилди.
11.06.2025 йилда Консультант-Инженер томонидан Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 3 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
б) Жиззах вилояти (4 та лот - жами бюджет 19,8 млн долл)
02.02.2024 йилда Жиззах (4 та Лот) вилояти “Қурилиш ишлари” (Package 1) бўйича пудратчи ташкилотни танлаш бўйича тендер савдоларига эълон берилди.
04.11.2024 йилда пудратчи ташкилот - “Trans Logistik” МЧЖ билан Лот 1 доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 5 766 500 доллар қийматидаги шартнома тузилди.
13.12.2024 йилда Жиззах вилоятида Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 1 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
Жиззах вилояти Лот 2, 3 ва 4 (қайта тендер, бюджет 13,76 млн доллар).
08.10.2024 йилда Жиззах вилояти (CW01) бўйича 3 та қурилиш лоти (2, 3 ва 4 лотлар) бўйича тендер иштирокчиларнинг малакаси (маҳаллий пудратчилар) тўғри келмаганлиги сабабли, тендер савдолари меъзонлари янада енгиллаштирилиб, ўзгартирилган тендер ҳужжатлари ОТБ га розилик олиш учун юборилди. Ўз навбатида ОТБ янгиланган тендер ҳужжатлари бўйича ўзгартиришлар киритиш талабини билдирди.
04.12.2024 йилда Жиззах вилояти Лот 2, 3, 4 бўйича ОТБ портали ва Автомобиль йўллари қўмитаси расмий вебсайтида қайта тендер савдоларига эълон берилди.
11.06.2025 йилда пудратчи ташкилот - “Samarqand Uzbekgazsuv Qurilish” МЧЖ ва “AK-ZHOL” ХК (Ўзбекистон-Қозоғистон) қўшма корхонаси билан 2-Лот доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 4 238 339,94 доллар қийматидаги RRRSP/CW01/Lot2-сонли шартнома тузилди.
01.08.2025 йилда Консультант-Инженер томонидан Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 2 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
11.06.2025 йилда пудратчи ташкилот - “Me’yor Qurilish Asfalt” МЧЖ ва
“2-Son MKK” МЧЖ қўшма корхонаси билан 3-Лот доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 2 906 540 доллар қийматидаги RRRSP/CW01/Lot3-сонли шартнома тузилди.
11.06.2025 йилда Консультант-Инженер томонидан Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 3 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
13.06.2025 йилда пудратчи ташкилот - “New Tech Samarkand” МЧЖ билан 4-Лот доирасида қурилиш ишларини бажариш бўйича 5 044 214,75 доллар қийматидаги RRRSP/CW01/Lot4-сонли шартнома тузилди.
04.08.2025 йилда Консультант-Инженер томонидан Пудратчига “Қурилиш ишлари” Lot 4 ни бошлаш юзасидан хабарнома ҳати юборилди.
Бугунги кунда пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар:
Жиззах вилояти Пакет-1, 1-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Trans Logistik” МЧЖ.
Объект: Ғаллаорол тумани 4К237 “М39 автойўли (1032 км) - Лалмикор темир йўл станцияси-Оқтош қ.” автомобиль йўлининг 12-38 км (26 км) қисми.
Бажарилган ишлар:
- км узунликдаги қисмида қисмида мавжуд асфальтбетон қопламани фрезани билан кесиб олиш ишлари якунланди;
- км узунликдаги қисмида ер ишлари амалга оширилди;
3 км узунликдаги қисмида h-25 см қалинликда цемент билан мустахкамланган (М75) маркали йул асосини ётқизиш ишлари амалга оширилди.
- маркали цементбетон қоплама учун зарур инерт материаллар заҳира қилинди.
Қурилиш майдонида 120 м3/соат қувватли бетон завод қурилиши ишлари якунланди. Сув танқислигини инобатга олиб, объект яқинида 2 жойда 210 метр чуқурликда сув қудуқлари қазилиб, ишга туширилди.
Жиззах вилояти 1-Пакет, 2-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Samarqand Uzbekgazsuv Qurilish” МЧЖ ва
“AK-ZHOL” ХК қўшма корхонаси.
Объект: Ғаллаорол тумани Ғобдин қишлоғи ички автомобиль йўлининг 0-26 км
(26 км) қисми.
объектида пудратчи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва мобилизация ишларини амалга оширилди.
7,8 км узунликда мавжуд асфальтбетон қопламани фреза билан кесиб олиш ишлари бажарилди.
- маркали цемент билан мустахкамланган йўл асосини қуриш учун зарур инерт материаллар заҳира қилинди.
Қурилиш майдонида 120 м3/соат қувватли бетон завод қурилиши ишлари якунланди.
Жиззах вилояти 1-Пакет, 3-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Me’yor Qurilish Asfalt” МЧЖ ва “2-Son MKK” МЧЖ қўшма корхонаси.
Бахмал тумани 4Н1238в “4Р41 автойўлидан - Новқа қишлоғига” автомобиль йўлининг 0-5 км (5,1 км) қисмида йўл асоси учун қум-шагал аралашмасини (ҚША) заҳира (10 000 m³) қилиш ишлари ҳамда ПК0+00÷ПК40+00 оралиғида мавжуд асфальтбетон қопламани фреза билан кесиш жараёни амалга оширилди.
Жиззах вилояти 1-Пакет, 4-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “New Tech Samarkand” МЧЖ.
Зафаробод тумани 4Н1226 “Қозоқовул қ.-1 ва 2-сон паррандачилик фабрикаси” автомобиль йўлининг 0-7 км объектининг 7,0 км узунликдаги қисмида мавжуд асфальтбетон қопламани рейсайклер билан кесиш жараёни якунланди.
3,8 км узунликдаги қисмида цемент билан мустахкамланган (М75) маркали йўл асосини ётқизиш ишлари амалга оширилди.
- маркали цементбетон қоплама учун зарур инерт материаллар заҳира қилинди.
Қурилиш майдонида 120 м3/соат қувватли бетон завод қурилиши ишлари якунланди.
Сирдарё вилояти 2-Пакет, 1-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Nizomiddin Imkon Servis LLC – Dineshchandra R. Agrawal Infracon Private Limited” қўшма корхонаси.
- Боёвут тумани 4Н650 “Ширин ш. - Ширин ДФҲУ” 0-5 км
(2,8-5,0 км) қисмини цемент-бетон қоплама билан қуриш.
Бажарилган ишлар:
Автомобиль йўлининг мавжуд яроқсиз бетон қопламани бузиб олинди, йўл асоси профилини тўғрилаш ишлари олиб борилди, ҳамда 2 200 м3 ҳажмда ер ишлари бажарилди.
- Ховос тумани 4К666 “Қаҳрамон қ. - Янгиер ш. - Пахтакор қ.” автомобиль йўлининг 19-27 км қисмини цемент-бетон қоплама билан қуриш.
Бажарилган ишлар:
Автомобиль йўлида мавжуд 4 800 м2 яроқсиз эски асфальтбетон қопламани фреза ёрдамида кесиб олинди ҳамда 2 200 м3 ҳажмда ер ишлари бажарилди. Шунингдек, пудратчи томонидан ресайклер ёрдамида автомобиль йўлида 1,3 км М75 маркали (СТВ) асос ётқизиш ишлари олиб борилди.
- Гулистон тумани 4К651 “Бешбулоқ қ. - Чортоқ қ. – Татарқишлоқ қ. - Қоратепа қ.” автомобиль йўлининг 0-10 км қисмини цемент-бетон қоплама билан қуриш.
Бажарилган ишлар:
Автомобиль йўлининг 0-10 км қисмида 600 м3 ҳажмда ер ишлари ҳамда қум-шағал аралашмаси тўкилиб мавжуд йўл асоси профилини тўғрилаш ишлари олиб борилмоқда.
Янгиер шаҳрида 120 м3/соат қувватли бетон завод қурилиши ишлари якунланди.
Сирдарё вилояти 2-Пакет, 2-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Ромитон Транс Йўл Қурилиш” МЧЖ.
Мирзаобод тумани 4Н652 “А373 автойўли - Т. Аҳмедов ДХФУ” автомобиль йўлининг 0-3 км қисмини цемент-бетон қоплама билан қуриш.
Бажарилган ишлар:
Автомобиль йўлининг 0-3 км қисмида ер ишлари билан бирга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва мобилизация ишларини амалга оширмоқда.
Сирдарё вилояти 2-Пакет, 3-лот бўйича:
Пудратчи ташкилот – “Me’yor Qurilish Asfalt” МЧЖ ва “2-Son MKK” МЧЖ қўшма корхонаси.
- Сайхунобод тумани 4H646 “Пахтакор ш/у - Намуна қ. - Нурматобод қ.” автомобиль йўлининг 0-12 км қисмини цемент-бетон қоплама билан қуриш.
Бажарилган ишлар:
Автомобиль йўлининг 0-12 км қисмида мавжуд яроқсиз эски асфальтбетон қопламани фреза ёрдамида кесиб олиш ишлари олиб борилди.
600 м3 ҳажмда ер ишлари ҳамда қум-шағал аралашмаси тўкилиб мавжуд йўл асоси профилини тўғрилаш ишлари олиб борилди, ишчи отметкаларни, реперларни текшириш жараёни ва геодезия ишлари амалга оширилмоқда.
- Сайхунобод тумани 4К646 “Нурота қ. - Ш. Раҳимов ДХФУ - Султонов ДХФУ” автомобиль йўлининг 0-6 км қисмини цемент-бетон қоплама билан қуриш.
Бажарилган ишлар:
Автомобиль йўлининг 0-6 км қисмида 3 000 м2 мавжуд яроқсиз эски асфальтбетон қопламани фреза ёрдамида кесиб олинди.
- м3 ҳажмда ер ишлари ҳамда қум-шағал аралашмаси тўкилиб мавжуд йўл асоси профилини тўғрилаш ишлари олиб борилмоқда.
Қолган 11 та ҳудудлар (11 та Пакет, 34 та лот) бўйича:
10.07.2025 йилда Тошкент вилояти қурилиш ишлари бўйича тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди. Иштирокчиларнинг техник таклифлари 2025 йилнинг 9 сентябрь куни очилди. Сохавий харид комиссияси (ОЗК) ва ОТБ томонидан техник таклифлар маққулланди ва 2025 йилнинг 17 ноябрь куни иштирокчиларнинг молиявий таклифлар очилди, 2025 йилнинг 25 ноябрь куни Осиё тараққиёт банкига юборилди.
2026 йил 5 март кунида ОТБ томонидан 1-лот бўйича Consortium LLC Karvon yo’l / LLC China Technology / LLC Farneftstroy Servis пудрат ташкилоти билан шартнома тузишга розилик билдирилди. Бугунги кунда пудратчи ташкилот билан шартнома тузиш музокаралари олиб борилмоқда.
Сохавий харид комиссияси (ОЗК) томонидан лойиҳанинг Тошкент вилояти 2,3,4-лотлари (3 та лот) бўйича пудратчилар молиявий таклифлари нархи лойиҳалар бюджетидан баланд берилганлиги сабабли, қайта тендер (ретендер) ўтказиш таклифини 08.01.2026йилда (e-mail почтаси орқали) ва қайтадан 18.03.2026 йилда Осиё тараққиёт банкига келишиш учун юборилди.
19.08.2025 йилда Фарғона вилояти қурилиш ишлари бўйича тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди. Иштирокчиларнинг техник таклифлари 2025 йилнинг 8 октябрь куни очилди. Техник таклифларни баҳолаш ишлари якунланиб, 2025 йилнинг 24 ноябрь куни Осиё тараққиёт банкига юборилди. Иштирокчиларнинг молиявий таклифлари 2025 йилнинг 9 декабрь куни очилди. 2025 йил 16 декабрь кунида ОТБга молиявий ҳисоботлар юборилди. 2025 йил 22 декабрь кунида ОТБдан молиявий ҳисоботга розилик хати олинди.
Фарғона вилояти 1-2-3-лот бўйича (3 та лотга) NEMBUS LLC & AVTOYO‘L SANOAT INVEST LLC ҚК (Ўзбекистон) пудрат ташкилоти натижалари қониқарли деб топилди ва 2026 йил 16 январь куни пудратчи билан шартнома имзоланди.
2026 йил 11 февраль куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан имзоланган шартномаларга розилик хати олиниб, 2026 йил 12 февраль куни Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги шартномаларни рўйхатга олинди.
12.03.2026 йилдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан расмий ҳат юборилди. Ҳозирги кунда қурилиш ташкилоти томонидан батафсил лойиҳани ишлаб чиқиш ва мобилизация ишлари амалга оширилмоқда.
08.10.2025 йилда Андижон вилояти қурилиш ишлари бўйича тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди. Иштирокчиларнинг техник таклифлари 2025 йилнинг 18 ноябрь куни очилди. 2026 йил 14 февраль кунида техник таклифлар ҳисоботи ўрнатилган тартибда ОТБга юборилди. 2026 йил 25 февраль куни Сохавий харид комиссияси (ОЗК) ва ОТБ томонидан техник таклифлар маққулланди ва 2026 йил 2 март куни молиявий таклифлар очилди ҳамда 19.03.2026 йилда ОТБга юборилди. Бугунги кунда ОТБ томонидан молиявий ҳисоботларга розилик кутилмоқда..
12.11.2025 йилда Наманган вилояти қурилиш ишлари бўйича тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди. Иштирокчиларнинг техник таклифлари 2026 йилнинг 9 январь куни очилди. Сохавий харид комиссияси (ОЗК) ва ОТБ томонидан техник таклифлар маққулланди ва 2026 йилнинг 26 февраль куни иштирокчиларнинг молиявий таклифлар очилди ҳамда 16.03.2026 йилда ОТБга юборилди.
2026 йил 20 март кунида ОТБ томонидан 1-лот бўйича JV “Ozoda maxsuslashtirilgan rekonstruksiya va ta’mirlash” LLC and Henan Jinlu Road and Bridge Construction Co., Ltd. (Ўзбекистон-Хитой), 2-лот бўйича JV Quqon yol tamir LLC and Yangiobod kapital qurilish invest LLC (Ўзбекистон), 3-лот бўйича JV “QURILISH ZIYO BULDING” LLC and Zhongyu Engineering (Tianjin) Co., Ltd (Ўзбекистон-Хитой) пудрат ташкилотлари билан шартнома тузишга розилик билдирилди. Бугунги кунда пудратчи ташкилотлар билан шартнома тузиш музокаралари олиб борилмоқда.
01.12.2025 йилда Сурхондарё вилояти қурилиш ишлари бўйича тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди. Иштирокчиларнинг техник таклифлари
2026 йил 20 январь куни очилди. Ҳозирда техник таклифларни баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.
12.12.2025 йилда Қашқадарё вилояти қурилиш ишлари бўйича тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди. Иштирокчиларнинг техник таклифлари
2026 йил 30 январь куни очилди. 2026 йил 16 март куни техник таклифларни баҳолаш ҳисоботи Осиё тараққиёт банкига (ОТБ) юборилди. Бугунги кунда ОТБ томонидан техник ҳисоботларга розилик кутилмоқда.
21.01.2026 йилда Бухоро вилояти қурилиш ишлари бўйича тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди. Иштирокчиларнинг техник таклифлари
2026 йил 6 март куни очилди. Ҳозирда техник таклифларни баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.
12.02.2026 йилда Навоий вилояти қурилиш ишлари бўйича тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди. Иштирокчиларнинг техник таклифлари
2026 йил 2 апрель куни очилди. Ҳозирда техник таклифларни баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.
20.02.2026 йилда Хоразм вилояти қурилиш ишлари бўйича тендер савдолари эълони Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Автомобиль йўллари қўмитаси сайтларида жойлаштирилди. Иштирокчиларнинг техник таклифлари
2026 йил 10 апрель куни очилиши кутилмоқда.
Шунингдек, ОТБ талабига кўра, Сублойиҳаларни тайёрлаш бўйича халқаро консультант “DONGSUNG ENGINEERING CO.LTD” консалтинг компанияси томонидан Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича DUE DILIGENCE (шакллантирилган ички йўллар рўйхатини ОТБ талабларига мослигини текшириш, лойиҳанинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий таъсирини ўрганиш) ҳисоботлари тайёрланмоқда. Жорий йил апрель ойи оҳиригача Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш ишлари бўйича тендер савдоларига эълон берилиши режалаштирилган.
