“Хотин-қизлар учун чексиз имкониятлар: Қорақалпоғистон тажрибаси” Республика конференцияси бўлиб ўтди.
2025-12-01 09:55:00 / Янгиликлар

Мазкур анжуман хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик соҳаларига кенг жалб этиш, маҳаллий тажрибаларни умумлаштириш ҳамда мамлакат миқёсида оммалаштиришга қаратилган.
Анжуманда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, тижорат банклари мутасаддилари, ҳудудий ҳотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлар, тадбиркор аёллар, ОАВ вакиллари ҳамда жами 300 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.
Конференция доирасида миллий либослар намойиши, “Қарақалпақ авули” миллий мажмуасига амалий ташриф, шунингдек, Нукус шаҳри “Nauqan bog” маҳалласида тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада турли ҳудудларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этиб, ўзаро тажриба алмашмоқда.
Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбаэв сўзга чиқиб, улар томонидан хотин-қизларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида яратилган кенг имкониятлар, ҳудудларда муваффақиятли йўлга қўйилган амалий тажрибалар хусусида батафсил маълумот берилди.

