Асосий контентга ўтиш

Қишлоқ ва Сув хўжалиги

Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич

Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири

+99871 206-70-65info@agro.uz
gov.uz/agro/
Ҳар ойнинг тўртинчи Жумаси соат 15:00 дан 18:00 гача
Хамраев Шавкат Рахимович

Хамраев Шавкат Рахимович

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири

+99871 202-47-01mwr@minwater.uzgov.uz/suvchi
Ҳар ойнинг биринчи душанба куни 10:00 дан 12:30 гача

Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқлар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда инсон қадри ва манфаатларини таъминлаш устувор вазифа сифатида биринчи ўринга қўйилмоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, бошоқли дон етиштириш ва харид қилишнинг янги тизими жорий этилиб, деҳқонларимизнинг омборлари донга, рўзғори қут-баракага тўлаётгани, аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро имтиёзли кредитлар ажратилгани, маҳсулот етиштириш, суғориш, уруғ ва кўчат сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар субсидия ҳисобидан қоплаб берилаётганини таъкидлаш лозим.

Ўзбек пахтасига жорий этилган бойкот бекор қилиниб, тўқимачилик соҳасидаги йирик брендлар мамлакатимиз пахта бозорига қайтмоқда.


Инсоният тараққиётнинг энг юқори чўққисига чиққан ХХI асрда сувга бўлган эҳтиёж муттасил ортиб бормоқда. Шу билан бирга, Марказий Осиё минтақасидаги барча республикаларнинг сув йўллари ҳам, сув ресурслари ҳам бир-бири билан чамбарчас боғланган.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг конференцияларида, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатларга ташрифларида трансчегаравий сув ресурсларидан ҳамкорликда оқилона фойдаланиш масалалари юқори даражада кўриб чиқилиб, узоқ муддатли ечимини кутаётган муаммолар ҳал қилинмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари билан сув масалалари бўйича ҳам кўп томонлама даражада – Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув комиссияси доирасида ҳам, икки томонлама даражада – сув ресурслари масалалари бўйича ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда. сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳларнинг асослари. Сўнгги йилларда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон Республикаси ва Туркманистон билан ўзаро ҳамкорлик ва эришилган келишувлар натижасида Сирдарё ва Амударё ҳавзаларининг сув таъминотини яхшилашда муваффақиятларга эришилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида сув тақчиллигини камайтириш мақсадида сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ва сув хўжалигида замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ташаббуси билан чиқмоқда.

Ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, барқарор сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланди. Ўзбекистон аҳолисини ва иқтисодиётнинг барча тармоқларини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалигига бозор тамойиллари ва механизмлари ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, сув хўжалиги объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш.
 

3732

Охирги янгиланиш: 2023-10-30 10:52:05