Осиёдаги энг йирик авиакомпаниялардан бирининг ходими бўлишга тайёрмисиз?
2025-10-27 15:40:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги ва Малайзиянинг "AirAsia X Berhad" авиакомпанияси борт кузатувчиси йўналишида бўш иш ўринларини таклиф қилади!
Иш ўринлари: 40 та
Танловга жалб этиладиганлар сони: 100 нафар.
Танлов ўтказувчи ташкилот: Миграция агентлиги ва AirAsia компанияси ( офлайн суҳбат асосида)
Иш жойи манзили: Селангор, Малайсиа.
❓Танловда кимлар қатнаша олади: ўрта (махсус) таълим даражасига эга, 5 ёки ундан юқори даражадаги IELTS ёки бошқа инглиз тили сертификати бор, рус тилида эркин гаплаша оладиган,18 ёшга тўлган эркак ва аёллар.
💰 Ойлик маош: 1200 дан 2000 АҚШ долларигача.
🕒 Иш жадвали: ҳафтасига 4-5 кун
✅ Имтиёзлар: ишчи виза олиш билан боғлиқ харажатлар, авиабилет, синов муддати давомида турар жой, тиббий суғурта иш берувчи ҳисобидан;
🧮 Номзод ҳисобидан харажатлар:
🏠 Аэропорт яқинидаги турар жойлар 100 АҚШ доллари атрофида;
🚖 Такси харажатлари ойига 200 АҚШ доллари;
🍝 Овқатланиш кунлик тахминан 10 АҚШ доллари.
Иш талаблари:
▪️Йўловчилар хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш;
▪️Хавфсизлик чораларини текшириш бўйича кўрсатмалар бериш;
▪️Самолётга чиқиш ва фавқулодда вазиятларда ёрдам бериш;
▪️Овқат ва ичимликлар тарқатиш;
▪️Босим остида хотиржамликни сақлай билиш;
▪️Узоқ рейслар, сменалар ва саёҳатларга мослашиш.
❗️ Ҳар бир номзод Миграция агентлигининг ХОРИЖДА ИШ платформасидан рўйхатдан ўтади.
📞 Мурожаат учун: (+998)71-202-33-55, ички рақам 133
“Now everyone can fly”
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан ХОРИЖДА ИШ канали орқали хабардор бўлиб туринг!
