Фарғонада ёшлар билан очиқ мулоқот
2026-04-02 15:55:00 / Янгиликлар

📍Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
👨⚕️👩⚕️ Иштирокчилар Миграция агентлиги томонидан Германия, Саудия Арабистони, Италия, Чехия ва Болгария билан йўлга қўйилган тиббиёт йўналишидаги лойиҳалар доирасида ишлаш ва тажриба орттириш имкониятлари, шарт-шароитлари бўйича саволларига жавоб олдилар.
💬 Мулоқот давомида талабаларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, уларнинг келгуси режалари ва мақсадларига йўналтирувчи муҳим тавсиялар берилди.


