БМТ Давлат Хизмати Форуми 2025
2025-06-25 / Воқеалар тақвими

БМТ Давлат Хизмати Форуми 2025 йил 23-25 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Форумнинг асосий мавзуси: "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини тезлаштириш".
БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Масалалар Департаменти (UN DESA) ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу форумда, Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (SDG) га эришиш йўлида давлат бошқаруви ва хизматларини кўрсатиш жараёнларини тезлаштириш зарурати муҳокама қилинади.
Мулоқотлар давлат хизматларини яхшилаш учун рақамли трансформация, инновациялар ва ҳамкорлик муҳим омиллар эканига урғу қаратади. Хусусан, хизматлардан етарлича фойдалана олмаётган жамоалар учун имкониятларни кенгайтириш ва ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.