Е-9 ВИЗАСИ УЧУН АМАЛИЙ ИМТИҲОНЛАРДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?
2026-05-03 10:35:00 / Янгиликлар

💪 Кореяда ишлашни ражалаштирган номзодлар учун жорий йил 6–22 апрель кунлари тест имтиҳонлари бўлиб ўтди.
📢 Тестдан ўтганлар рўйхати HRD Korea томонидан тақдим этилгач, “XORIJDA ISH” каналида эълон қилинади.
⛓️ Энди ҳал қилувчи босқич — амалий имтиҳон! Бу — Кореяда ишлаш орзуйингизга энг яқин қадам.
Миграция агентлиги томонидан барча ҳудудий филиалларда сизлар учун бепул тайёрлов курслари ташкил қилинди, малакали устозлар, аниқ ва самарали дастур бор.
📍 Ҳудудий филиаллар маълумотлари
📱 Қўшимча равишда YouTube саҳифамиздаги амалий имтиҳонлар бўйича ўзбек тилидаги видео дарслар орқали мустақил тайёргарликни кучайтиринг, ҳаракат қилинг ва натижага эришинг!
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
