"Qatar Airways" ўзбекистонлик мутахассисларни ишга жалб қилади
2026-05-06 16:00:00 / ОАВ биз ҳақимизда

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида меҳнат миграцияси бўйича янги келишувларга эришилган. Жорий йил май–июнь ойларида 65 нафар ўзбекистонлик "Қатар Airways" компаниясига ишга қабул қилинади.
Келгусида эса авиация, муҳандислик ва техник соҳалар бўйича яна 1600 нафар малакали мутахассисни ишга жалб қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, томонлар тиббиёт, туризм ва IT йўналишларида Қатар стандартлари асосида кадрлар тайёрлаш, ҳамда 2026 йилда Тошкентда Ўзбекистон–Қатар меҳнат форумини ўтказишга келишиб олган.
Манбаа: www.uzdaily.uz, www.gazeta.uz, sputniknews.uz, qalampir.uz, daryo.uz, @uzbekistanofficial, @yuz_official.
