Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев хорижда ишлашга тайёргарлик кўраётган фарғоналик ёшлар билан учрашди.
2026-03-17 11:45:00 / Янгиликлар

✍️ Фарғона шаҳри, KOICA касбий кўникмалар марказида Кореянинг "Hyundai" кемасозлик заводида ишлаш учун тайёргарлик кўраётган ёшлар — меҳнат шартномаси, виза жараёнлари, ўқув ва амалиёт масалаларидаги саволларига жавоб олдилар.
📚 Шунингдек, “Немис тиббиёт академияси”даги учрашувда талабаларнинг — дарсларни кичик гуруҳларда ўтказиш, Германияга малака ошириш учун юбориш каби муҳим таклифларини амалга ошириш бўйича мутасаддиларга зарур чоралар кўриш топширилди.



