Ёшлар ва Спорт
Икрамов Адхам Илхамович
Ўзбекистон Республикаси спорт вазири
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Директори
Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари, Ёшлар академияси ташкил қилинди. Ҳудудларда «Лойиҳалар фабрикаси» иш бошлади. Ёш авлоднинг соғлом ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «беш муҳим ташаббус»ни жорий этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизда ташкил этилаётган янги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, замонавий IT-парклар, маданият муассасалари ва спорт иншоотлари, мутлақо янги намунадаги таълим масканлари бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган етук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда. Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш мақсадида 2021 йил мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинди.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан "Ёшлар дафтари" електрон платформаси - ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга еҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф етиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси бўлиб. Ушбу база ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган ёшларни ўз ичига олади ва платформа орқали иш билан таъминланади..
Ўзбекистонда спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш ва оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда профессионал спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар тайёрлашнинг самарали тизими яратилди. Бу мақсадларнинг амалга оширилиши республикада соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ҳар томонлама баркамол ёшларни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга ҳар томонлама хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуни ҳамда фуқароларни, айниқса, ёшлар, аёллар ва болаларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга қаратилган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим ҳуқуқий асосидир. Давлатимиз байроғи рангларини ҳимоя қилаётган ёш ўғил-қизлар, индивидуал ва ўйин йўналишлари бўйича мутахассислар вакиллик анжуманларида ўзига хос тайёргарлик ва ажойиб маҳорат намойиш этаётгани бой спорт анъаналарига эга мамлакат вакили эканини ёрқин тасдиқлайди. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар самараларини спорт билан шуғулланаётган ҳамюртларимиз сафи ортиб, турли халқаро турнирларда совринли ўринларни қўлга киритаётганида яққол намоён бўлмоқда.
Олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш ва унда мамлакатимиз спортчиларининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари 1993 - йилда Халқаро олимпия қўмитасига аъзо бўлган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) томонидан таъминланади. Мамлакатимизга ташриф буюрган Осиё Олимпия Кенгаши, Осиё Паралимпия қўмитаси, Оғир атлетика, бокс, қиличбозлик, енгил атлетика ва гимнастика халқаро федерациялари, Халқаро кураш иттифоқи, Осиё таэквондо иттифоқи, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги раҳбарлари ва вакиллари Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади. Яратилган спорт инфратузилмаси туфайли Ўзбекистон йирик халқаро мусобақалар, жумладан, бокс, таэквондо, эркин кураш, қиличбозлик ва бошқа спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари ўтказиладиган ҳудудга айланди.
Мамлакатимизда спорт клублари ва жамоалари тарбияланувчилари орасидан ёш иқтидорли спортчиларни саралаб олишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистонда соғлом ва баркамол авлодни шакллантиришнинг ҳақли асоси бўлган болалар спортининг оммавийлигини кенгайтириш борасида олиб борилаётган сиёсат алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йилдаги фармонига мувофиқ Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилгани болалар спортини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Унинг асосий вазифаси болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёш авлодда спортга қизиқишни уйғотиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар туфайли спорт, айниқса, ёшлар ўртасида энг нуфузли фаолият йўналишларидан бирига айланди. Ўзбекистоннинг нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлган истеъдодли вакилларининг номи эса мамлакатимиз ва жаҳон спорти тарихига муҳрланган.