Хорижда ишлаш орзусидамисиз?
2025-08-07 11:00:00 / Эълонлар

📢Юқори даромадли, кафолатланган иш излаяпсизми?
Унда сиз учун ажойиб имконият!
🔰Миграция агентлиги, Ўзбекистон Хусусий бандлик агентликлари уюшмаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этиладиган “XORIJDA ISH MEHNAT ЯРМАРКАСИ” га марҳамат!
Қатнашувчилар: “JOB BRIDGE”, “WORKMALL”, "HORIZON WORK” , "NAIMIX", "GETWORK”, “ЖОБЕХ”, “ЁУТҲ GLOBE”, “ҲПС PERSONAL”, “ДИАМОР”, "VISALAB", “INTERNATIONAL MIGRATION LINE” ва “ТҲЕ БЕСТ-STAFF хусусий бандлик агентликлари.
Дастур қуйидагиларни қамраб олади:
▪️Болгария, Германия, Жанубий Корея, Россия, Словакия, Туркия, Хорватия давлатларига қонуний меҳнат миграциясининг амалга ошириш тартиби;
▪️Ҳар бир мамлакатдаги иш ҳақи ва шартлар;
▪️Талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни тайёрлаш жараёни;
▪️Хусусий бандлик агентликлари томонидан тақдим этиладиган сервис ва ёрдам;
▪️Меҳнат шартномалари ва ҳуқуқий кафолатлар;
▪️Хорижда ишлаётган ватандошлар тажрибаси;
▪️ Ишончли ва хавфсиз агентликларни танлаш.
Тадбир жадвали:
2025 йил 14 август | Қарши шаҳри
Манзил: Алишер Навоий истироҳат боғи
🕰Вақти: 10:00 да
2025 йил 15 август | Шаҳрисабз шаҳри
Манзил: Шаҳрисабз Маданият саройи
🕰Вақти: 10:00 да
👉Ўзингиз билан дўстларингизни ҳам олиб келинг!
Миграция агентлиги “Хорижда иш” эълонлар канали.
