Лоқайд бўлманг - лойиҳаларда иштирок этинг!
2025-07-16 17:20:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги ташаббуси билан эндиликда юртимиз ёшлари дунё меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича бепул ўқитилмоқда
🏗Тиббиётчилар, пайвандчи, электромонтажчи, қурилиш мутахассиси, автобус ва юк машиналари ҳайдовчиси, хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари — бугунги кунда халқаро меҳнат бозорида энг талаб юқори касблар сирасида!
🌐 Аммо фақат касбнинг ўзи етарли эмас — чет тилларини билиш ҳам асосий калитлардан бири ҳисобланади. Шу боис, тайёрлов курсларида япон, корейс, немис, рус тиллари ҳам бепул ўргатилмоқда. 👉видео
📚 Бепул таълим, амалий тажриба, халқаро стандартларга мос дастурлар!
✈️ Дунё бўйлаб ишлаш имконияти — энди сиз учун ҳам очиқ! Минглаб ёшлар бу имкониятдан фойдаланмоқда. Навбат сизда, фақат қадам ташлаш қолди!
📌Ҳозироқ яшаш манзилингизга қулай бўлган Миграция агентлигининг ҳудудий филиалига мурожаат қилинг.
Курсларга ёзилинг, касб эгалланг, тил ўрганинг - ҚИММАТ КАДРГА АЙЛАНИНГ👇
