Хорижда ишлаш учун кўниктириш курслари: аҳамияти ва дунё тажрибаси
2025-07-02 12:00:00 / Янгиликлар

Бошқа мамлакатда нафақат мутахассис, балки жамиятнинг фаол ва интегратсиялашган аъзоси сифатида ҳам муваффақият қозониш лозим.
🌐 Дунёдаги амалиётлар
Жанубий Корея, Германия, Канада, Япония ва Сингапур каби давлатларда хорижий кадрлар учун ташкил қилинган тайёрлов курслари қуйидагиларни ўз ичига олади:
▪️Меҳнат қонунчилиги ва хавфсизлик
▪️Тил ва маданий мослашув
▪️Руҳий, жисмоний ва молиявий тайёргарлик
Бу курслар самарали ишчи кучини шакллантиришга ёрдам беради ва иш берувчилар учун ишончли кадрлар тайёрлайди. Кетиш олди тайёргарлик юқори даражада ташкил қилинган мамлакатлардан ишчи кучи кўпроқ талаб қилинади ҳамда уларнинг салоҳияти тўғри йўналтирилади.
📚 Миграция агентлиги томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида кўниктириш ва мослаштириш тадбирлари учун замонавий ўқув марказлари ташкил этилган.
🎥 Лавҳада Самарқанддаги Кореяга кетиш олди тайёргарлик курси фаолияти билан танишасиз.
