Япониянинг йирик транспорт компанияси ўзбекистонлик автобус ҳайдовчиларига қизиқиш билдирмоқда!
2026-04-20 16:20:00 / Янгиликлар

🚍 Willer Express — Япония туристик ва йўловчи транспорт бозоридаги энг илғор автобус оператори. Компания мамлакатнинг шимолидан жанубигача бўлган кенг ҳудудни қамраб олган.
🤝 Япониянинг халқаро кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш соҳасида етакчи компанияларидан бири “Onodera User Run” ушбу ташкилотни Ўзбекистон бозорига олиб кирмоқда.
📄 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, "Willer Express" раҳбари Hirayama Koji ва “Onodera User Run” компанияси вакили Kato Jun ўртасида имзоланган уч томонлама келишувга кўра:
🚍 Ўзбекистонда "Willer Express" учун автобус ҳайдовчиларини тайёрлаш ва Кун чиқар мамлакатда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш йўлга қўйилади.
🏗 Тошкент шаҳрида замонавий ўқув полигони барпо этилади.
🚏Амалиёт жараёнлари учун Япониядан ўнг бошқарувли автобуслар олиб келинади.


