Германияда ҳамширалар учун қулай имконият!
2025-07-12 12:30:00 / Янгиликлар
Миграция агентлиги ишчи гуруҳи Германияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизнинг ишлаш ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишди, шунингдек, меҳнат бозоридаги иш имкониятлари ҳамда иш берувчилар таклифларини ўрганди.

Бугунги лавҳамиз қаҳрамонлари – Германиянинг нуфузли “Asklepios” тиббиёт марказида фаолият олиб бораётган билимдон, тажрибали, масъулиятли ва меҳнатсевар йигит-қизларимиз!
Улар Миграция агентлиги орқали тил ва касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаб, Германия клиникасида фаолият олиб бормоқда👉видео
🌍 Сиз ҳам шундай имкониятни қўлга киритишни истайсизми?
👩⚕️👨⚕️Касбингиз ҳамшира ёки тиббиёт оғасими (медбрат)
У ҳолда қуйидаги ҳаволалар орқали муносиб иш ўринлари билан танишинг ва истагингиз бўлса рўйхатдан ўтинг:
📢 Янги имкониятлардан хабардор бўлиб боринг!
Каналимизни кузатинг – тез орада яна бир муҳим янгиликни эълон қиламиз!

