Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди
2025-12-04 09:45:00 / Янгиликлар

Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Россия Федерацияси Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ҳамраислигида ўтказилди. Унда ИССВ вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев ҳамда икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Музокараларда ўзаро савдо ҳажмининг ўсиши қайд этилиб, асосий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлик билдирилди. Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳалари, фармацевтика ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш, дори-дармонлар етказиб беришни кенгайтириш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
Савдо ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, туризм лойиҳалари, гуманитар, илмий ва таълим алмашинуви, шунингдек, Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида Баённома, 2025–2030 йилларга мўлжалланган ҳудудлараро ҳамкорлик “Йўл харитаси”, 2025–2026 йилларга мўлжалланган Бошқирдистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик режаси, шунингдек, Россия Кичик ва ўрта бизнес корпорацияси ҳамда Ўзбекистон Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ўртасидаги меморандум имзоланди.


