Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 апрелдаги ПҚ-157-сонли қарорига мувофиқ, ОТБ маблағлари ҳисобидан “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси Сурхондарё вилоятидаги қишлоқ автомобиль йўлларида амалга оширилмоқда.
Тендерда иштирок этиш учун таклифнома
|
Cана: |
1 декабр 2025 йил |
|
Қарз битими: |
Қарз битими 4426-УЗБ: «Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси |
|
Шартнома номи ва рақами: |
RRRSP-CW11: Сурхондарё вилоятидаги қишлоқ йўлларини реконструкция қилиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича қурилиш ишлари (1, 2 ва 3-лотлар) |
|
Таклифларни топширишнинг охирги муддати: |
2026 йил 6 январь, соат 15:00 (Тошкент вақти билан) |
|
Идентификация рақами |
RRRSP-CW11 |
1. Ўзбекистон Республикаси “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси учун Осиё Тараққиёт Банкидан (ОТБ) молиялаштириш олинди, бу лойиҳа тасдиқланди ва қарз битими 2023 йил декабрь ойида имзоланди. Лойиҳа Ўзбекистон бўйлаб тахминан 700 км узунликдаги қишлоқ йўлларини тиклашга қаратилган. Ушбу молиялаштиришнинг бир қисми ОТБнинг розилиги билан юқорида кўрсатилган Шартнома бўйича тўловлар учун ишлатилади. Тендер савдолари ОТБнинг тегишли манба мамлакатларидан келган иштирокчилар учун очиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (“Буюртмачи”) “RRRSP-CW11: Сурхондарё вилоятидаги қишлоқ автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича қурилиш ишлари” (1, 2 ва 3-лотлар) бўйича тегишли тендер иштирокчиларидан муҳрланган тендер таклифларини тақдим этиш учун танлов эълон қилади (“Ишлар”).
3. Очиқ танлов савдолари (миллий эълон) ОТБнинг Бир босқичли: Икки конвертли тендер тартибига мувофиқ амалга оширилади. Тендер тартиби ҳужжатида таърифланганидек, тегишли мамлакатларнинг барча иштирокчилари учун очиқдир.
4. Ушбу Тендер савдоларида фақат қуйидаги асосий малакага эга бўлган талабгорлар иштирок этишлари мумкин:
|
Шартнома рақами
|
Шартнома тавсифи
|
Сўнгги етти (7) йил ичида қониқарли ва деярли тўлиқ якунланган ҳамда таклиф этилаётган ишларга ўхшаш бўлган битта шартномада пудратчи, қўшма корхона иштирокчиси ёки субпудратчи сифатида иштирок этган бўлиши лозим; бунда таклиф берувчининг иштирок улуши қуйидагидан юқори бўлиши керак: қуйида лотлар бўйича келтирилган қийматлар. |
Таклиф берувчи сўнгги уч (3) йил давомида бажарилган ёки давом этаётган шартномалар бўйича олинган сертификатланган тўловларнинг жами асосида ҳисобланган, қуйида кўрсатилган миқдордаги АҚШ долларида ўртача йиллик қурилиш айланишига эга бўлиши лозим. |
Таклиф берувчи ўзининг жорий мажбуриятларини қоплаш ҳамда қуйида келтирилган талабларни бажариш учун зарур молиявий ресурсларга эгалигини исботлаши шарт: |
|
|
|
Таклиф берувчи иштирокининг ўхшашлиги цемент ёки асфальт-бетон қопламали йўлларни қуришга асосланади. |
|
|
|
RRRSP-CW11 |
Lot 1: 75V074, 75V073a, 75V053, 75V056 va 75V088 автомобиль йўлларини реконструкция қилиш |
4,9 миллион АҚШ доллари |
8,2 миллион АҚШ доллари |
1,0 миллион АҚШ доллари |
|
RRRSP-CW11 |
Lot 2: 75V029 va 75V093 автомобиль йўлларини реконструкция қилиш |
4.1 миллион АҚШ доллари |
6,8 миллион АҚШ доллари |
0,85 миллион АҚШ доллари |
|
RRRSP-CW11 |
Lot 3: 75V025 va 75V026 автомобиль йўлларини реконструкция қилиш |
5,5 миллион АҚШ доллари |
9,1 миллион АҚШ доллари |
1,10 миллион АҚШ доллари |
5. Қўшимча маълумот олиш ва тендер ҳужжатларини текшириш учун иштирокчилар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари керак:
А.Исаев
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги “Avtoyulinvest” агентлиги директори
Кўча манзили: Мустақиллик шоҳ кўчаси. 68.
Қават/Хона рақами: 6-қават, хона №, 616
Шаҳар: Тошкент
Почта индекси: 100000
Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси
E-mail:ruralroads@mail.ru
6. Инглиз тилидаги тендер ҳужжатларини харид қилиш учун, талабларга жавоб берувчи иштирокчилар қуйидагиларни бажаришлари лозим:
- Тендер ҳужжатларини сўраш учун юқоридаги манзилга ёзинг RRRSP-CW11: 1, 2 ва 3-лотлар.
- Тендер ҳужжати сотиб олинган санага қадар қайтарилмайдиган уч юз АҚШ доллари (300 АҚШ доллари) (банк ўтказмаси тўловлари бундан мустасно) ёки унинг миллий валютадаги эквивалентини банк ўтказмаси орқали тўлаш.
Миллий валютада:
Банк: Марказий банкнинг тўловлар маркази
Код: 00014
Ҳисоб рақами: 400110860262697045193118001 Сўм
Ҳисоб номи:“Avtoyulinvest” агентлиги
АҚШ долларида:
Банк: Марказий банкнинг тўловлар маркази
Код: 00014
Ҳисоб рақами: 304510840262697045199118001
Ҳисоб номи:“Avtoyulinvest” агентлиги
STIR: 204679222
SWIFT: CBUZUZ22
7. Таклифингизни қуйидаги манзилга етказинг:
- 5-бандда кўрсатилган манзилга.
- муддати ёки ундан олдин: 2026 йил 6 январь соат 15:00 (Тошкент вақти билан)
- Тендер ҳужжатида кўрсатилганидек, таклифни таъминлаш тўғрисидаги декларация (Bid-Securing Declaration) билан бирга.
8. Тендер таклифлари белгиланган муддат тугагач дарҳол очилади ва очилиш жараёнида қатнашишни истаган иштирокчилар вакиллари ҳузурида амалга оширилади.
