Сизни Япониядаги ҳайдовчилик соҳасида ишга таклиф этамиз!
2025-10-09 08:45:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги ва Япониянинг "Proud Partners" компанияси ЯПОНИЯДА ҲАЙДОВЧИЛИК соҳасида бўш иш ўринларини таклиф қилади!
📚Асосий талаб Япония компанияси томонидан ташкил қилинадиган 6-8 ойлик бепул ўқув курсларида иштирок этишга тайёр бўлиш!
Иш ўринлари: 30 та (Етказиб берувчи ҳайдовчи)
Танловга жалб этиладиганлар сони: 150 нафар
Танлов ўтказувчи ташкилот: "Proud Partners" компанияси (28-29- октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган офлайн суҳбат асосида)
Иш жойи манзили: Япония бўйлаб
Кимлар танловда қатнаша олади: Японияда ишлаш ва ўрганиш мотиватсияга эга, B-C тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бор, 21-35 ёш оралиғидаги, хавфсизликка эътиборли, интизомли ҳайдовчилар.
💰Ойлик маош:1400 – 1600 АҚШ доллари (қўлга тегиши);
🎁Бонус: йилига 2 марта;
📈 Маош ошиши: йилига 1 марта;
🕒 Иш жадвали: Ҳафтада 5 кун, 8 соат;
🏠 Турар жой: иш берувчи томонидан берилади ва ходим ўз ҳисобидан ойига 200 АҚШ доллари; тўлайди, қолганини компания қоплаб беради.
✅ Имтиёзлар: Авиабилет харажатлари қопланади, ишчи виза расмийлаштирилади, тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминланади;
🧮 Номзод ҳисобидан харажатлар: овқатланишга ойига 300 АҚШ доллари атрофида сарфланади.
Тил талаби:
Япон ёки инглиз тилини билганларга устунлик берилади. Япон тилини ўрганиш учун Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида бепул курслар ташкил этилади, ётоқхона билан таъминланади.
❗️Ҳар бир номзод Миграция агентлигининг ХОRIJDA ISH платформасидан рўйхатдан ўтади.
☎️Мурожаат учун: (+998)71 202-33-55 ички рақам 123
Яқинларингизга тарқатинг!
