ЕИда мигрантлар сони рекорд даражада кўпайди
2026-04-22 16:00:00 / ОАВ биз ҳақимизда

Европа Иттифоқида мигрантлар сони рекорд даражага – 64,2 миллионга етди. Бу ҳақда Миграция тадқиқотлари ва таҳлили маркази (CReAM) томонидан Rockwool Foundation Berlin хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда тайёрланган маърузада келтирилган.
Унга кўра, 2025 йилда Европа Иттифоқи мамлакатларида 64,2 миллион иммигрант истиқомат қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,1 миллионга ошиб, рекорд даражага етган. Таққослаш учун, 2010 йилда ЕИда иммигрантлар сони қарийб 40 миллион нафар бўлган.
Ҳисоботда қайд этилишича, Германия энг кўп мигрантлар яшайдиган давлат бўлиб қолмоқда – у ерда қарийб 18 миллион мигрант бор. Франция ва Испанияда уларнинг сони тегишлича 9,6 миллион ва 9,5 миллионгача ошган. Шу билан бирга, Испанияда Европанинг йирик давлатлари орасида мигрантларнинг энг катта оқими қайд этилган.
Манбаа: qalampir.uz
