Германиядаги ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқот
2026-04-15 18:25:00 / Янгиликлар

Германияда ўтаётган Ўзбекистон – Германия касбий таълим форумида Миграция агентлиги ва Касбий таълим агентлиги раҳбарияти шу мамлакатда фаолият юритаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув ўтказди.
Унда Германиянинг етакчи компанияларида, жумладан Tesla каби йирик корхоналарда меҳнат қилаётган ёшларимиз ҳам иштирок этди.
💬 Мулоқот давомида:
— Бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд меҳнат миграцияси имкониятлари
— Хорижда ишлаётганлар учун яратилаётган имтиёзлар
— Қонуний ва хавфсиз ишга жойлашиш масалалари ҳақида атрофлича маълумот берилди
Шу билан бирга, ёшлар ўз тажрибалари, таклиф ва ташаббуслари билан ўртоқлашди. Улар томонидан билдирилган фикрлар келгусидаги дастур ва лойиҳаларни янада такомиллаштириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
✨ Энг муҳими — бугунги ўзбекистонлик ёшлар дунёнинг ривожланган давлатларида муносиб ўрин эгаллаб, ўз меҳнати ва билими билан юртимиз нуфузини оширмоқда.
