7 нафар бола… бирортасида ҳужжат йўқ…
2026-04-24 15:15:00 / Янгиликлар

Россиянинг Новосибирск шаҳрида икки нафар ўзбекистонлик оналарнинг бири 5 та, иккинчиси 2 та вояга етмаган фарзанди билан оғир аҳволда қолиб кетган.
❗️ Энг ачинарлиси — болаларнинг бирортасида ҳам ҳужжат бўлмаган!
Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳамда Бош консулхона томонидан барча ташкилий ишлар ҳал этилди
✔️ Болаларга ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди
✔️ Авиа чипталар олиниб барчалари Ватанга қайтарилди
📌 Бу — оддий хабар эмас, жиддий огоҳлантириш!
⚠️ Ҳужжатсиз юриш — ўзингизни хавфга қўйиш
⚠️ Ноқонуний миграция — болалар тақдири билан ўйнашиш
⚠️ Вақтида мурожаат қилмаслик — оқибати оғир бўлади.
🔐 Хорижда ишлаш вақтингизда мураккаб вазиятда қолсангиз Миграция агентлигига мурожаат қилинг:
📞 Қисқа рақам: 1282
💬 24/7 @huquqiy_yordam_uzbot
📢 Улашинг. Балки кимнидир хатодан сақлаб қолар.
