Ижтимоий ҳимоя ва Бандлик
Махкамова Зулайхо Бахриддиновна
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси
Зоҳидов Ботир Эркинович
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
2020 йил 20-октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Aҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш, ишчи ва ходимларни соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш борасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва халқаро стандартларга мослаштириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, 2021 йил 4 июнь куни “Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисида 187-сонли конвенциясини (Женева, 2006 йил 15 июн) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-82-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган. Шунингдек, меҳнат қонунчилиги бузилган тақдирда фуқаролар Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган хизматлар ҳақида
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг асосий мақсади иш ўринларини кўпайтириш ва камбағалликни қисқартиришдир. Бу борадаги манзилли ишлар натижасида ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди. 1 миллион аҳоли касб-ҳунарга ўқитилиб, иш бошлашига кўмаклашилиб, камбағалликдан олиб чиқилди.
Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхонанинг фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди.
Мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ўтган йили олийгоҳларга қабул қилинган талабаларнинг 49 фоизини қизлар ташкил этди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши эса биринчи марта 35 фоизга етди.
Бугунги кунда тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётганларнинг 77 фоизини, таълим соҳасида эса 74 фоизни хотин-қизлар ташкил этмоқда. Иқтисодиёт ва саноат тармоқларида бу кўрсаткич 46, бошқарув соҳасида 33, партиялар сафидаги улуши 47 фоизга етган.