ДАСТЛАБКИ МАЛАКАОЛДИ САРАЛАШГА ТАКЛИФ
ДАСТЛАБКИ МАЛАКАОЛДИ САРАЛАШГА ТАКЛИФ
Сана: 14.01.2026
Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси
Лойиҳа номи: 4Р40 Даштобод – Зомин – Бахмал – Ғаллаорол автомобиль йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси
Сектор: Транспорт инфратузилмаси
Қурилиш ишларини харид қилиш: 4Р40 Даштобод – Зомин – Бахмал – Ғаллаорол автомобиль йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси
Молиялаштириш усули: Бўлиб тўлаш
Молиялаштириш рақами: UZB-1048
Шартнома номи: ICB рақами: DG-R-01,02,03;
ICB рақами (Харид режасига мувофиқ): ICB рақами: DG-R-01,02,03;
1. Ушбу дастлабки малакаолди саралашга таклиф лойиҳа доирасида Умумий харидлар тўғрисидаги билдиришнома (GPN) га мувофиқ бўлиб, у ИТБ веб-сайти / DG Market / UNDB Online / Tenderweek веб-сайти ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси веб-сайтида
2025 йил 20 октябрда онлайн тарзда эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Ислом тараққиёт банкидан ( ИТБ ) 4Р40 Даштобод – Зомин – Бахмал – Ғаллаорол йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси харажатларини молиялаштириш учун ариза берган бўлиб, маблағларнинг бир қисмини 4Р40 Даштобод – Зомин – Бахмал – Галляарал йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича DG-R-01,02,03 шартномалари бўйича тўловларга йўналтиришни режалаштирган.
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Автойўлинвест” агентлиги (Иш берувчи) ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) 4Р40 Даштобод – Зомин – Бахмал – Ғаллаорол йўлини реконструкция қилиш лойиҳасида иштирок этиш учун пудратчилар ва/ёки фирмаларни дастлабки малакаолди саралашни амалга оширишни режалаштирмоқда. Тендер таклифларини қабул қилиш 2026 йил 14 январдан бошланиши кутилмоқда. Қуйидаги асосий малакага эга бўлган номзодлар ушбу дастлабки малакаолди саралаш жараёнида иштирок этишга таклиф этилади:
• Молиявий ресурслар: Қурилишни молиявий ресурслар билан таъминлаш учсун минимал молиявий ресурслар қуйидагича баҳоланади:
1-лот учун = 6,81 миллион АҚШ доллари;
2-лот учун = 5,25 миллион АҚШ доллари;
3-лот учун = 9,20 миллион АҚШ доллари;-
Ҳаммаси (1-3-лотлар) = 21,26 миллион АҚШ доллари.
• Ўртача йиллик қурилиш айланмаси: Минимал ўртача йиллик қурилиш айланмаси:
1-лот учун = 54,50 миллион АҚШ доллари;
2-лот учун = 42,00 миллион АҚШ доллари;
3-лот учун = 73,60 миллион АҚШ доллари;
Барчаси (1-3-лотлар) = 170,1 миллион АҚШ доллари
• Умумий қурилиш тажрибаси:
2018 йилнинг 1 январидан бошлаб камида сўнгги 7 йил давомида қурилиш шартномалари бўйича бош пудратчи, қўшма корхона аъзоси, субпудратчи ёки бошқарув пудратчиси сифатида иш тажрибаси.
• Қурилиш ва шартномаларни бошқариш бўйича махсус тажриба:
(и) Ҳар бирининг минимал йиллик айланмаси тегишли суммага тенг бўлган иккита (2) шартнома. Ариза берувчи қуйидаги тажриба талабларини намойиш қилиши керак:
(ii) 2020 йил 1 январдан бошлаб аризаларни топширишнинг охирги муддатигача бош пудратчи, қўшма корхона аъзоси, бошқарув пудратчиси ёки субпудратчи сифатида қониқарли ва деярли бажарилган, қуйида кўрсатилган ўхшаш шартномаларнинг минимал сони:
1-лот: ҳар бирининг минимал қиймати 43,60 миллион АҚШ доллари бўлган иккита (2) шартнома;
2-лот: ҳар бирининг минимал қиймати 33,60 миллион АҚШ доллари бўлган иккита (2) шартнома;
3-лот: ҳар бирининг минимал қиймати 58,88 миллион АҚШ долларига тенг иккита (2) шартнома;
Барча шартномалар учун (1–3-лотлар): ҳар бири минимал қиймати 136 миллион АҚШ доллари бўлган иккита (2) шартнома.
ёки
(i) бандга мувофиқ битта шартноманинг минимал қийматига нисбатан риоя қилинган тақдирда, шартномаларнинг умумий сони бешта (5) га тенг ёки ундан кам бўлиши керак, аммо барча бундай шартномаларнинг умумий қиймати 136,0 миллион АҚШ долларига тенг ёки ундан кўп бўлиши керак.
ва
Шартномаларнинг ўхшашлиги қуйидагиларга асосланади:
VII бўлим – “Ишлар ҳажми”га мувофиқ, минимал асосий талаблар қуйидагилар:
Йўл параметрлари: Цемент-бетон қопламали, асфальт-бетон қопламали ёки асфальт қопламали икки тасмали йўл, қуйидаги минимал қоплама қалинлиги ва минимал умумий узунлиги ва кенглиги билан:
– Цемент-бетон қоплама: минимал қалинлиги 25 см;
– Асфальт-бетон қоплама ёки асфальт қопламаси: асфальтнинг умумий қалинлиги камида 18 см (боғловчи ва устки қатламларини ўз ичига олган ҳолда).
– Минимал умумий узунлик:1-участка = 16,8 км;
–2-участка = 20,0 км;
–3-участка = 20,4 км. Тузилмалар:
- Кўприклар – 1–3-лотлар учун ҳар бири 5 тадан;
- Кесишмалар – 1–3-лотлар учун ҳар бири 1 тадан;
- Пиёдалар учун ер ости ўтиш жойлари – 1–3-лотлар учун 1 тадан;
Малака талаблари ҳақида батафсил маълумот Дастлабки малакаолди саралаш ҳужжатида келтирилган.
4. Дастлабки малакаолди саралаш Ислом тараққиёт банкининг 2019 йил апрель ойидаги ИТБ лойиҳаларини молиялаштириш доирасида товарлар, ишлар ва тегишли хизматларни сотиб олиш бўйича қўлланмасида («Қўлланмалар») кўрсатилган дастлабки малакаолди саралаш тартиб-қоидалари орқали амалга оширилади ва Қўлланмада белгиланганидек, тегишли аъзо мамлакатлардан келган барча аризачилар учун очиқ. Савдолар Қўлланмада кўрсатилганидек, очиқ халқаро рақобат савдолар (ICB Open) тартиб-қоидалари орқали амалга оширилади.
5. Қизиққан номзодлар “Автойўлинвест” агентлигидан қўшимча маълумот олишлари ва дастлабки малакаолди саралаш ҳужжатлари билан қуйида кўрсатилган манзилда, Тошкент вақти билан соат 09:00 дан 17:00 гача иш вақтида танишиб чиқишлари мумкин.
6. Инглиз тилидаги дастлабки малакаолди саралаш ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини манфаатдор номзодлар қуйидаги манзилга ёзма ариза топширганларидан ва Марказий банк курси бўйича 300 (АҚШ доллари) миқдорида қайтарилмайдиган тўловни тўлаганларидан сўнг сотиб олишлари мумкин. Тўлов усули қуйидаги банк ҳисоб рақамига тўғридан-тўғри пул маблағларини ўтказиш орқали амалга оширилади. Ҳужжатлар тўплами сизнинг хатингизда кўрсатилган электрон почта орқали юборилади.
Банк реквизитлари:
Миллий валютада:
Банк: Марказий банкнинг тўловлар маркази
Код: 00014
Ҳисоб рақами: 400110860262697045193118001 so'm
Ҳисоб номи: “Автойўлинвест” агентлиги” давлат муассасаси
АҚШ долларида:
Банк: Марказий банкнинг тўловлар маркази
Код:00014
Ҳисоб рақами: 304510840262697045199118001 АҚШ доллари
Ҳисоб номи: State institution “Avtoyulinvest” agenligi”
SWIFT: CBUZUZ22
(SWIFT хабари ва тўлов топшириғида “Тўлов мақсади” майдонида қуйидаги сўзлар бўлиши шарт: “4Р40 Даштобод – Зомин – Бахмал – Ғаллаорол йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси учун дастлабки малакаолди саралаш ҳужжатлари тўпламини харид қилиш учун”.)
7. Ҳужжатлар тўпламини қуйидаги манзилда, иш вақти мобайнида, Тошкент вақти билан соат 09:00 дан 17:00 гача, ЛАОГдан олиш мумкин .
8. Дастлабки малакаолди саралаш учун аризалар ёпиқ конвертларда топширилиши, 2026 йил 25 февраль, Тошкент вақти билан соат 15:00 гача қуйидаги манзилга етказиб берилиши ва “4Р40 Даштобод – Зомин – Бахмал – Ғаллаорол йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси учун дастлабки малакаолди саралаш учун ариза ва шартнома номлари (4Р40 Даштобод – Зомин – Бахмал – Ғаллаорол йўлини реконструкция қилиш)” деб аниқ белгиланиши керак. Ариза берувчилар ўз аризаларини электрон тарзда топшириш имкониятига эга эмаслар. Кечиктирилган аризалар рад этилади. Аризалар ариза берувчиларнинг вакиллари ва қатнашиш истагида бўлганлар иштирокида пастда келтирилган манзилда очилади.
9. Иш берувчи ариза берувчиларнинг аризаларини тайёрлаш ва топшириш билан боғлиқ ҳар қандай харажатлар учун жавобгар бўлмайди.
10. Иш берувчи барча ариза топширувчиларга дастлабки малакаолди саралашдан ўтган аризачиларнинг номларини ёзма равишда хабар қилади.
11. Мурожаат этиш учун манзил(лар):
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси
«Автойўлинвест» агентлиги,
Аслиддин Исаевга, Директор
622-хона, 6-қават, Мустақиллик шох кўчаси 68 уй, 100000, Тошкент, Ўзбекистон
Тел: +998 99 892 94 11
Электрон почта: piuisdb4r40@gmail.com
Veb-sayt: www.uzavtoyul.uz
