
Энергетика

Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири
Сўнгги йилларда энергетика тизимига 35 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинди ва 9 минг мегаватт янги қувватлар ишга туширилди.
Натижада электр ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилдаги 60 миллиард киловатт-соатдан жорий йилда 85 миллиард киловатт-соатга етди. Эътиборли жиҳати, салкам 5 минг мегаваттли қуёш ва шамол, 400 мегаваттли гидроелектр станциялар ишга туширилди.
2025-йилнинг январ-ноябр ойлари давомида ёқилғи энергетика тармоғида жами 8,8 млрд. доллар хорижий инвестициялар, шундан электр энергетикаси бўйича 6,3 млрд. доллар, яшил энергия лойиҳалари бўйича 4,7 млрд. доллар, нефт-газ соҳаси бўйича 2,5 млрд. доллар ўзлаштирилган.
Шу билан бирга, 2025 йилда умумий қиймати 40,5 млрд. долларлик 58 та йирик лойиҳа ишга туширилиши белгиланган. Улардан жами қуввати 1 413 МВт бўлган 5 та қуёш электр станцияси, қуввати 752 МВт бўлган 4 та шамол электр станцияси, қуввати 168 МВт бўлган 6 та гидроелектр стансияси, қуввати 1167,3 МВт бўлган 3 та иссиқлик электр станцияси, қуввати 1245 МВт бўлган 10 та энергия сақлаш қурилмаси ишга туширилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида ҳудудларда жами 787 км магистрал, 29,5 минг км тақсимловчи тармоқлар, 9 та магистрал подстанциядаги трансформатор, 10 270 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Шу жумладан, Тошкент шаҳри бўйича жами 863,1 км. тақсимловчи тармоқлар, 1 та магистрал подстанциядаги трансформатор, 670 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Бундан ташқари, 7,5 минг км. электр тармоқлари, 1 748 та трансформатор пункти реконструкция ва модернизация қилинди.
Республика бўйича 279 та авариявий бригадалар ташкил этилиб, улар учун 224 та автотранспорт, 279 та махсус техника бириктирилган. Шунингдек, 3 591,4 км. қувурларнинг ички сирти тозаланди, 91 та компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатлари таъмирланди.
Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг газ таъминотини яхшилаш мақсадида 553,1 км. тармоқлар, 971 та газ тақсимлаш пункти мукаммал таъмирланди, 50 195 та газ тақсимлаш пунктлари техник тафтишдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги “2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-436-сон Қарори билан 2030-йилгача Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва “яшил” ўсишни таъминлаш Дастури тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 07 февралдаги ПҚ-4165-сон Қарори билан 2019 — 2029-йилларда Ўзбекистон Республикада атом энергетикасини ривожлантириш Консепцияси тасдиқланган.
Энергия самарадорлик соҳасидаги ислоҳотларни тизимли ё‘лга қўйиш мақсадида 2030 йилга қадар иқтисодиётда энергия сарфини камида 20 фоизга, давлат идоралари ва ижтимоий объектларда эса энергия истеъмолини 15 фоизга қисқартириш вазифаси белгиланган.
Электр энергиясининг улгуржи бозорини шакллантириш бўйича қатор ишлар бажарилиб, йилига 10 миллион киловатт-соатдан кўп электр истеъмол қилаётган улгуржи истеъмолчилар рўйхати тузилиб, ушбу корхоналар учун электр энергиясини улгуржи бозорда “соатбай” шаклланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилиш тизимини жорий этиш мўлжалланган.

