E-9 VA E-7 ВИЗАСИ АСОСИДА КОРЕЯДА ИШЛАМОҚЧИМИСИЗ?
2026-04-09 14:30:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги ва "HD Hyundai Heavy Industries" ҳамкорлигида кемасозлик соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш учун махсус ўқув курсларига йилнинг 2-танлови бўлиб ўтади!
Лойиҳа доирасида 2025-йилда жами 408 нафар иштирокчидан, 367 нафари бугунги кунда "Hyundai" заводларида иш бошлаган.
📍 Ўқиш жойи: Фарғона шаҳридаги KOICA маркази. (Ўқиш ва ётоқ жой харажатлари Миграция агентлиги томонидан тўлаб берилади).
💰 Минимал ойлик: 2,156 вон (~1428$)
❓ E-9 визаси учун лойиҳада кимлар иштирок этиши мумкин:
▪️ SPAS электрон базасида иш изловчилар орасидаги;
▪️ EPS-TOPIKнинг кемасозлик ва ишлаб чиқариш имтиҳонларида 80+ балл олган, 80 дан кам бўлган тақдирда TOPIK ёки "Қирол Сежонг" сертификати бор;
▪️ Базада 2026-йил 28-августдан кейин камида 6 ой амал қилиш муддатига (2027-йил февралгача) эга бўлган 20-35 ёш оралиғидаги номзодлар.
🔹 Бакалавр дипломига эга электрлар учун E-7 визаси бўйича танлов!!!
Талаблар ва ҳужжатлар:
▪️ Электрик йўналишда бакалавр дипломи;
▪️ ёш чегараси - 22 ёшдан 35 ёшгача;
▪️ Судланмаган ва Корея элчихонасидан виза рад жавоби олмаган номзодлар;
▪️ Корейс тилини билиш (сертификат устунлик беради).
▪️ Анкета
▪️ Тилхат
▪️ Паспорт нусхаси (рангли)
▪️ 2 дона фото (3.5×4.5)
▪️ Тил сертификати (мавжуд бўлса)
▪️ (E-7 учун) Диплом нусхаси
🗓 Муҳим саналар:
✅ Ҳужжатлар 9-апрелдан 17-апрелгача Миграция агентлигининг ҳудудий филиалларида қабул қилинади
📍 Ҳудудий филиаллар манзиллари
✅ тест + суҳбат: 27-апрел – 1-май
✅ Ўқишга қабул қилинганлар эълони: 2026-йил 6-май
✅ Ўқиш муддати: 8-июн – 28-август (тахминан 3 ой)
✅ Якуний баҳолаш: 2026-йил 28-август
✅ Якуний натижалар эълони: 2026-йил 4-сентябрь
🚫 Эслатма:
Аввал Кореяда қонунбузарлик қилган, жаримага тортилган, ноқонуний ишлаган ёки қалбаки ҳужжат сабаб виза рад этилганлар ҳужжат топшира олмайди!
⚠️ Муҳим:
Минимал баҳолаш мезонларига жавоб бермаганлар HD Hyundai томонидан лойиҳадан чиқарилади.
📞 Маълумот учун: 71 202 33 55 (ички рақам: 241, 243, 244)
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
