ДИҚҚАТ!
2026-05-01 10:45:00 / Эълонлар

❗️ ”Улсан шаҳрига малакали кадрлар тайёрлаш маркази” лойиҳасининг 2026-йил 2-босқичи учун иш берувчи вакиллари иштирокида тест ва суҳбат асосида танлов бўлиб ўтади.
E9 визаси номзодлари — қуйида берилган манзилларга хорижга чиқиш паспорти ва корейс тили сертификати (агар мавжуд бўлса) билан белгиланган вақтдан кеч қолмай келиши керак.
📅 5-май куни Қарши шаҳар Касбий кўникмалар марказида
⏰ 08:00 да Сурхондарё, Қашқадарё вилояти фуқаролари;
⏰ 13:00 да Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд вилоятлари фуқаролари.
Манзил: Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси 70а-уй (Ойдин бозор рўпараси)
📍 Локация
📅 6-май куни Фарғона шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA) да
⏰ 13:00 да Жиззах, Сирдарё, Наманган, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри фуқаролари учун
Манзил: Фарғона шаҳри, ал-Фарғоний кўчаси, 112-“в” уй.
📍 Локация
🔹 E-7 визаси номзодлари — диплом ва диплом иловаси, корейс тили сертификати (агар мавжуд бўлса) ва хорижга чиқиш паспорти билан 7-май куни 15:00 да Тошкент шаҳар Касбий кўникмалар марказида етиб келишлари сўралади!
Манзил: Тошкент шаҳри Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 331
📍 Локация
❗️ Муҳим эслатма:
⛔️Белгиланган вақтга кеч қолган номзодлар имтиҳонга киритилмайди (камида 30 дақиқа олдин етиб келишлари лозим)
Саралаш босқичи талаблари:
Номзод Корея элчихонасига ҳужжат топшириб визаси рад этилмаган ва Корея Республикасида бўлган вақтида ушбу давлат қонунчилигини бузмаган бўлиши (жарима қўлланмаган бўлиши) керак.
📞 Мурожаат учун: (+998) 71 202-33-55 (ички рақамлар: 241, 225)
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
