Термизда ҳамширалар учун бепул немис тили курслари бошланди
2025-09-03 14:45:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги ва Германиянинг “RekruitMed GmbH” компанияси ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш мақсадида бепул немис тили курслари ташкил этилди.
📌 Иш берувчилар танлови асосида сараланган 20 нафар иқтидорли ҳамширалар халқаро стандартларга мос B2 даражадаги курсларда иштирок этмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади:
▪️ҳамшираларнинг тил билимини ошириш;
▪️касбий салоҳиятини кучайтириш;
▪️Германия каби ривожланган давлатларда қонуний ишлаш имкониятларини яратиш.
Лойиҳа 2025 йил 26 август куни расман фаолиятини бошлади ва келгусида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.
Очилиш маросимида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда “RekruitMed GmbH” компаниясининг Ўзбекистондаги вакиллари иштирок этди.
Бу ташаббус тиббиёт соҳасида халқаро тажрибага эга кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим қадам ҳисобланади.


