СИЗ КУТГАН ЭЪЛОН!
2025-07-15 08:10:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги ва "HD Hyundai" кемасозлик корхонаси ҳамкорлигида Корея стандартларига мос кемасозлик йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш учун 3 ойлик ўқув курсларига ҳужжатлар қабули бошланди.
Бу лойиҳа орқали сиз E-7 малакали ишчи визаси билан Кореяда расмий ишга жойлашишингиз мумкин бўлади!
Йўналишлар:
⚙️ Бўёқчилик
⚡️ Электрик
E-7 малакали ишчи визаси олиш шартлари:
Тегишли соҳалар бўйича бакалавр дипломи (саралаш босқичидан сўнг апостил талаб қилинади).▪️Кимё;
▪️Материалшунослик;
▪️Архитектура;
▪️Автомобилсозлик;
▪️Механик муҳандислик;
▪️Электр муҳандислиги;▪️ ТОПИК 3 ва ундан юқори ёки КИИП дастурининг 3-босқичини якунлаганлик сертификати;
▪️ Ёш: 35 ёшгача;
▪️ Олдин Кореяда қонунбузарликка йўл қўймаган бўлиш;
▪️Корея элчихонаси томонидан визаси рад этилмаган бўлиш;
▪️Судланмаган ва соғлом бўлиш.Талаб этиладиган ҳужжатлар:
Паспорт нусхаси (рангли);
2 дона 3.5х4.5 см ҳажмдаги сурат;
Тил сертификати (ТОПИК ёки КИИП);
Бакалавр дипломи.
📌БУ МУҲИМ!
Фақат юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича бакалавр дипломи мавжуд бўлган номзодларгина танловда иштирок этиши мумкин!
📅 Ҳужжатларингизни 16 июль – 18 июль кунлари Миграция агентлигининг ҳудудий филиалларига топширишингиз лозим.
📞 Қўшимча маълумот учун: Миграция агентлиги: 71 202 33 55 (ички рақамлар: 241, 243, 244)
