“М-39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шахрисабз – Термиз” автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси бўйича бўйича МАЪЛУМОТ
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 15-апрелдаги 158-сон қарор.
Қарз битими: 2023-йил 26-апрелда (ИТБ) ва 2023-йил 29-декабрда (ОПЕК) имзоланган. Амал қилиш муддатлари мос равишда – 2029-йил 9-май ва 2028-йил 31-декабрь.
Молиялаштириш шартлари:
Кредит шартномаси (ИТБ): Loan UZB-0086 (имтиёзли); кредит миқдори: 106,7 млн доллар; кредит муддати: 20 йил; имтиёзли давр: 5 йил; фоиз ставкаси: 2,1% б.п йиллик
Кредит шартномаси (ОПЕК): Loan 15551P (имтиёзли); кредит миқдори: 47,25 млн доллар; кредит муддати: 20 йил; имтиёзли давр: 5 йил; фоиз ставкаси: 6 ойлик - 2,3% б.п, йиллик 0,25 %, бир марталик воситачилик ҳақи – 0,25%.
Жами фоиз: 2,1 %+2,3 %=4,4 %
Кредит қиймати: 153,95 млн АҚШ долл.
Амалга ошириш муддати: 2024 - 2029 йй.
Лойиҳа қуввати: 60 км.
Лойиҳа ҳудуди: Қашқадарё вилоятининг, Ғузор ва Деҳқонобод туманлари.
Лойиҳанинг умумий қиймати ва молиялаштириш манбалари бўйича тақсимоти:
Лойиҳанинг умумий қиймати 195,5 млн АҚШ доллни ташкил қилади, шундан Ислом тараққиёти банки улуши – 106,7 млн АҚШ долл, ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси улуши – 47,25 млн АҚШ долл, Ўзбекистон Республикасининг улуши – 41,5 млн АҚШ долл. М39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шахрисабз – Термиз” автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмида 4 тасмали цемент-бетон қопламали йўл қуриш.
Консультант: “TEMELSU International Engineering Services Inc. (Туркия) компанияси билан 2024 йил 31 майда қиймати 3,9 млн АҚШ долл шартнома имзоланди. Шартноманинг амал қилиш муддати - 2030-йил 30-май.
Лойиҳа доирасида биринчи лот (46,9 млн АҚШ долл.) ва иккинчи лот (27,04 млн АҚШ долл.) бўйича Хитойнинг “China Road and Bridge Corporation” компанияси, учинчи лот (33,5 млн АҚШ долл.) бўйича “Dineshchandra-New-Tech-Tekar” қўшма корхонаси билан пудрат шартномалари имзоланди.
Бугунги кунда пудрат ташкилотлар томонидан қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан лойиҳа доирасида:
- 2,64 млн м3 ҳажмда ер ишлари;
- 261,4 минг м2 сатҳда йўл пойининг юқори қатламини текислаш ишлари;
- 1427,0 пм дренаж ишлари;
- 149,6 минг м2 сатҳда мавжуд асфальтбетон қопламани демонтаж қилиш ишлари;
- 11,9 км узунликда бир томонда, 1,8 км иккинчи томонда цементбетон қоплама қуриш ишлари бажарилди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида кўприклар ва сунъий иншоотларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
