Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари Омбудсман офисига ташриф буюрди
2026-04-22 17:00:00 / ОАВ биз ҳақимизда

2026 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов Швеция Қироллиги Миграция агентлиги вакили Эмма Шимичич ҳамда Дания Иммиграция хизмати катта маслаҳатчиси Алекс Хеммингсен билан учрашди.
Айни кунларда Эмма Шимичич ва Алекс Хеммингсендан иборат делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Ташриф доирасида мамлакатимизда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг миграция жараёнларига таъсири, шунингдек шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ қонунчилик ва амалиёт хусусиятларини ўрганиш мақсадида қатор идоралар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Манбаа: ombudsman.uz



