Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Чехия Бош вазири Андрей Бабиш пойтахтимиздаги Халқаро тиллар ва кўникмалар мактаби билан яқиндан танишди.
2026-04-30 20:30:00 / Янгиликлар

🏫 Олий мартабали меҳмон марказнинг замонавий ўқув корпуси, аудиториялари, тил лабораториялари ҳамда таълим жараёнини кўздан кечирди.
🤝 Шунингдек, делегация вакиллари тингловчилар билан халқаро дастурларда иштирок этиш имкониятлари ва келгусида хорижда ишлаш режалари ҳақида суҳбатлашди.
✨ Бош вазир ёшларнинг интилишларини юқори баҳолаб, бундай ташаббуслар уларнинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Маълумот учун: Халқаро тиллар ва кўникмалар мактаби хорижда ишлаш истагидаги номзодларни замонавий талаблар асосида тўлиқ бепул тайёрлаш мақсадида Миграция агентлиги томонидан ташкил этилган.
🏢 Марказда 320 ўринли ўқув биноси, шунингдек, ҳудудлардан келиб таҳсил олаётганлар учун 350 ўринли, барча қулайликларга эга ётоқхона мавжуд.







