+99871 207-67-68 Call - markaz 1393;
Автомобил йўллари қўмитасида Жаҳон банки делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Қўмита раиси Ж.Турсунов ҳамкорларни қабул қилди. Учрашувда Жаҳон банки иштирокида Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтувчи М41 "Бишкек-Душанбе-Термиз" автомобил йўлининг 1525—1622-км (97 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси бўича режа ва таклифлар муҳокама қилинди. Ушбу йўл Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ҳамда Термиз тумани, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларидан ўтиб, 1-б техник тоифали, 4 тасмали цемент-бетон қопламаси билан реконструкция қилиниши режалаштирилмоқда. Лойиҳа доирасида 97 кмли йўлда 22 та кўприк ва йўл ўтказгичлар реконструкция қилиниши ҳамда янгидан қурилиши назарда тутилган.
332
Охирги янгиланиш: 2026-01-16 14:43:26