
Иқтисодиёт ва Молия

Кучкаров Джамшид Анварович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири

Кудбиев Шерзод Давлятович
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси Раиси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2025–2027 йилларда давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2024 йил 20 декабрдаги 865-сон қарори қабул қилинди.
Ушбу Стратегиянинг мақсади 2025–2027 йиллар давомида “яшил” давлат харидларининг улушини ошириш, шунингдек, иқтисодий ўсишда муҳим бўлган барқарор, кенг рақобатга асосланган давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган давлат харидлари сиёсатини белгилашдан иборат.
2024 йилда Давлат–хусусий шериклик соҳасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳамда 2025 йилги режалар тўғрисида маълумот.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2025 — 2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2025 йил 8 апрелдаги 210-сон қарори қабул қилинди.
2025 йилнинг 21-апрель куни “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонига кўра, қуйидагилар 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди:
(а) 30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;
(б) давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;
(в) дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 2025 йилнинг январь-август ойларида 108 трлн. сўмдан ошди ва 23 фоиздан кўпроқ ўсишни кўрсатди.
Кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг асосий ўсиш омили молиявий хизматларнинг 23 фоиздан ортиқ, транспорт хизматлари 12,0 фоиз, савдо хизматлари 11 фоиздан ортиқ, яшаш ва овқатланиш хизматлари 9,0 фоиз, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 21 фоиздан ортиқ, бошқа хизматлар 12 фоиздан ортиқ, шунингдек, ижара хизматлари 19 фоиздан ортиқ ва кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 10 фоиздан ортиқ ўсиши бўлди. Архитектура соҳасидаги хизматлар (15% дан ортиқ), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (12% дан ортиқ), компьютер ва маиший техникани таъмирлаш бўйича хизматлар (11% дан ортиқ), якка тартибдаги хизматлар (11% дан ортиқ) ва таълим соҳасидаги хизматлар (3% дан ортиқ) ўсиши.
2025 йилнинг кўриб чиқилаётган даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 344 триллион сўмдан ошди, бу умумий бозор хизматлари ҳажмининг 54 фоиздан ортиғини ташкил этди. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 12 фоиздан ортиқни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 303,7 трлн. сўмни ташкил этди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,6% га ўсди.
Иқтисодий ўсиш суръатлари иқтисодиётнинг асосий тармоқларидаги ижобий динамика билан боғлиқ. Унга кўра, унинг барча тармоқлари томонидан яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 95,1 фоизини ташкил этди ва 7,7 фоизга ўсди (ЯИМ ўсишидаги улуши - 7,3 фоиз пункт). ЯИМ таркибида маҳсулотларга соф солиқлар 4,9% ни ташкил этди ва 6,9% даражасида ўсишни кўрсатди (ЯИМ ўсишига қўшган ҳиссаси - 0,3 ф.п.).

